NAMANGAN KADASTR
1.42K subscribers
10.8K photos
969 videos
9 files
4.51K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
Музокараларда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Переговоры Шавката Мирзиёева и Садыра Жапарова продолжились с участием официальных делегаций двух стран.
Основное внимание уделено вопросам дальнейшего развития торгово-экономического сотрудничества, развития транспортно-транзитных коридоров, укрепления межрегиональных связей, расширения культурно-гуманитарного обмена.
Достигнуты договоренности о реализации конкретных проектов промышленной кооперации в разных отраслях экономики.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Namangan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шавкатжон Абдураззоқов ҳам қўшни давлат раҳбарини кутиб олишда қатнашди

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросимида ушбу давлат билан чегарадош бўлган вилоят раҳбарлари – Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлари ҳам қатнашди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги «Яшнобод» технопарки ҳудудида Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес-форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда наманганлик тадбиркорлар ҳам ўзаро ҳамкорлик масалаларида келишувлар имзолашган.

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманган вилоятини бошқарган ҳокимлар кетма-кетлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони (1992 йил 27 январь) билан вилоят, туман ва шаҳарлар раҳбарлиги учун ҳокимлик лавозими таъсис этилган.

Мустақиллик давридаги вилоят раҳбарлари:

1. 1992–1996 - Рапиғалиев Бургутали (1935–2008). 

2. 1996–2004 - Жабборов Тўлқин (1947). 

3. 2004–2009 - Нажмиддинов Икромхон (1951). 

4. 2009–2015 - Юсупов Баҳодир (1961). 

5. 2015–2020 - Бозоров Хайрулло (1976). 

6. 2020 йилдан Абдураззоқов Шавкат (1976). 

⬇️ Наманган хабарлари
👉@KunuzNamanganviloyati
#Yig_ilishlar #korrupsiyaga_qarshi #kurashish #palata_xodimlari #komplaens_xizmati

Bugun Davlat kadastrlari palatasida “Korrupsiyaga qarshi kurashish va bu boradagi qonunchilik normalari” mavzusida yig'ilish bo'lib o'tdi. Unda Kadastr agentligining Komplaens nazorat xizmati rahbari Baxtiyor Shomansurov, Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev hamda palata markaziy apparati xodimlari ishtirok etishdi.

Mazkur yig'ilishning tashkil etilishidan asosiy maqsad palata xodimlari o'rtasida korrupsiyaga qarshi immunitetni shakllantirish, hududlarda faoliyat yurituvchi xodimlar bilan tizimli aloqani yo'lga qo'yib, fuqarolarga sifatli xizmat ko'rsatish ko'rsatkichilarini ko'tarish hisoblanadi.


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
АҚШ Президенти Жозеф Байден Президент Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади.
Мактубда давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқига энг эзгу тилаклар изҳор этилган.
Афғонистонда тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишлар қайд этилиб, Байден администрацияси кейинги йилларда Ўзбекистонда эришилган муваффақиятларни давом эттириш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлиги билдирилган.

Президент США Джозеф Байден поздравил Президента Шавката Мирзиёева в связи с праздником Навруз.
В письме выражены наилучшие пожелания главе нашего государства и народу Узбекистана.
Отмечена совместная работа по поддержке мирного урегулирования в Афганистане, выражена готовность администрации Байдена к сотрудничеству с нашей страной для продолжения прогресса, достигнутого в процессе реформ в Узбекистане.

#Mirziyoyev #maktub #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Тоштемиров Ш
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 мартдаги Фармойишига асосан 13 март шанба куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, бугун Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси ходимлари хайрия хашарида фаол қатнашдилар.

☘️ Хашарда 850 м.кв гулхоналар тартибга келтирилди.

🌳1100 дан ортиқ дарахтлар оқланиб, шакл берилди.

🏢Бино атрофлари тозаланиб, 450 метрдан ортиқ ариқлар тозаланди.


Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
🍇 #Нарх_наво

Наманган шаҳар Чорсу деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 14 март ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 48.000 – 68.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 16.000 – 17.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 25.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.500 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.500 – 5.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 1.000 – 1.100 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 15.000 – 18.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 15.000 – 18.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.200 – 5.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.800 – 2.000 сўм

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси рахбарияти ва ходимлари номидан бошқарманинг мутахассиси Акбаржон Атахановга меҳрибон падари бузруквори
АТАХАНОВ АЛИШЕР ТОЖИДДИНОВИЧНИНГ
вафот этганликлари муносибати билан таъзия исҳор қиламиз.
Марҳумни Оллоҳ рахмат қилсин, охиратлари обод, яхши амаллари ўзларига ҳамроҳ бўлсин. Оила аъзоларига, яқинларига сабри жамил берсин.
Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти
Бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Р.ИНАМОВ
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Мен уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

ЖАВОБ
Кадастр
ҳужжатлари тайёрланган турар-жойингиз қўшимча қурилган уй-жойни ҳам кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришингиз зарур бўлади. Бунда Сизга мавжуд кадастр ҳужжатингизга ўзгартириш киритиб, янгилаб берилади. Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Оила аъзоларининг розилигисиз турар жойни олди-сотди ёки ҳадя ҳамда турар жойни бир қисмини нотариал идора орқали ўзга бир шахсга ўтказиб бериш мумкинми?

ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-моддасига асосан Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан уй-жойни сотишда турмуш ўртоғингизнинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги зарур бўлади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

🦠 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:

👉 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

👉 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

👉 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.

👮‍♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.

📌 Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.

😷 Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Диққат
❗️Тошкентнинг қайси мактабларида коронавирус аниқлангани маълум бўлди

• 28 мактаб: 2 ўқувчи
• 43 мактаб: 4 ўқувчи
• 44 мактаб: 3 ўқувчи
• 47 мактаб: 2 ўқувчи
• 51 мактаб: 3 ўқувчи
• 86 мактаб: 16 ўқувчи
• 97 мактаб: 3 ўқувчи
• 103-мактаб: 4 ўқувчи
• 112 мактаб: 6 ўқувчи
• 114 мактаб: 2 ўқувчи
• 144 мактаб: 2 ўқувчи
• 220 мактаб: 5 ўқувчи
• 222 мактаб: 2 ўқувчи
• 235 мактаб: 14 ўқувчи
• 236 мактаб: 3 ўқувчи
• 258 мактаб: 3 ўқувчи
• 268 мактаб: 2 ўқувчи
• 280 мактаб: 2 ўқувчи
• 282 мактаб: 4 ўқувчи
• 296 мактаб: 2 ўқувчи
• 300 мактаб: 4 ўқувчи
• 302 мактаб: 3 ўқувчи
• 307 мактаб: 2 ўқувчи
• 308 мактаб: 2 ўқувчи
• 316 мактаб: 3 ўқувчи

Батафсил кузатиб боринг👇🏽

@Militsiya_Uzb👈🏽