Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
150K photos
14.8K videos
20 files
20.5K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
#Онлайн

Косонсойда саноат янги босқич сари илдамламоқда


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Косонсой тумани Туятойди массиви ҳудудида жойлашган “Намуна” кичик саноат зонасида бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечирди.

Хусусан, “Косонсой томат пастаси”, “Фирдавс озод диёри”, “Орзу товел текс” ҳамда “Баркас текс” корхоналари бугунги замон талабига мос фаолият юритмоқда. Ташаббускорлар ҳамда мутасаддилар билан суҳбатлашган вилоят раҳбари лойиҳаларни тўлиқ ишга тушириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берди.

Маълумот учун, "Намуна" кичик саноат зонасининг умумий майдони 27,8 гектар бўлиб, мазкур ҳудудда лойиҳа қиймати 560 миллиард сўмлик 27 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда 13 та корхонада биринчи босқичи ишга туширилган бўлиб, бунинг ҳисобига 1400дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Косонсой тумани ҳокимлиги

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари якунида Қўшма баёнот қабул қилинди. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор келишувлар имзоланди.

По итогам переговоров Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Итальянской Республики Серджо Маттареллы принято Совместное заявление. В присутствии глав государств подписан ряд соглашений.

#Mirziyoyev #tashrif #Italiya #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Уйчи, Учқўрғон, Норин туманларида бўлиб, жойларда боғ-токзорлар ораларига тўқсонбости ҳамда дала четларига тут ва мевали кўчатлар экиш ишлари билан танишди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Наманган шаҳридаги ижтимоий соҳа объектлари мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Наманган вилояти ҳокимнинг ўринбосари Саидахмад Султанов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов Наманган шаҳрида жойлашган 31-27-сонли мактабларда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, қурилиш ишлари билан танишди.

Шаҳар ҳудудидаги мактабларда капитал таъмирлаш, қўшимча ўқув бинолари қуриш зарурати бўлган мактаблар ўрганилиб, 2024 йилги дастурга киритиш, ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар давомида вилояти ҳокимнинг ўринбосари томонидан 27-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш кераклиги таъкидланди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube