NAMANGAN KADASTR
1.52K subscribers
12.7K photos
1.07K videos
9 files
5.08K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 1 август куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди

Муса Ерниязов 2020 йил 31 июль куни вафот этди. У Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонига дафн этилди.

Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

— Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди. Қорақалпоғистонни ривожлантириш, одамларнинг бирини икки қилиш бўйича кўп ишларни бошлаган эдик. Энди бу ишларни, режаларимизни дўстлари билан бирга албатта давом эттирамиз, — деди давлат раҳбари.
Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди.

Муса Ерниязов улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонгани таъкидланди.

—Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди, — деди давлат раҳбари.
Т А Б Р И К Н О М А
Бугун 5-август куни, Наманган вилоят “Ермулккадастр” ДК нинг Топография бўлими бошлиғи, ҳамкасбимиз, ажойиб инсон ҒАППАРОВ ҚОДИРХОН САТТАРОВИЧ нинг тавалуд айёмлари. Шу муносибат билан бўлган тадбирда корхонамиз бошлиғи М.Мутавалиев жамоа номидан у кишини самимий табриклаб, унинг жамоанинг фаол ходими, кўнгли очиқ, меҳнаткаш, ўз ишини фидоийси ва меҳрибонлигини алоҳида такидладилар.
Ҳаммамиз ҚОДИРХОН ҒАППАРОВ ни туғилган кунлари муносибати билан муборакбод этамиз ва самимий табриклаймиз, сиҳат саломатлик, узоқ сермазмун умр ва оилаларига бахт-саодат, хонадонларига файзу барокот тилаймиз!
Наманган вилоят “Ермулккадастр” ДК си Матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 8371 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, Тошкент шаҳрининг бош режасини қайта кўриб чиқиш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по изменению территориального устройства сопредельных районов города Ташкента и Ташкентской области.
Предлагается перевести 1010 гектаров столичных земель Ташкентской области и 8371 гектар областных земель – городу Ташкенту.
Одобрив предложения, глава государства отметил необходимость пересмотра генерального плана столицы и создания удобств для населения.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #hudud

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Бир ойда қўмита раисига 305 та мурожаат келиб тушди.

Жорий йилнинг 3 июль санасида Давергеодезкадатр қўмитаси раисининг @ygkuzbot телеграм бот канали ишга тушурилган эди. Унда фуқаро ҳамда тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсад қилиган бўлиб, 29 кун давомида канал орқали республикамиз бўйлаб 305 та мурожаат келиб тушди.
Бу 1 кунда 10 дан ортиқ мурожаат дегани.

Булар 86 та шикоят, 44 та таклиф, 57 та ариза, 2 та ғоя ва 116 таси мурожаатлардан иборат бўлиб, энг кўп мурожаатлар Тошкент вилояти (36та) ва Тошкент шаҳри (32та), Қашқадарё (30та), Андижон (29та), Наманган (28та) ва Фарғона (27та) вилоятларига тўғри келади.

305 та фуқаро ва тадбиркорлар мурожаатларининг барчаси қисқа муддатларда кўриб чиқилиб 254 таси ижобий якунига етказилди 51 таси бугун ўрганиш жараёнида.

Сизда ҳам бизнинг соҳамиз бўйича муаммоларингиз бўлса Давергеодезкадатр қўмитаси раисининг @ygkuzbot телеграм бот каналига мурожаат қилинг.

Биргаликда муаммоларга ечим топамиз!
Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар!
Қўмитамиз рахбарияти топшириғига асосан ҳаммамиз қўмитанинг телеграмдаги https://t.iss.one/ygk_uz каналига уланиб аъзо бўлишимиз керак. Бу канал орқали Юртимиздаги, соҳамиздаги энг сўнги янгиликлар бериб борилмоқда. Қайси туман рахбари биринчилардан бўлиб ҳамма ходимларини каналга аъзо қилсалар шу туман рахбарига алоҳида совға бор. Қайси туман ходимлари каналга уланмаса уларга соҳага қанчалик эътиборлилиги кўриниб қолади ва жиддий танқидга учирайди.
Юртбошимизнинг Янги Ўзбекистон қуришдаги ислоҳотлари ва сиёсатларини қўллаб қувватлайлик, Соҳамизни энг илғор соҳалар қаторига олиб чиқайлик! Захматкаш ер ресурслари ходимлари, меҳнаткаш кўчмас мулк, кадастр хизмати ходимлари ҳаммаларингизга омад ёр бўлсин!
Энг зўр каналга уланиш https://t.iss.one/ygk_uz
Наманган вилояти ер ресурслари ва давлат кадастири ва вилоят “Ермулккадастр” ДК си матбуот хизмати.
Forwarded from Kadastr - Live
Сайҳунободдаги коррупция бўйича расмий муносабат.

Бугун соат 12:05 да
@Zafarbek_Solijonov телеграм каналида Сирдарё вилояти Сайҳунобод туман кадастр филиали муҳандиси С. фуқаро Г. га туманда шахсий уй-жой қуриши учун 3 сотих ер майдонини аукцион орқали олиб бериши эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилганлиги, 500 долларни олганда қўлга тушганлиги ҳақида маълумот жойланди.

Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

1996 йилда Сайҳунобод туманида туғилган Х.С. 2018 йилдан буён туман кадастр филиали муҳандиси лавозимида фаолият олиб бораётган бўлиб, раҳбарият томонидан коррупцион ҳолатларни келиб чиқиши олдини олиш бўйича олиб бораётган тарғибот ташвиқот ишларига қарамасдан фуқаро Г.дан 500 долларни олганда қўлга тушган.

Ҳозирда бу бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Т.Абдуллаев зудлик билан Сирдарё вилоятига етиб борди ва бўлиб ўтган ҳолатни ўрганмоқда.
Бу ҳақда қўшимча равишда маълум қилинади.

Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар! Сизларга яна бир бор мурожаат қиламиз!
Агарда Сиз бизнинг хизматларимиздан фойдаланишда муаммо ёки коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, бизга 1097 ишонч рақами, телеграм бот @ygkuzbot ва электрон почта [email protected] лар орқали хабар беринг!
Коррупция деган нопок иллатга қарши курашишда уни олдини олишда бизга ёрдам беринг!

@Zafarbek_Solijonov Сизга очиқлик ва тезкорлик билан долзарб ахборотни бергани учун қўмитамиз номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда "Давергеодезкадастр" қўмитаси матбуот котиби Неъмат Атамуратов брифинги бўлиб ўтмоқда.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook