NAMANGAN KADASTR
1.41K subscribers
10.7K photos
963 videos
9 files
4.48K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Namangan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Namanganda hokimlar tomonidan chiqarilgan 79 ta qaror haqiqiy emas deb topilgan

Bu haqda viloyat sudida bo‘lib o‘tgan matbuot anjumanida Namangan viloyat ma’muriy sudi raisi Zaripa Qurbonova aytib o‘tdi.

Hokim qarorlarini haqiqiy emas deb topish bilan bog‘liq jami ko‘rilgan 246 ta ishning 79 tasi qanoatlantirilgan, 114 tasi rad etilgan, 29 tasi ish yuritishdan tugatilib, 24 tasi ko‘rmasdan qoldirilgan.

Hokimlik mansabdor shaxslari harakati (harakatsizligi)ni qonunga xilof deb topish bilan bog‘liq jami ko‘rilgan 30 ta ma’muriy ishlarning 11 tasi qanoatlantirilgan, 13 tasi rad etilgan, 3 tasi ish yuritishdan tugatilib, 3 tasi ko‘rmasdan qoldirilgan. Mazkur toifadagi ishlar yuzasidan aybdor mansabdor shaxslarga nisbatan 74 ta xususiy ajrim chiqarilgan.

➡️ Namangan xabarlari
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #IT_texnologiyalari

🇺🇿O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi, IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshlig‘i - O. Umarov Kadastr agentligining markaziy apparatiga tashrifi kuni “ArcGIS” dasturi yordamida interfaol xaritada kuzatish imkoniyatiga ega yagona axborot bazasi 21 turdagi qatlamlarning sohalar, hududlar va yo‘llar kesimida raqamlashtirilganlik darajasi yuzasidan taqdimot o‘tkazildi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
#Диққат #Тезкор
❗️ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ

4-5 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 4-5 ноябрда республика бўйича ҳарорат 10-13° га пасайиши мумкин.
Кундуз куни 4-5 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этиши кутилмоқда. 5 ноябрда ҳарорат кечаси 2-7° совуққача, шимолда 5-10° совуққача пасайиши мумкин.
4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда

👉 @UZBEKISTANUZ
Forwarded from Kadastr - Live
#Prezident #Kadastr #Xalq_bilan_birga #Tashkiliy_nazorat

Ижобий ҳал бўлган мурожаатлар ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси - 457 та
Андижон вилояти - 705 та
Бухоро вилояти - 786 та
Жиззах вилояти - 760 та
Қашқадарё вилояти - 1 185 та
Навоий вилояти - 257 та
Наманган вилояти - 561 та
Самарқанд вилояти - 927 та
Сурхондарё вилояти - 1 523 та
Сирдарё вилояти - 389 та
Тошкент вилояти - 1 171 та
Фарғона вилояти - 1 624 та
Хоразм вилояти - 824 та
Тошкент шаҳар - 508 та

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Кун тартибига иккита муҳим масала киритилган:
- аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш;
- шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш.

Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева. На повестке дня два важных вопроса:
- обеспечение населения качественным жильем, строительство массивов "Янги Узбекистон";
- реализация в городах, районных центрах и населенных пунктах общенационального проекта "Яшил макон", нацеленного на улучшение экологических условий и качества атмосферного воздуха.
Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари “Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилдаги барча ислоҳотлар аҳолига муносиб турмуш шароити яратишга қаратилишини таъкидлади.

"Сўнгги йилларда ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ уй-жой барпо этилди. Мамлакатимизда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳ қайд этилмоқда, аҳоли сони келгуси беш йилда 38 миллионга етиши кутилмоқда.

Буларни инобатга олиб, аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш учун келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуришимиз зарур.

Жойлардаги сайловолди учрашувларида ҳар бир ҳудудда барча иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон массивлари”ни барпо этиш, бу орқали келгуси беш йилда 250 мингдан зиёд хонадон қуриш режа қилинган", деди Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон" массивлари комплекс ривожланиш тамойили асосида барпо этилишини қайд этди. Бунда:

- ҳар бир массивга ажратиладиган ер участкаларида саноат лойиҳалари, хизмат кўрсатиш объектлари ва ижтимоий инфратузилма бир вақтда қурилади;

- кўп қаватли уй-жой қурилишини инвесторлар ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади;

- ипотека кредитини бериш учун банкларга бюджетдан аукцион асосида ресурс ажратилади. Бунга Молия вазирлиги томонидан 20 йил муддатга 11 триллион сўм йўналтирилади;

- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва Молия вазирликлари эҳтиёжманд аҳолига субсидия бериладиган уй нархини белгилайди;

- 2022 йилда эҳтиёжманд 10 мингта оилага бошланғич бадал ва фоизларни субсидиялаш учун бюджетдан 1,5 триллион сўм ажратилади.
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала - “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш чоралари кўриб чиқилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида:

- йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;

- бундан буён экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлади;

- бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинади.

Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида – 16 миллион тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада – 15 миллион тупдан, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё, Хоразмда – 14 миллион тупдан кўчат экилади.
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш бўйича ташкилий, молиявий вазифалар белгиланди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения населения жильем и расширения зеленых зон.
Определены организационные и финансовые меры по строительству массивов «Янги Узбекистон».
Обсуждены также вопросы реализации общенационального проекта «Яшил макон», в рамках которого планируется высаживать 200 миллионов саженцев деревьев и кустарников ежегодно.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ерлар очиқ аукционга чиқарилади ва қайси тадбиркор уйнинг нархини арзон қилиб бериш мажбуриятини олса унга афзалликлар берилади

📍
https://uza.uz/posts/316969

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

Шунча йилларда “қоғозда” экилган дарахтларни ҳисобласа, Ўзбекистонда бўш жой қолмаслиги керак эди. Тизим, қаров бўлмагани учун экилганининг ҳам кўпи қуриб кетди.

Бугунги ва келгусидаги экологик вазиятни инобатга олиб, дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўтараяпмиз. Шунинг учун бу умуммиллий лойиҳани пухта тайёргарлик билан, пули, эгаси, суғориш тизими билан амалга ошириш керак

👉 @UZBEKISTANUZ
Шавкат Мирзиёев раислигида "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланганг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар килди.

Йиғилишда айтилишича:

— 2022 йилда эҳтиёжманд 10 мингта оилага бошланғич бадал ва фоизларни субсидиялаш учун бюджетдан 1,5 триллион сўм ажратилади;

— уйлар нархини барқарор сақлаб туриш мақсадида янги уй-жой массивларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади;

— келгуси йили янги массивларда қурилаётган уйларнинг 1 мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан кафолатли сотиб олинади;

— йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;

— бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинади.
📢 3 ноябрь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

Мавзу: "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижроси юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Кадастр агентлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан реклама соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Моҳрухсор Тоғаева, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Мажбурий ижро бюроси томонидан вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда алимент масаласига доир амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Namangan_viloyati

Namangan shahridan Yangi Namangan tumani tasarrufiga o‘tkazilgan obyektlar soni va yer maydonlari haqida maʼlumot.

🔷Umumiy yer maydoni 8 223 gektar;
🔷MFYlar soni 24 ta;
🔷Yakka tartibdagi uy joylar soni 22 770 ta, maydoni 1 509 gektar;
🔷Ko‘p qavatli uylardagi xonadonlar soni 5033 ta, umumiy maydoni 353 878 kv.m;
🔷Noturar joylar soni 1 599 ta, maydoni 918 gektar;

Shundan ijtimoiy soha obyektlari:

🔷Maktabgacha taʼlim muassasalari soni 19 ta, maydoni 10 gektar;
🔷Maktablar soni 16 ta, maydoni 26 gektar;
🔷Kollejlar soni 5 ta, maydoni 15 gektar;
🔷Oliygohlar soni 1 ta, maydoni 12 gektar;
🔷Sog‘liqni saqlash obyektlari 22 ta, maydoni 30 gektar;
🔷Qishloq xo‘jaligi yerlari 1 467 gektarni tashkil qiladi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt