Namangan viloyati hokimligi
12.9K subscribers
147K photos
14.3K videos
20 files
19.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Наманганда тиббиёт институти филиали ташкил этилади

Вилоят ҳокимлигида Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унга соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, соҳада жонбозлик кўрсатган тиббиёт ходимлари таклиф этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди ва тиббиёт ходимларини байрам билан табриклади.

Наманганда тиббиёт ходимлари катта армияни ташкил этади. Вилоятдаги 220 та давлат тиббиёт муассасасида 40 минг нафардан ошиқ шифокор, ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда. Шифокорлар сафида 4 нафар фан доктори ва 24 нафар фан номзоди бор.

Кейинги йилларда мамлакатда хусусий секторга берилаётган эътибор туфайли вилоятимизда нодавлат тиббиёт муассасалари ҳам кўпайиб, уларнинг сони салкам 400 тага етди. Уларда ҳам 4 мингдан ошиқ тиббиёт ходими фаолият олиб бормоқда.

Хусусий секторга тўғридан-тўғри чет эл инвестициясини жалб этиш бўйича Буюк Британия, Германия ва Италия компаниялари билан ҳамкорликда 3 та йирик лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

2019 йили Наманган давлат университети ва Урал давлат тиббиёт университети ҳамкорлигидаги қўшма тиббиёт факультети очилди. Факультетда ҳозирда жами 141 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Давлат раҳбари кўрсатмасига асосан келгусида Наманган шаҳрида тиббиёт институти филиалини очиш ва вақт ўтиши билан уни алоҳида муассасага айлантириш режалаштирилмоқда.

—2020 йил халқимиз, хусусан, саломатлик посбонлари учун мислсиз синов ва катта имтиҳон даври бўлиб қолмоқда. Бутун дунёни саросимага солиб қўйган коронавирусга қарши курашда наманганлик шифокорлар ҳам фидойилик намуналарини кўрсатди, десам муболаға қилмаган бўламан. Биз сизларга вилоят аҳли номидан чуқур миннатдорлик билдирамиз, — деди вилоят ҳокими.

6 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда кўплаб масала ва муаммолар тилга олинди, соҳани такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди. Вилоят раҳбари ўз чиқишида ушбу селектордан келиб чиқадиган вазифаларга батафсил тўхталди.

Тадбир якунида бир гуруҳ тиббиёт ходимларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Шавкатжон Абдураззақов: Муваффақият сири яхши ният ва ўз устида ишлашда

Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов марказга тўпланган ёшларнинг тадбиркорлик, хусусан, ер ва кредит ажратиш, олий ўқув юртлари шартнома пулларини тўлаб бериш, IELTS сертификатлари учун тўловлар тажрибасини тиклаш, “Навбаҳор” футбол клубининг янги стратегияси, чекка ҳудудларда кутубхоналарни қайта тиклаш, манзарали кўчатлар экиш акциясини янада жонлантириш каби мавзулардаги кўплаб савол ва таклифларини тинглади.

Учрашувда иштирок этган ёшлардан бири муваффақият ва раҳбарлик сири нимада эканлигини сўради.

—Бунинг сири яхши ният ва ўз устида ишлашда. Ота-онанинг дуосида. Яхши ўқиса, қаттиқ меҳнат қилса, ҳамма режалар албатта амалга ошади, — деди вилоят ҳокими.

Вилоят раҳбари томонидан ёшлар билан учрашувдаги мурожаатлар ижроси юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.