NAMANGAN KADASTR
1.43K subscribers
10.7K photos
958 videos
9 files
4.45K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
#ФҲДЁ_Хизматлар

ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун белгиланган тўловлар миқдори ҳақида инфографикалар ёрдамида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сиз ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг @antikorbot Telegram-каналига ёки ДХА Наманган вилоят бошқармасининг @dxanamanganbot каналига хабар беришингизни сўраймиз.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонани кутаётган ўзгаришлар ва аҳоли муаммолари — вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров билан суҳбат

Фарғонани 9 йил бошқарган Шуҳрат Ғаниев ҳукуматга чақирилгач, вилоят бошқа бир тажрибали ҳоким – Хайрулла Бозоровга топширилган эди. Kun.uz янги лавозимдаги ярим йиллик фаолияти ва фарғоналикларни қийнаётган муаммолар юзасидан Хайрулла Бозоров билан интервью ташкил этди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Наманган вилояти ҳокимлари билан суҳбатлар эълон қилинганди.

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
Наманганда 60-маротаба халқаро «Гуллар фестивали» ўтказилади

Фестиваль доирасида гуллар билан безатилган 150 та машинадан иборат «Байрам паради» бўлиб ўтади

Батафсил — bugun.uz/32619

Расмий | LIVE | Дайжест
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/E_l5M5WPdwo

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/uWQY9rPsMXc

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Уйимнинг кадастр паспортини олдим. 1 дона пластик карта беришди. Илгарилари ичида ҳужжатлар йиғилган кадастр йиғмажилди берилар эди. Кадастр паспортим тўлиқ ҳолатда қилинган ёки қилинмалигини қандай билсам бўлади?

ЖАВОБ

Кадастр йиғмажилди бугунги кунда ҳам шакллантирилади ва кадастр идораларида сақланади.

Амалдаги қоидаларга кўра турар жой бўйича тўлиқ маълумотлар йиғилиб кадастр йиғмажилди шакллантирилганидан сўнг кадастр паспорти берилади, тўлиқ шакллантирилмаган бўлса кадастр паспорти расмийлаштирилмайди.

Кадастр картасини олган бўлсангиз кадастр йиғмажилдингиз тўлиқ шакллантирилган ҳисобланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти берилади

Президент уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида фармон имзолади

Батафсил — bugun.uz/33765

Расмий | LIVE | Дайжест
Айни дамда Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бошланди

● Мавзу: Республика бўйича амалга оширилаётган хатлов ишларининг асосий мақсад ва вазифалари

● Спикерлар:

Мохир Валиев – Давлат кадастрлари палатаси раиси

Равшан Нишонов – Давлат кадастрлари палатаси Бош муҳандиси
Forwarded from markaz16
⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бошланди

Мавзу: Республика бўйича амалга оширилаётган хатлов ишларининг асосий мақсад ва вазифалари.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.

https://youtu.be/FjmzKOEh0E4
Қашқадарё вилоятининг 2 856 8 минг гектар ер майдонининг, фақатгина 151,9 минг гектари (6%) давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, 2 704,9 минг гектари (94 %) давлат рўйхатидан ўтмаган.
Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат кадастрлари палатасининг мутахассислари томонидан 3 ой давомида вилоятининг барча туманларида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда хатлов ишлари амалга оширилиб, унда 14 та учувчисиз учиш аппаратлари ва космик суратлардан фойдаланилди. (Инфографика тақдим этилади)
Вилоятдаги мавжуд кўчмас мулк объектлари 3 хил Қизил, Сариқ, Яшил тоифага ажратилиб, фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган хуқуқлари, мулкни тасарруф этиш ва мулк дахилсизлигини таъминлаш борасида тавфсиялар берилди. Рақам берилмаган хонадонларга рақамлар берилиб МФЙлари ва маҳаллий ҳокимиятларга хабарномалар юборилди.

Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев
Forwarded from Kadastr - Live
Давлат кадастрлари палатасига мурожаат этиш тартибини вақтинча ташаббус тартибига ўзгартирилган, вилоятлар кесимида давлат рўйхатидан ўтмаган кучмас мулк объектларини маҳаллабай, қишлоқ хўжалиги ерларини эса фермербай ўрганиб, ўрнатилган тартибда кадастр паспортларини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6061-сонли Фармонига мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
Наманган вилоятида тадбиркорлик учун e-auksion.uz платформасида сотувга чиқарилган бўш ер участкалари ҳақида 21.04.2021 йил ҳолатига маълумот:
1. Косонсой туманида 31 та ер учаскаси. (кўриш)
2. Мингбулоқ туманида 42 та ер участкаси. (кўриш)
3. Наманган тумани 40 та ер участкаси. (кўриш)
4. Норин тумани 8 та ер участкаси. (кўриш)
5. Наманган шахар 42 та ер участкаси. (кўриш)
6. Поп тумани 72 та ер участкаси. (кўриш)
7. Тўрақўрғон тумани 70 та ер участкаси. (кўриш)
8. Уйчи тумани 2 та ер участкаси. (кўриш)
9. Чортоқ тумани 102 та ер участкаси.(кўриш)
10. Чуст тумани 54 та ер участкаси. (кўриш)
11. Янгиқўрғон тумани 33 та ер участкаси.(кўриш)
Ҳурматли тадбиркорлар! Ўз бизнесингизни ривожлантириш учун e-auksion.uz портали орқали ер участкаларини сотиб олинг ва эгалик қилинг. Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати