NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
954 videos
9 files
4.44K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди. Шу ерда қашқадарёлик ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлди. Турли соҳаларда ўқиётган ва ишлаётган йигит-қизларнинг фикрлари эшитилди. Таклифлари маъқулланиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр молодежи в городе Карши и осмотрел созданные в нем условия. Здесь состоялась встреча с представителями подрастающего поколения кашкадарьинцев.
Состоялась открытая беседа о беспокоящих молодых людей вопросах, включая обеспечение их занятости и содержательного досуга. Заслушаны мнения учащихся и трудящихся в различных сферах юношей и девушек. Ответственным лицам даны поручения по прозвучавшим на встрече предложениям.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Тоштемиров Ш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электр таъминотида узилишлар борми? Суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмаяптими? Кўп қаватли уй мавсумга тайёр эмасми? Сифатли ва арзон кўмир олишда қийналяпсизми?

Вилоят ҳокими ташаббуси билан Наманган шаҳри марказида вилоят куз-қиш штаби ташкил этилди ва 1056 қисқа рақами ишга туширилди. Штаб коммунал соҳа вакилларидан иборат ва куну тун фаолият кўрсатади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг махсус репортажи.

Sayt | Telegram | Facebook |Twitter | YouTube
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманган жамоаси Ўзбекистон чемпиони

Тошкентда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўз якунига етди.

Тошкент жамоаси билан кечган финал учрашувида Наманган жамоаси 5:3 ҳисобда ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиблар чемпионат диплом ва медаллари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманганда нечта чақалоқ туғилгани маълум қилинди

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида Наманган вилояти бўйича 55,1 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 минг кишига кўпайган.

2020 йил январь-сентябрь ойларида ҳудудлар бўйича туғилишлар сони:
Наманган шаҳри – 14 042 та;
Чуст – 4 601 та;
Тўрақўрғон – 4 545 та;
Уйчи – 4 421 та;
Янгиқўрғон – 4 111 та;
Косонсой – 4 069 та;
Поп – 3 865 та;
Наманган – 3 480 та;
Чортоқ – 3 451 та;
Учқўрғон – 3 175 та;
Норин – 2 970 та;
Мингбулоқ – 2 387 та қайд этилди.

Маълумот ўрнида, вилоят бўйича туғилганларнинг 28,0 минг нафари ўғил болалар, 27,1 минг нафарини қиз болалар ташкил этади.

👉 Наманган хабарлари
Коронавируснинг энг фаол тарқатувчилари маълум қилинди

Фото: portofranko
Коронавирусни бошдан ўтказиб, ҳимоя ниқобларини тақмай юрадиганлар инфекциянинг энг хавфли тарқатувчилари ҳисобланади. Бу ҳақда россиялик пульмонолог Александр Карабиненко маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, касалликдан соғайиб кетилгандан кейин ҳам вирус юқори нафас йўлларида қолади ва айнан шу сабабли барча одамлар ниқоб тақиб юришлари шарт.

“Ниқоб тақмайдиганлар коронавируснинг энг фаол тарқатувчилари ҳисобланади. Биринчи навбатда, бундайлар тоифасига болалар, бир нарсани уқтириш қийин бўлган ёшлар киради”, деб таъкидлаб ўтган Карабиненко.

Октябрда АҚШдаги Принстон, Жон Ҳопкинс ва Калифорния университетлари олимлари коронавируснинг асосий тарқатувчилари болалар ва ёшлар ҳисобланишини, улар ҳисобига коронавирус юқтириш ҳолатларининг учдан бир қисми тўғри келишини маълум қилишган. Олимларнинг таъкидлашича, ўз тенгдошидан вирусни осон юқтириб олиш мумкин. Шу сабабли болалар ва ёшлар орасида вирус юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлади.
Кадастр Агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатасининг Наманган вилояти бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” институти Наманган вилоят бўлими ҳамкорлигида "Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

@NAMANGANSOLIQ