Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
150K photos
14.7K videos
20 files
20.4K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик тармоқлари қурилиши билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства транспортной инфраструктуры и инженерных коммуникаций в Новом Ташкенте.

#Mirziyoyev #tanishuv #YangiToshkent #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилиши билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг Ўзбекистон халқи манфаати ва тинчлиги йўлидаги машаққатли сиёсий меҳнати;
- Ватан равнақи йўлида бирлашган халққа эга бўлган давлатгина ўз миллий манфаатларини таъминлашга эриша олади;
- Тугаётган 2024 йил китобининг энг ёрқин ва эсда қоларли саҳифалари.


Кўрсатувни бугун, 28 декабрь куни соат 20:20 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 29 декабрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда

Бугун Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ва Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Хамидулла Маматов Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларида бўлиб, Янги йил арчалари атрофида кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари, фуқароларга яратилган шарт-шароитлар ва хизматга жалб этилган ходимларнинг шайлиги ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Янги йил тадбирларини тинч ва осойишта ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ёнғин хавфсизлигига қатъий риоя этилиши юзасидан масъул раҳбар ҳамда ходимлар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек, Норин тумани ИИБ ходимларининг жиноятчиликнинг олдини олишдаги фаолияти атрофлича таҳлил қилиниб, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 29 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундуз 6-11° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTubeq