NAMANGAN KADASTR
1.46K subscribers
10.6K photos
952 videos
9 files
4.42K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.
Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган, “яшил” технологиялар қўлланган.
Президент заводнинг шоурумида ҳам бўлиб, маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди. Эсдалик учун дарахт кўчати экилди.

Глава государства ознакомился с технологическим процессом на Ташкентском металлургическом заводе.
Здесь установлено оборудование из 27 стран мира, в том числе Италии, Германии, России, Австрии, Швейцарии, Южной Кореи. Внедрены системы автоматизации и контроля, планирования и управления производством, применяются «зеленые» технологии.
Президент посетил также шоурум завода, осмотрел образцы продукции. Посадил дерево в честь открытия комплекса.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Наманган вилоят кадастри бошқармаси туман, шаҳар филиаллари тизимида юритилаётган "Кўчмас мулк-3" электрон дастури маълумотлар базасида 2020 йилнинг ноябрь ҳолатига юридик ва жисмоний шахсларга тегишли жами 551 570 та кўчмас мулк объектининг тўлиқ параметрлари билан электрон базаси шакллантирилиб, Давлат солиқ ва Давлат нотариал идоралари билан интеграция қилинди. Яъни, кадастр маълумотлар базасида 57 872 гектар ер майдонида жойлашган кўчмас мулк объектлари ҳақида маълумотлар сақланмоқда.

Нозимжон ИНОМОВ
Давлат кадастрлари палатаси
Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи в.б.

БАТАФСИЛ
"НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ" газетасидаги мақолада ўқинг.
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИНИНГ АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

Жорий йилининг ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилди.

Натижалар таҳлил қилинганда 24 % аттестациядан ўтган, ‼️15 % шартли ўтган бўлса, 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

❗️❗️❗️ Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Конституция байрами арафасида неча кун дам оламиз?

Жорий йил 8 декабр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг сешанба кунига тўғри келади. Шу сабабли кўпчиликда байрам арафасида дам олиш кунлари қандай бўлиши тўғрисида айрим саволлар юзага келмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Конституция қабул қилинган кун арафасида ходимларга қўшимча дам олиш куни белгиланмаган.

Байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

5 декабр, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
6 декабр, якшанба — барчага дам олиш куни;
7 декабр, душанба — барчага иш куни;
8 декабр, сешанба — барчага дам олиш куни;
9 декабр, чоршанба — барчага иш куни.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Шамситдин Тоштемиров
Т А Б Р И К Н О М А

АССАЛОМУ- АЛАЙКУМ !

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари билан янгидан алоҳида эътибор бериб нишонланиётган
8-декабрь “КОНСИТУТЦИЯ КУНИ”
байрами билан барча ходимларимизни, ҳурматли фахрийларимизни, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларини, биз билан ёнма ён ишлаётган ёшларимизни самимий табриклаймиз!

Муҳтарам Президентимиз, томонларидан кадастр хизмати соҳасини илғор тажрибалар асосида ислоҳ қилиш, янгича бошқарув тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш, солиқ базасини кенгайтириш, Ватанимизнинг иқтисодий қудратини ошириш ва манфатларини ҳимоя қилиш, коррупцияни олдини олиш ҳамда халқимиз тинчлигини ҳимоя қилишдек олижаноб вазифаларни бажаришда ҳамиша омад ёр бўлсин!
Сизларга сиҳат саломатлик, оилавий бахт-саодат, узоқ ва
сермазмун умр, Жонажон Ўзбекистонимизнинг юксалиши йўлидаги фидокарона хизматларингизда омадлар тилаймиз!


Давлат Кадастрлари палатасининг Наманган вилояти
бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Инамов
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿 Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясини яратиш ғояси илк бор 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган мамлакат Олий Кенгашининг 2-сессиясида илгари сурилган.

Ушбу сессия Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституциявий комиссияни тузиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Комиссия ишлаб чиққан лойиҳа матбуотда эълон қилиниб, кенг муҳокама этилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрда 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида қабул қилинган.
Суриянинг жанговор ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар ўзбекистонлик — 25 нафар аёл ва 73 нафар бола ватанга қайтарилди.

Олиб келинганлар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади. Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон раҳбарияти «Меҳр» инсонпарварлик операциясини илк бор 2019 йил май ойи охирида амалга оширган, ўшанда 156 нафар ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар Сурия пойтахти Дамашқдан амалга оширилган махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келинган эди.

2019 йилнинг октябрь ойида эса Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудидан ўзбекистонликларни қайтариш бўйича иккинчи махсус операция амалга оширилган.
Ўзбекистонда Президент Фармони билан 104 киши афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Ўзбекистон АҚШнинг диний эркинликлар бўйича «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатидан чиқарилди

7 декабрь куни АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида Давлат котиби Майкл Помпеонинг “Қўшма штатлар диний эркинликни бузувчиларга қарши чоралар кўрмоқда” номли баёноти эълон қилинди. Маълум қилинишича, унда бир қанча мамлакатларда диний эркинлик ҳамон ўзгаришсиз қолаётгани қораланган.

Ўз навбатида, М.Помпео диний эркинлик борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, Ўзбекистоннинг махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганини маълум қилган ва бу қисқа муддат ичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилган тезкор ва мақсадли чора-тадбирларнинг натижаси эканани қайд этган.

Шунингдек, Давлат котиби махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга намуна бўлиб хизмат қилишини ҳам таъкидлаган.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманганда 2021 йилда катта палов байрами ўтказилади

Чуст оши ўзига хос мазаси билан кўпчиликни, айниқса, хорижликлар эътиборини доим ўзига жалб этиб келган.

Айни пайтда замонавий Чуст ош марказини барпо этиш юзасидан амалий ишлар бошланган.

Ушбу марказ Чуст дўпписи ва Чуст пичоғи халқаро музейлари билан бир жойда қурилиши кўзда тутилмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан халқаро анъанавий “Taste of Uzbekistan” гастрономик фестивалини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра 2021 йилда Наманганда катта палов байрами ўтказилади.

Тадбирда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 50 мингдан ортиқ сайёҳ иштирок этиши кутилмоқда.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿 БУГУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

Қонунга
қўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Кадастр агентлигининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Энди кадастр йиғмажилдини хусусий сектор ҳам тайёрлайди
#10dec #uzbekiston24
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вылетел в Хорезмскую область.
Главная цель поездки - изучить в разрезе махаллей, как проводимые реформы отражаются на жизни людей, определить дальнейшие планы.
В ходе поездки намечено ознакомиться с деятельностью сельскохозяйственных и промышленных предприятий. Запланированы встречи с активом области и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига 3 йил бўлгани муносабати билан Кадастр агентлиги Директори Х. Турахужаевнинг табриги.