Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
149K photos
14.7K videos
20 files
20.3K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
«Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз»

Давлат раҳбари томонидан ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббуси билдирилиб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсиялар берилган эди.

Хайру-барокат ойи – Рамазон ойида Қўғоликўл маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Тўлқинжон Сулаймонов хонадонига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, туман бош имом хатиби, ҳоким ўринбосарлари келиб, хабар олишди.

Қуръон тиловат қилинди. Якунда шундай муборак ойда юртимизга тинчлик, осойишталик, Ватанимиз ободлиги ва оилалар фаравонлигини сўраб дуо қилинди.

Туман бўйлаб бу каби хайрли ишлар Рамазон ойи охирига қадар давом этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Янгиланаётган Конституцияда суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолатдан хабардормисиз?

• Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

• Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

• Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

• Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

• Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

• Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

• Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

• Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

• Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Ob_havo

"O‘zgidromet" Namangan viloyati bo‘ylab  31 mart kuni kuzatiladigan ob-havo ma’lumotini e’lon qildi.
Unga ko‘ra:

Havo biroz bulutli bo‘ladi, ba’zi joylarda o’zgarib turadi, yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat kechasi 7-12°, kunduzi 20-25° bo‘ladi.

RESPUBLIKANING TOG‘ OLDI VA TOG‘LI HUDUDLARIDA

Havo o’zgarib turadi, ba’zi joylarda yomg’ir yog’adi, momaqaldiroq bo’lishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat kechasi 2-7° iliq, kunduzi 10-15°iliq bo‘ladi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ҳудудларда кам таъминланган беморларни ва 2000 нафар юрагида нуқсонли болаларни операция қилиш бошланди
#30mar #uzbekiston24