#Очиқ_мулоқот
Наманган вилояти ҳокими матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашиб, касб байрами билан қутлади
Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган маросимга марказий ҳамда маҳаллий матбуот, ОАВлар вакиллари таклиф этилдилар. Уларга байрам баҳона бир пиёла чой ташкил этилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига” йўллаган байрам табригини ўқиб, эшиттирди. Шундан сўнг Наманган вилояти ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларнинг вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётини кенг ёритишдаги самарали фаолияти ҳақида тўхталиб, сана билан муборакбод этди.
Тадбирда фидойи меҳнати ва соҳадаги узоқ йиллик тажрибалари билан ёшларга кўрсатаётган ибрати учун бир гуруҳ фаоллар, соҳа фахрийлари “Ташаккурнома” ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир иштирокчилари кўрсатилган эътибор учун миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.
Вилоят санъат усталарининг бадиий чиқишлари даврага байрамона файз киритди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Зомин туманида барпо этилаётган саноат технопаркида Хитой инвестициялари иштирокидаги илк лойиҳаларга старт берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев дал старт первым проектам с участием китайских инвестиций в создаваемом промышленном технопарке в Зааминском районе.
#Mirziyoyev #safar #Jizzax #sanoat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви
Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асосий йўналиши ёшлар масаласи ҳисобланади
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Ёшлар ойлиги" доирасида Наманган ёшлари вакиллари билан учрашди.
Мулоқот аввалида вилоят раҳбари нуфузли танловлар ғолиблари ҳамда инновацион лойиҳалар муаллифлари бўлган ихтирочи-инноватор ёшларнинг янги инновацион лойиҳалари билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида бажарилган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
"Ҳоким ва ёшлар" учрашувида 250 нафардан ортиқ йигит-қизлар ўзларининг мурожаат ва таклифлари билан иштирок этишди.
Мулоқот давомида билдирилган таклифлар бўйича ёшларни ўз йўлларини топишлари учун барча шароитлар яратиб бериш энг асосий мақсад экани алоҳида таъкидланди.
Билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, кўтарилган муаммоли масалалар ҳал этилиши бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси Ахборот хизмати.