Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Сайловлар октябрь ойида ўтказилади
“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.
🗓 Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).
📝 Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).
🚫 Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.
▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
🏠🏢 Кўчмас мулк объектига 💳кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:
📏📐 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
👨🏻💼🏠🧑🏻💼кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
🏕🙍🏻 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
📌 ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
📮кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
🏠🏢кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
🏕📝 ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
Telegram Instagram YouTube Facebook

📌 Ижтимоий тармоқларда “Айрим оилалар муҳофаза зонани ҳовлисига қўшиб олган...” сарлавҳа билан тарқатилган Наманган вилояти, Чортоқ тумани Ора-ариқ МФЙ, Гулистон кўчасида яшовчи фуқаро З.Турсуновнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаати юзасидан расмий маълумот.
🔴 Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 5-февралдаги кўрсатмасига асосан, Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси инспектори Ж.Юсупов, Кадастр агентлиги Чортоқ туман бўлими мутахассиси А.Исмоилов, мурожаат муаллифи “Ора-ариқ” МФЙ, Гулистон кўчасида яшовчи фуқаро З.Турсуновнинг иштирокида мурожаат жойида 6-февраль куни ўрганиб чиқилди.
📑 Мурожаатда, Наманган вилояти Чортоқ тумани, “Ора-ариқ” МФЙ, Гулистон кўчасида яшовчи фуқаро З.Турсуновнинг яшаш жойи йўлидаги “Бағишсой” селхонаси муҳофаза зонаси шу маҳаллада яшовчи айрим хонадон эгалари томонидан қўшиб олганлиги, шу сабаб тез тиббий ёрдам ва ёнғин машиналари киришида қийинчиликлар бўлади, асосийси, ёғингарчилик пайти йўл жуда хавфли ҳолатга келади, мактабга борадиган фарзандидан хавотирланиши тўғрисида билдириб ўтган.
🔎 Аниқланишича, фуқаро З.Турсунов мурожаатида кўрсатиб ўтган “Бағишсой” селхонаси муҳофаза зонаси ҳақиқатда фуқаролар Ш.Мусаев, А.Набиев ва И.Камалов томонидан уй-жойлари кенгайтирилиб қўшиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг “Аҳоли пунктларини умумий фойдаланишдаги ерлари тўғрисида”ги 64-моддасида шундай баён қилинганки; Аҳоли пунктларини умумий фойдаланишдаги ерларига қуйидагилар киради: кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва шу каби ерлар. Умумий фойдаланишдаги ерлар муайян юридик ва жисмоний шахсларга бириктириб қўйилмайди ҳамда бевосита шаҳар, туман давлат ҳокимияти органларининг ихтиёрида бўлади деб кўрсатилган.
🔹 Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019-йил 11-декабрдаги “Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақаларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги 981-сонли қарор билан тасдиқланган низомининг 35-бандида каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари соҳил бўйи минтақаси кенглигининг энг кам ўлчами умумий чуқурлиги 0.75-2м бўлган икки ва ундан ортиқ фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатадиган суғориш тармоқлари нормал сув сатҳи чизиқлари бўйлаб камида 5 метр бўлиши керак деб белгиланган бўлсада юқорида исми шарифлари келтириб ўтилган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 981-сонли қарори низомлари тегишли бандлари бузилган. Бу ҳақда Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чортоқ туман ҳокимлигига чора кўриш учун сўров хати киритган.
🔹 Мурожаатчи З.Турсунов муҳофаза зонасига кирган хонадонлар деворларини буздириб, ўрнидан йўл очиб берилиши кераклигини маълум қилди. Ер кодексининг 89-моддасида “Юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.” – деб белгиланган. Шунга асосланиб фуқаро З.Турсуновга Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишини тушунтирилди.
🔹 Фуқаро З.Турсунов мурожаатида келтириб ўтган 3 нафар фуқаролар эгаллаб олган муҳофаза зонасида, селхона қирғоғи бўйлаб йўл мавжуд бўлмаганлиги, 2004 йилда нашр қилинган қишлоқ харитасида ҳам шартли белгилар асосида йўл кўрсатилмаганлиги ўрганиш давомида маълум бўлди. Фуқаро З.Турсунов уйидан фарзандлари қатнаши, тез тиббий ёрдам ва ёнғин машиналари кириши учун асосий йўл мавжуд бўлиб, шу йўлдан фойдаланиши мумкинлиги З.Турсуновга тушунтирилди.
🔹 Фуқорлар Ш.Мусаев, А.Набиев ва И.Камаловларга ноқонуний эгаллаб олинган ерларни деворларни бузиб муҳофаза зонасини очиб қўйиш ҳақида огоҳлантирилди ва ёзма тушунтириш хатлари олинди.
🏢 Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.

Бугун Хоразм вилоятидаги «Хоразм» спорт-мажмуасида янги кўринишдаги дронлар шоуси бўлиб ўтади.
Шоуда янги кўринишдаги 7 та шакл намойиш этилади.
Булар:
🕊 Озод қилинган оқ кабутар
👫Бирлашган ёшлар
🕌 Меъморий обидалар жамланмаси
👨🏻💼Нуроний отахон
🕊 Ҳумо қуши
🐅 Шердор мадрасасида акс этган шер тасвири
🐫🐪🐫 Туялар карвони
Хоразм вилоятидаги юртдошларимизни ҳайратланарли ва бетакрор бўлган шоуни томоша қилишга таклиф этамиз.
Об-ҳаво талабга жавоб берса, шоу соат 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.

Бугун Урганч осмонида янги йилга бағишланган дронлар шоуси бўлиб ўтди.
Kadastr агентлиги тизимидаги “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонасининг малакали мутахассислари томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилди ва шоу амалга оширилди.
Дронлар шоусида 500 та дрон учирилди ва улар ёрдамида 7 та шакл осмонда акс эттирилди.
Кадаст агентлиги мазкур дронларни ўз вақтида юртимизга етиб келиши ва шоу ташкил этилишида яқиндан ёрдам берган Хоразм вилоят ҳокимлиги хусусан Урганч шаҳар ҳокимлигига ва бошқа барча ҳамкорларга ўз миннатдорчилигини билдиради.
Видеода дрон шоуга тайёргарлик жараёни қандай бўлганини кўришингиз мумкин. https://t.iss.one/yermulkkadastr_xorazm

Forwarded from Xorazm | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎮 Урганчда дронлар шоуси ўтказилди
10 февраль куни Урганч шаҳридаги «Хоразм» спорт-мажмуасида дронлар шоуси ўтказилди.
👉 Хоразм хабарлари
10 февраль куни Урганч шаҳридаги «Хоразм» спорт-мажмуасида дронлар шоуси ўтказилди.
👉 Хоразм хабарлари
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди
Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.
Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

#тайинлов
Файзуллаев Мурат Мухтарович
Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мурат Мухтарович бунга қадар Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
📌 "Ермулккадастр" ДКнинг собиқ ходими 8 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганида қўлга олингани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқ орқали тарқалди.
🏢 Фарғона вилояти “Ермулккадастр” ДК Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
‼️ Фуқаро В.Н Бағдод тумани “Ермулккадастр” давлат корхонасининг собиқ ходими бўлиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2019 йил 30 декабрда бекор қилинган ва шундан сўнг бу соҳада фаолият юритмаган.
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!
❌ Тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой-қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бошқа йўналишлар бўйича ер ажратиш ваколати Кадастр агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилот ва ходимларга берилмаган.
🚷 Агарда Сизга кадастр соҳасида олдин ишлаган ёки ҳозир ишлаётган бирорта шахс шундай вада бераётган бўлса, билингки у фирибгар!
⚖️ Шундай кимсалар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Кадастр агентлигининг 71-202-55-81 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Telegram
Kadastr - Live
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Шавкат Мирзиёев: Энди мен қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди
Президент давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича видеоселектор давомида телемулоқот орқали Наманган вилоятидаги режаларни ўрганди ва вилоят ҳокими билан бирга айни пайтда вилоятда бўлиб турган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг ҳисоботларини тинглади.
«Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак. Энди қоғозда ура-ура қилиш даври ўтди. Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ўрганинглар. Чодакдаги ҳавонинг ўзи бойлик, туризм бўйича қанча имкониятларимиз бор. Энди мен вилоятларга ташриф буюрганимда қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди», деган давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 4-5 феврал кунлари Фарғона вилоятига сафари давомида президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги маҳаллалардан бирига олдиндан режалаштирилмаган ҳолда ташриф буюрди. Маҳаллага ташриф якунида президент сектор раҳбарлари фаолиятидан қониқиш билдирмаган ва шаҳар ҳокими, прокурор, ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда солиқ инспекцияси раҳбари ўз лавозимларидан озод этилганди.
Президентнинг кейинги сафари Наманган вилоятига бўлиши кутилмоқда.
👉 Наманган хабарлари

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from RESPUBLIKA AEROGEODEZIYA MARKAZI | RASMIY KANAL
Марказий аэрогеодезия корхонаси ходимлари томонидан бугунги кунда "Олмалиқ КМК" АЖ да геодезия режалаш асосини яратиш ҳамда юқори аниқликдаги триангуляция пунктларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
🏘🏗 Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.
✅ Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.
‼️Қурилиши тугалланмаган турар ва нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар:
📝 ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги;
қурилиш 🇺🇿 қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилади.
🌐💻 «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида сотиб олинган, электрон аукцион ғолибларида уларга нисбатан қабул қилинган мажбуриятлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек ❌ ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Forwarded from Namangan viloyati hokimligi
Эртага Наманганда дронлар шоуси бўлиб ўтади
Ҳозирда Кадастр агентлиги тизимидаги “Геоинновация маркази” корхонасининг малакали мутахассислари томонидан ушбу тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида вилоятда илк бор ташкил этилаётган томоша давомида 500 та дрон учирилади. Улар ёрдамида осмонда турли шакллар акс эттирилади.
Дронлар шоуси 14 февраль куни соат 19.00 да Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" боғида ўтказилади.
Наманганликлар ва вилоятимиз меҳмонларини байрамона томошага таклиф этамиз!