Namangan viloyati hokimligi
12.9K subscribers
148K photos
14.5K videos
20 files
20K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Давлатобод тумани ҳокимлиги биносида туман (шаҳар) ҳокимликларининг ахборот хизмати раҳбарлари ва бош ҳисобчилари учун ҳокимликлар фаолияти очиқлигини таъминлаш, бу борада амалга оширилган ижобий ишлар ҳамда йўл қўйилаётган айрим камчиликлар, уларни бартараф этиш мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Агентлик масъул ходимлари Қ.Ниязхаджаев, Н.Ашуров, Б.Сафаров, вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Д.Эрматов семинар иштирокчиларига очиқликни таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари мазмуни, унинг талаблари, очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтдилар.

Ўз навбатида, ахборот хизмати раҳбарлари томонидан фаолиятда учраётган муаммолар юзасидан ўзларининг асосли таклифларини бердилар.
Тадбир савол-жавобларга бой руҳда ўтди.
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғуновнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда депутат Солижон Мўминов Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қарори билан Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан
оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш
чора-тадбирлари
юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам рационального использования и снижения потерь водных и энергетических ресурсов в сельском хозяйстве.

Facebook|Instagram|X
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Янги Наманган туманидаги маҳаллалар фаолиятини ўрганди

Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш маҳалла ходимларининг асосий вазифалари сифатида белгилаб берилиб, уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти раҳбарлар томонидан доимий равишда ўрганилиб борилмоқда.

Бугун полковник Шухрат Алиев Янги Наманган туманининг «Гўзал» ва «Беруний» маҳалласида бўлиб, маҳалла ходимларининг ўтган давр мобайнидаги фаолиятини атрофлича муҳокама қилди ва аҳоли билан етарлича иш олиб борилмаганлиги ҳамда ҳудудда назорат ташкил этилмаганлиги натижасида оила турмуш доирасидаги жиноятлар содир этилаётганлиги кескин танқид қилди.

Шунингдек, жиноятчиликни олдини олишда маҳалла ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги ва масъулиятини янада ошириш ҳамда ҳар бир фуқаро билан индвидуал ишлаш устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидланиб, масъул раҳбар ва ходимларга бу борада аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.