Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
150K photos
14.8K videos
20 files
20.5K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммолар ўз ечимини топмоқда

Аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлашни кучайтириш бўйича республика ишчи гуруҳи Чортоқ туманида фаолият олиб бормоқда.

Бу жараёнда секторлар кесимида оғир ҳудудлар ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Уйма-уй юрилиб, томорқадан фойдаланиш ҳолати, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги масалаларга ечим топиш чоралари кўрилмоқда.

Ичимлик суви, электр энегияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар, ичуҳки йўлларни шаҳаллаш, таъмирлаш ва текислаш ишлари, табиий газ қурилмаларини соз ҳолатга келтириш, суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Чортоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 14 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/де гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси10-15°,кундузи 19-24° бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукроналик - неъматлар калити

Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади.

Косонсой тумани "Юксалиш" маҳалласида яшовчи Ғуломжон Каримов ва Мушарраф Сатторова маълум маънодаги жисмоний чекланган имкониятларига қарамай тумандаги энг намунали оилалардан бири бўлиб, қарийб 30 йилдан буён бирга умргузаронлик қилишмоқда.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt
| Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan #flower_fest_63

Наманган вилоятида ўтаётган 63-халқаро "Гуллар фестивали"  хорижий оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилмоқда.

Россия 24 телеканалида эфирга узатилган лавҳа билан танишинг.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась церемония торжественной встречи Президента Республики Корея Юн Сок Ёля, совершающего государственный визит в нашу страну.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбек-Корея муносабатларида Ахсикент  | Буюк ипак йўли асосий шаҳарларидан бири Ахсикент ва унинг Кореянинг қадимий Шилла давлати билан алоқалари тарихи икки минг йилга бориб тақалади

Археологик қазишмалар ушбу алоқалаларни топилмалар орқали исботламоқда.

- Иншоот ва биноларни пол тагидан иситиш тизимлари бундан минг-бир ярим минг йил аввал Кореяда қўлланилгани тарихий ҳақиқат бўлиб, ўтган ойдаги қазишмаларда Ахсикент археология паркидаги бир неча қазув объектларида шундай тизимлар топилди, - дейди археолог Шукрулло Насриддинов.

Ўтган вақтда амалий ташриф билан Наманганда бўлган  Жанубий Кореянинг Кёнгсан шаҳри ҳамда ва Пуё шаҳри делегациялари Ахсикент археология парки ва  ва Янги Ахси мажмуаларида бўлдилар.

«Буюк тамаддун ўчоғида эканимизни хис этиб турибмиз. Бугун Ахсида кўҳна тарих билан тўқнашдик. Бу ерда ўзбек-корейс алоқаларига оид артефактларни борлиги бизни ҳайратлантирди. Ўзаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришмиз лозим», - дейди Жанубий Кореянинг Кёнгсан шаҳри ҳокими ўринбосари Ли Канг Хак, - Тарихни эъзозлаган миллатнинг келажаги буюкдир. Ахсикент мисолида Наманганда бу борада амалга оширилган ишлар ҳар қанча эътирофга сазовор. Бу биз учун ҳам ибратдир, Бизда Шилла деб номланувчи тарихий маскан бор. У ердаги тош ҳайкалларда мамлакатларимиз ҳамкорлиги тарихи минг йилларга бориб тақалашини исботловчи далиллар мавжуд».

Ахсикентда барпо этилаётган очиқ осмон музейлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

- Айни пайтда Жанубий Корея мутахассислари билан янги барпо этилаётган музейларни рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди. Koica жамғармаси маблағлари ҳисобига Янги Ахси мажмуасидаги илмий-қўлёзмалар марказига қадимги китобларни сақлаш бўйича техник жиҳозлар олиб келиш лойиҳаси тайёрланмоқда, - дейди Ахсикент археология парки директори Анвар Икром.

Бугунги кунга қадар Жанубий Кореядан мингга яқин сайёҳ Ахсикентга ташриф буюрди

Халқ сўзи,
Қудратилла Нажмиддинов


Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube