Наманган шаҳри бошқаруви бўйича ситуацион марказ яқинда фаолиятини бошлайди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган шаҳридаги "Орзу" маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган Наманган шаҳар бошқаруви бўйича ситуацион марказ фаолияти билан танишди.
Ягона марказ орқали шаҳарда коммунал соҳа, шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги, тезкор чоралар кўриш тизимларидаги барча вазиятларни онлайн режимда кузатиш мумкин. Шунингдек, секторлар тизимида аҳоли демографияси, иш ўринлари ва аҳоли бандлик кўрсаткичлари, солиқ ва коммунал тўловлар, камбағаллик даражаси каби иқтисодий-ижтимоий соҳага оид онлайн янгиланиб турувчи маълумотлар базаси ҳам мавжуд бўлади.
Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov

Forwarded from Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Янгиқўрғон пиллакорлари маррага етиб келдилар.
Янгиқўрғонда давлат пилла режаси ортиғи билан бажарилди. Туман режаси 133,8 тонна яни 2419 қути қурт уруғидан 135.6 тонна пилла хом ашёси йиғиб олиниб, режага нисбатан 101,5 фоизга бажарилди .
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEYJ-JbLOByPADequQ

Фойдаланишга топширилгани салкам 40 йил тўлган “Нориндарё” кўприги мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда
Наманган вилоятининг Норин туманини вилоят маркази билан боғловчи “Нориндарё” кўприги жорий йил 24 апрель куни ҳаракатланиш учун тўхтатилган эди.
Бунга 1962 йилда барпо этилган кўприкда кузатилган дарз ва ёриқлар сабаб бўлган. Уларнинг ҳолати йўловчилар ва транспорт учун хавфли кўринишга келиб қолганди.
Ҳозирда узунлиги 270 метр бўлган кўприк мукаммал таъмирланмоқда. Икки ойдан сўнг якунига етиши айтилаётган таъмирлаш ишларидан сўнг кўприкнинг эни ҳам 2 метрга кенгайиб, йўловчилар учун алоҳида йўлак барпо этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муштарак бўлган муқаддас қадриятлар
Наманган шаҳар «Баҳоуддин Нақшбанд» жомеъ масжиди имом-хатиби Муродхон Исақжанов

Наманганлик 102 нафар битирувчи муддатидан аввал хорижий олийгоҳлар талабалигига қабул қилинди
Вилоят шаҳар ва туманларидаги 102 нафар битирувчи муддатидан аввал хорижий олийгоҳлар талабалигига қабул қилинди.
Хусусан, Наманган шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11 та умумий ўрта таълим мактабининг 36 нафар ўқувчиси ҳам муддатидан аввал талабалар сафига қўшилишди.
Халқаро университетлар ва уларнинг юртимиздаги филиалларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритган ёшларнинг 14 нафари шаҳардаги 58-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиларидир. Шунингдек, 7-умумтаълим мактабининг 4 нафар истеъдодли битирувчиси ҳам Англия, Япония ва Россия давлатларида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдилар. Уларнинг икки нафари Токио халқаро университетининг бизнес иқтисодиёти йўналишида ўқийди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Сенатор Носирбек Абдуллаханов Поп туманида секторлар фаолияти билан танишди
Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси биринчи ўринбосари Ирода Қўчқорова Наманган вилоятидаги энг чекка Чодак қишлоғида бўлди.
Маълумот ўрнида қайд этиш мумкинки, Чодак қишлоғи Поп тумани марказидан 50 километр узоқда жойлашган. Сенатор ушбу ҳудудда аҳоли муаммоларини ҳам ўрганди.Шу билан бирга, Поп туманида 4-сектор томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Таъкидлаш жоизки, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар сони 411 тани ташкил этади. Сектор раҳбари эҳтиёжманд оилалар сонини қисқартириш ва ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, оилавий даромадини ошириш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, “Ўрта Хонобод” МФЙда бўш турган ердан 100 та бир сотихли кооперация асосида иссиқхоналар ташкил этилган.
Бундан ташқари, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Манзилли рўйхат асосида тузилган “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд хонадонлар ҳолидан хабар олинди.
Хусусан, “Қўшминор” МФЙда яшовчи У.Қуроловага 4-сектор томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармасидан зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турилганлиги, икки бош қўй берилганлиги, энг муҳими, уйида иссиқхона қуриб берилаётганини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз.
Ўрганиш якуни бўйича сектор раҳбари олдига қўйилган вазифалар мазмун-моҳияти, оилаларни мунтазам иш билан таъминлаш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Чортоқлик ғаллакорлар ҳосилни йиғиштиришга киришдилар
Бугун Чортоқ туманидаги “Р.Ортиқов”, “Ойқирон миришкорлари” ММТП ва “Мучум Чортоқ мева-узум” агрофирмаси ҳудудидаги “Ҳанифа ая”, “Ойқиронлик пахтакор”, “Шоҳсанам Элдорбек Гулсанам”, “Намуна Нозима Акбаршоҳ”, “Алимардон Абубакир Гуласал” фермер хўжаликларида 2020 йилги ғалла ўрими бошланди. Ўрим олдидан дуои фотиҳа қилиниб, ҳосилга барака тиланди.
Бу йил туманда 3740 гектар майдонда “Чиллаки”, “Андижон-2” каби 7 хил буғдой навлари парваришланди. Эндиги вазифа тумандаги 145 та фермер хўжалиги далаларида етиштирилган мўл ҳосилни талофатсиз, нест-нобуд қилмай ўриб олиб, давлат омборларига сифатли қилиб топширишдан иборат.