Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
149K photos
14.6K videos
20 files
20.2K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
#Маънавият

Давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика “Маънавият ва маърифат” Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросида маҳалла тизими фаоллари билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга.

Бугун Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Наманган вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида айни шу масалага ҳам эътибор қаратилди.

Бу юзасидан Республика “Маънавият ва маърифат” маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақовнинг маърузаси тингланди.

Йиғилишда, энг аввало, вилоятимиздаги барча 788 та маҳалла раислари ва фаолларининг маҳаллаларда маънавий-маърифий соҳалардаги иш услуби ўзгариши лозимлиги, ёшларнинг таълим-тарбияси, маънавияти ва маърифатини юксалтириш кундалик устувор вазифа бўлиши шартлиги таъкидланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о внедрении рейтинга устойчивости предпринимателей.

#Mirziyoyev #taqdimot #tadbirkorlik #reyting

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о проделанной работе и планах на перспективу в области геологии.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #geologiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДАЙЖЕСТ_ҲУДУДЛАРДА
#15_январь

👉🏻Наманган шаҳар
Фахрийлар эъзозланди

👉🏻Мингбулоқ тумани
“Баркамол авлод" болалар фестивали  бўлиб ўтди


👉🏻
Косонсой тумани
Обод маҳалла одамларининг қалби ҳам обод бўлади


👉🏻Наманган тумани
Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш бўйича кунлик бажарилган ишлар юзасидан  қўрсатма ва  топшириқлар  берди

👉🏻Норин тумани
Туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалигига масъул ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлди

👉🏻Поп тумани
Янги Ўзбекистон: шукроналик ва хотиржамлик - бебаҳо неъмат

👉🏻Тўрақўрғон тумани
Қабулда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мурожаатлар тингланди

👉🏻Уйчи тумани
Ўқитувчилар ўртасида  "Заковат" беллашуви ўтказилди


👉🏻Учқўрғон тумани
Аёл – жамият гултожи, борлиқ  кўзгуси, миллат  тарбиячиси

👉🏻Чортоқ тумани
Мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш олиб борилди

👉🏻Чуст тумани
Сув тежовчи технологиялар – афзал ва самарадордир!

👉🏻Янгиқўрғон тумани
Янгиқўрғон делегацияси - Кореяда

👉🏻
Янги Наманган тумани
"Ахсикент"да маҳалла масъуллари фаолияти сарҳисоб этилди

👉🏻Давлатобод тумани
"Ижодкор" маҳалла бешлиги аҳолига ҳисобот берди

🖥 Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг
👇

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Об_ҳаво

“Ўзгидромет“ Наманган вилояти бўйлаб 16 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Электр_таъминоти

Ҳудудларда янги трансформатор пунктлари ўрнатилмоқда
.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши ижроси доирасида Наманган вилоятида аҳолига узлуксиз ва барқарор электр энергиясини етказиб бериш, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати хабарига кўра, шу кунларда Учқўрғон туманидаги  "Элатан", "Халфатўпи", "Соҳил", "Деҳқонобод", "Пахтачи", "Қўғай ўлмас", "Янгиер" ва "Эшон тўпи" маҳаллаларида янги,  қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби амалий ишларга манзилли чора-тадбирлар режаси асосида вилоятимизнинг бошқа 
ҳудудларида ҳам изчил киришилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш аввалида иқтисодий комплекс мавзуси биринчиси экани, келгусида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиши таъкидланди.

Ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани, бу йил ҳам бу борада катта режалар олингани қайд этилди. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.

Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.

Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади. Сўров ҳам шунга яраша қаттиқ бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter