NAMANGAN KADASTR
1.46K subscribers
10.6K photos
952 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Ibrohim Usmonov
#кадастр_матбуот_анжумани #Наманган

Тенглик ва шаффофликни таъминлаймиз.

🔰Наманган вилоятида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлар палатасининг вилоят бошқармалари томонидан матбуот анжуман ташкил қилинди

▪️ Батафсил

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ва Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаларининг Матбуот хизматлари
Forwarded from Kadastr - Live
#yoshlar_kuni #bayram #kadastr

Мамлакатимизда ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муҳтарам юртбошимиз бошчилигида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ва муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар йили 30-июн кунини “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши бунинг амалдаги яққол исботидир.

Республикамиз ёшлари Сизлардан янада фаол, ташаббускор бўлишингизни, назарий ва амалий билимларингизни Ватанимиз юксалиши учун сафарбар этишингизни сўраймиз.

“Ёшлар куни” байрамингиз билан Кадастр агентлиги жамоаси номидан Сизларни табриклаймиз.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌪 Наманганда кучли шамол бўлмоқда

Наманганда ҳавога кучли чанг кўтарган шамол бўлмоқда

➡️ Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Келгуси йили Наманганда ёшлар технопарки барпо этилади – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этди.

Давлат раҳбари мамлакатимиз ёшларини бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклади ва юртимизда ёшларга оид сиёсат доирасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида нутқ сўзлади.

Нутқда таъкидланишича, келгуси йили Наманганда ёшлар технопарки барпо этилади. Шунингдек, ёшларнинг стартап ғояларини саралаб олишнинг очиқ-ошкора тизими йўлга қўйилиб, энг яхши лойиҳаларни молиялаштиришга келгуси йилда бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Вилоят ҳокимлари ёшларнинг «Бизнесга биринчи қадам» стартап лойиҳалари танловини жорий этиб, ҳар бир тумандан камида учтадан ғолибларга маҳаллий бюджетдан грантлар бериб боради. Битта грантнинг суммаси ўртача 50 миллион сўмни ташкил этади.

➡️ Наманган хабарлари
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
1 июль куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижроси
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистон СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

● Мавзу: Уруғ ва кўчатчиликни ривожлантириш асосида ўрмонларни кенгайтириш масалалари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Зафар Эшонқулов
〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:
Иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантирамиз.
Шу билан бирга, кўплаб иқтидорли ўғил-қизларимиз хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқимоқда, илм-фан билан шуғулланмоқда, йирик ва етакчи компанияларда иш олиб бормоқда.
Биз ана шундай юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз.
Уларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида белгилаш, уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизимни жорий этамиз.



Шавкат Мирзиёев:
Мы сформируем из числа талантливой молодежи новое поколение кадрового резерва - «Лидеров будущего».
При этом многие наши талантливые юноши и девушки учатся в престижных университетах, занимаются наукой, работают в крупных и ведущих компаниях за рубежом.
Мы создадим все условия для того, чтобы наша молодежь, обладающая такими высокими знаниями и навыками, приезжала и работала на родине.
Внедрим новую систему выдвижения их ключевыми кандидатами на руководящие должности, предоставления жилья и достойной оплаты их труда.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Сўнгги йилларда ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Хабарингиз бор, яқинда таниқли сиёсатчи, Парламентлараро Иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг бошлиқ расмий делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
Суҳбат чоғида у киши бир фикрни афсус билан таъкидлади. Яъни, сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этса-да, бутун дунё бўйича ёш депутатларнинг улуши 2,6 фоизга ҳам етмас экан.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 фоиздан ошганини юқори баҳолади.
Сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизларимизни миллий парламентимиз ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз.
Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидоий ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади.
Шу билан бирга маҳаллий кенгашларда ҳам худди Сенат ва Қонунчилик палатасидаги каби ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилади.



Шавкат Мирзиёев:
В последние годы мы уделяем особое внимание повышению общественно-политической активности нашей молодежи.
Как вам известно, недавно нашу страну посетила официальная делегация во главе с известным политиком, генеральным секретарем Межпарламентского союза Мартином Чунгонгом.
Во время беседы он с сожалением отметил, что хотя более половины населения мира моложе 30 лет, доля молодых депутатов во всем мире не достигает и 2,6 процента.
Высокий гость по достоинству оценил тот факт, что в Узбекистане этот показатель превышает 6 процентов.
При поддержке Межпарламентского союза мы реализуем инициативу «Я поддерживаю молодежь в парламенте!».
На основе этой системы мы будем шире привлекать наших политически зрелых и активных молодых людей к деятельности нашего национального парламента и местных кенгашей.
По рекомендации кенгашей народных депутатов наши активные, энергичные и преданные своему делу юноши и девушки будут закреплены за депутатами и сенаторами Олий Мажлиса.
Вместе с тем в местных кенгашах так же, как в Сенате и Законодательной палате, будут созданы школы представителей молодежного парламента.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️ 2021 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИ ҲОЛАТИГА ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:

📌Хавфсизлик камарини тақмаслик: 122 500 сўм (125-модда)

📌Телефондан фойдаланиш: 735 000 сўм (128-1-модда)

📌Телевизордан фойдаланиш: 245 000 сўмдан –490 000 сўмгача (128-2-модда)

📌Тезликни ошириш: 1*245 000 сўмдан – 5*245 000 сўмдан - 9*245 000 сўмдан - 15*245 000 сўмдан - 25*245 000 сўмгача
(128-3-модда)

📌Қизил чироқда тўхташ чизиғини босиш: 122 500 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (128-4-модда)

📌Тўхтаб туриш қоидасини бузиш: 735 000 сўмдан – 3 675 000 сўмгача (128-6-модда)

📌Транспортни ҳужжатсиз бошкариш: 245 000 сўм (135-модда)

📌Суғуртасиз машинани бошқариш: 245 000 сўм (135-1-модда) Бунда суғурта полисида яқин қариндошлар киритилган бўлса мустасно.

📌Носоз транспортдан фойдаланиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (139-модда)

📌Маст хайдовчига транспортни бериш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01")

📌Мастликни текширишдан бош тортиш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 15 баравар (3 675 000 сўм) — (136-модда)

📌Маст холатда машина хайдаш: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 баравар (6 125 000 сўм) - (131-модда Ҳалқ тилида "01")

📌Авариядан кейин қочиб кетиш: транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади ёки 30 баравар (7 350 000 сўм)

📌Пиёдалар йўлакчасидан юриш: 122 500 сўм (128-модда)

📌Сигнал ва фара қоидасини бузиш: 245 000 сўм (127-модда)

📌 Ойналарни қорайтириш (рухсатномасиз тонировка ): 6 125 000 сўмдан – 9 800 000 сўмгача (126-модда)

📌Темир йўлдан ўтиш қоидаси бузиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (130-модда)

📌Гурух бўлиб харакат қилиш: 735 000 сўмдан – 1 225 000 сўмгача (129-модда)

📌Авария холати келтириб чиқариш: 2 450 000 сўм (128-5-модда)

📌ДАН ходими талабини бажармаслик: 122 500 сўмдан – 490 000 сўмгача (194-модда)

📌Пиёдалар йўл қоидасини бузиши: 73 500 сўм (138-модда)

Энг муҳим хабарлар👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Шавкат Мирзиёев: Бу йил 96 нафар ўқувчи Президент мактабларини тамомлади. Уларнинг ҳаммаси муддатидан аввал нуфузли хорижий олийгоҳларга грант асосида ўқишга кирди

Мисол учун, Тошкент шаҳридан Темурбек Сулаймонов – 26 та, Қорақалпоғистондан Нурсултан Дуйсенбаев – 16 та, Хоразмдан Чаросхон Ўктамбоева – 8 та, Намангандан Робияхон Набижонова – 5 та хорижий олийгоҳга ўқишга қабул қилинган.

Энг муҳим хабарлар👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Зафар муборак, наманганлик ғаллакорлар!

Ғаллакорларимиз пешқадамлар сафида! Наманган буғдой тайёрлашда етакчи бешталикда!

Вилоятда 2021 йил ҳосили учун 67 минг 750 гектар майдонда кузги бошоқли дон етиштирилиб, давлат омборларига жами 185 978 тонна, шундан 169 038 тонна товар дон ва 16 940 тонна уруғлик дон жамғариш режалаштирилган.

10 ой давомида сидқидилдан қилинган меҳнат натижасини кўрсатди. Вилоятимиз ғаллакорлари режани бугунги кунга 186 073 тоннага ёки 100 фоиздан ошириб, Республикада илғорлар қаторида бажардилар.

Вилоятимизда 11 та туманда ғалла етиширилган бўлса, уларнинг 9 тасида шартномавий режа ортиғи билан бажарилди. Қолган 2 туманимизда ҳам ғалла етарли. Далаларда ҳосил мўл, ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда.

Ҳорманг азиз ғаллакорлар, халқимиз ризқ-насибаси йўлида камарбаста соҳибкорлар!
Наманган. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва бу борадаги фаолият сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасига асосан Кадастр агентлигининг зоом интернет тармоҳи орқали ўқув-семинари бошланди.
Унда Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Содиқжон Муҳитдинов бошчилигида, бошқарманинг шаҳар ва туман бўлимлари рахбарлари ва Давлат Кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси рахбарияти бошчилигидаги барча шахар ва туман филиаллари бошлиқлари ҳамда мурожаатлар билан ишлашга масъул, жами 80 дан ортиқ ходимлар қатнашмоқдалар.
Давлат Кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Президент наманганлик фаол ёшларни орден ва медаллар билан тақдирлади

«Келажак бунёдкори» медали билан

🏅Аҳмеджанов Музаффар Бахтиёр ўғли – Наманган шаҳридаги «Даштбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси,

🏅Полвонов Аббосхон Саидаброрхон ўғли – Поп туманидаги «Chodak nihol tex» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,

«Шуҳрат» медали билан

🏅Мустаева Елена Юрьевна – Наманган шаҳридаги Президент мактаби директори ўринбосари тақдирланди.

➡️ Наманган хабарлари