Namangan viloyati hokimligi
12.9K subscribers
147K photos
14.3K videos
20 files
19.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИНГБУЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БОШЛАНДИ

Мингбулоқ туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бошланди.

Унда дастлаб "Мингбулоқ туманидаги тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбат якунлари ва келгусидаги вазифалар тўғрисида" Бизнес Омбудсман вакили девонхонаси масъул ходими Ҳусниддин Аҳмедовнинг маърузаси тингланди.

"Мингбулоқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали "қизил" ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ҳисобот бермоқда.

Сессияда вилоятдаги ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Наманганда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 29 мингтадан ошди

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига вилоятимизда рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 30 141 тани ташкил этиб, улардан 29 248 таси ёки 97,1 % фаолият кўрсатмоқда.

Маълумот ўрнида: 1 сентябрь ҳолатига вилоят бўйича 4 311 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 % га ўсган.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Наманган шаҳри (10 006 та), Чуст (2 410 та), Наманган (2 105 та), Уйчи (1 916 та) ва Тўрақўрғон (1 822 та) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Aксинча, Мингбулоқ (1 325 та), Норин (1 366 та) ҳамда Янгиқўрғон (1 483 та) туманлари корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.

Наманган вилояти статистика бошқармаси

Sayt | Telegram | Facebook | YouTube
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИНГБУЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ЯКУНЛАНДИ

Сессия ишидан сўнг туман секторлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда сектор раҳбарлари туманни қониқарсиз ҳолатдан одиб чиқиш бўйича режалари билан батафсил ўртоқлашди ва журналистларни қизиктирган саволларга жавоб берди.
Диққат, танлов!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларида мавжуд бўш лавозимларга энг муносиб ва малакали кадрларни жалб этиш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Вакант лавозимлар:
Наманган вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси:
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги етакчи мутахассиси.

Туман бўлимлари:
Мингбулоқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими – Бўлим бошлиғи;
Янгиқўрғон туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Агротехнология бўйича ўринбосар;
Уйчи туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар 2020 йилнинг 24 сентябрдан 8 октябрга қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” https://vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан:
69-227-28-88
(90-332-19-60)
телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оилалар обод бўлса, кўнгиллар обод бўлади

Поп тумани "Саиджалолхўжа" жоме масжиди имом-хатиби Ғофуров Муҳаммад Бобур

Sayt | Telegram | Facebook | YouTube