Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Уйчи туманидаги темирчиликка ихтисослашган кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги “2021-2022” йилларда Наманган вилоятидаги маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 305-сонли ҳамда халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ Уйчи туманининг Қумтепа МФЙ ҳудудида темирчиликка ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этилган.
3,1 га. ер майдонидаги 52 та лотда умумий қиймати 26,8 млрд. сўм қийматга эга темирчиликка ихтисослашган инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши орқали саноат зонаси ҳудудидаги Қумтепа, Деҳқон, Баландариқ, Дўстлик МФЙлари ҳудудларидаги фуқароларни ишга жалб этилиши, 1352 та янги иш ўринлари яратилиши, йилига 15,1 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда мазкур саноат зонасида 31 та лойиҳада қурилиш ишлари якунланиб, сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. 12 та лойиҳада қурилиш ишлари давом этмоқда.
Вилоят раҳбари саноат зонасида тадбиркорлар билан мулоқот чоғида қурилиш ишларини жадаллаштириш, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли вазифаларни белгилаб берди.

#Live
Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) саралаш босқичи баҳси доирасида Қатарда бўлиб ўтаётган Ал-Вакра ва Навбаҳор жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган учрашувдан фотолавҳалар.
Онлайн эфир