Namangan viloyati hokimligi
12.9K subscribers
147K photos
14.3K videos
20 files
19.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Шавкатжон Абдураззақов Наманганга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келган россиялик шифокорларни қабул қилди

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманганга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келган россиялик шифокорларни қабул қилди.

Улар икки ҳафта давомида Наманганда бўлиб, коронавирусни даволашга ихтисослашган барча шифохоналарда бўлди. Бу ерда беморларни соғайтириш жараёнларида иштирок этишди. Ҳамкасблар билан мулоқотда бўлиб, ўзаро тажриба алмашишди.

Вилоят раҳбари ўз миссиясини якунлаётган россиялик шифокорларга миннатдорлик билдириб, уларни келгуси йили Наманганда ўтказилиши режалаштирилаётган 60-Халқаро гуллар фестивалига таклиф қилди.

Россиялик шифокорларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят ҳокими Наманган шаҳридаги "Чорсу" бозорида яратилган шароитлар билан танишди

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги "Чорсу" деҳқон бозорида бўлиб бу ерда яратилган шароитлар билан танишди

Бозордаги нарх-наволар билан қизиқиб, сотувчилар ҳамда фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

Мутасаддиларга "Чорсу" деҳқон бозоридаги шароитларни янада яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Вилоят ҳокими Наманган шаҳридаги "Сардоба" бозорида яратилган шароитлар билан танишди

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги "Сардоба" бозорида бўлиб бу ерда яратилган шароитлар билан танишди

Бозордаги нарх-наволар билан қизиқиб, сотувчилар ҳамда фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

Мутасаддиларга "Сардоба" бозоридаги шароитларни янада яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИНГБУЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БОШЛАНДИ

Мингбулоқ туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бошланди.

Унда дастлаб "Мингбулоқ туманидаги тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбат якунлари ва келгусидаги вазифалар тўғрисида" Бизнес Омбудсман вакили девонхонаси масъул ходими Ҳусниддин Аҳмедовнинг маърузаси тингланди.

"Мингбулоқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали "қизил" ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ҳисобот бермоқда.

Сессияда вилоятдаги ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.