Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
150K photos
14.7K videos
20 files
20.4K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Имконияти чекланган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Сўнги йилларда юртимизда имконияти чекланган фуқароларни бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоийлашуви билан шуғулланиш давлат хизматчиларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Янгиқўрғон тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман бандлик билан бўлими ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда 120 нафар фуқаролар иштирок этди. Шундан олий, ўрта-махсус ва ўрта маълумотга эга бўлган 65 нафари имконияти чекланган фуқароларни ташкил этади. Улардан 20 нафарига касб-ҳунарга ўқитишга йўлланма, 10 нафарига эса ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Олий маълумотга эга ва ногиронлиги бўлган 5 нафар фуқарони www.argos.uz орқали ишга жойлашишлари тушунтирилди.

Жорий йилнинг январь ойида Янгиқўрғон тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган Х.Кароматовнинг аёлига ногиронлик аравачаси топширилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Хива туманидаги Истиқлол маҳалласида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев во время поездки в Хорезмскую область посетил махаллю Истиклол Хивинского района и ознакомился с условиями жизни населения.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф доирасида "Voltalia" компанияси бош директори Себастьен Клэр билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках программы поездки в Хорезмскую область провел встречу с генеральным директором компании «Voltalia» Себастьеном Клэром.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Voltalia #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Бугун Наманган вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов Наманган туманидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, таълим жараёни ва ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди ҳамда уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тўгаракларга жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, ўқувчиларни жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб этиш мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг асосий йўналиши эканлигини таъкидлаб, ўқувчиларга зарурий тавсиялар берди.
#Тадбир

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида Наманган вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда таълим муассасалари, маҳаллаларда ушбу мақсадга қаратилган туркум тадбирлар ташкил этиляпти.

"Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир" шиори остидаги маьнавий – маьрифий тадбирлар, “Уч авлод учрашуви”, давра суҳбати, ҳарбий-спорт мусобақалари давомида йигит-қизларга муддатли хизматни ўташ, олий ҳарбий билим юртларида таълимни давом эттириш бўйича ҳам тушунтиришлар бериб борилмоқда.   

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube