NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
954 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Кадастр Агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатасининг Наманган вилояти бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси, “Ўздаверлойиҳа” институти Наманган вилоят бўлими ҳамкорлигида "Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

@NAMANGANSOLIQ
Forwarded from Kadastr - Live
💳 Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🏠 🏢 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

🏢 кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
🏠 якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;

🏬🏫 кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

умумий майдони 100 кв.м. гача5 иш кунигача;
умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача7 иш кунигача;
умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача10 иш кунигача;
умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача15 иш кунигача;
умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача20 иш кунигача;
умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;

ажратилган ер участкалари бўйича3 иш кунигача.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда),
қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш, Ўзбекистон давлат санъат музейига янги бино қуриш, Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳудудида кластер ташкил этиш, Термиз шаҳри ва Денов туманида кўп қаватли уйлар барпо этиш лойиҳалари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства.
Рассмотрены проекты реконструкции мемориального комплекса Имама Бухари, сооружения нового здания для Государственного музея искусств Узбекистана, организации кластера на территории Ташкентского архитектурно-строительного института, возведения многоквартирного жилья в городе Термезе и Денауском районе.
Представлены планы по созидательной работе в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Нишанов Азамат
Хусусий мулкни қандай қилиб бузилишдан сақлаб қолиш мумкин?

Оҳирги вақтларда кўчмас мулклар, шу жумладан уй-жойларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари(снос) учун, деган важ билан бузишда қонунбузилиш ҳолатлари кўпайиб кетди.

Афсуски, масъуллардан қонунларга риоя этишларини қанча талаб қилмайлик, бироқ мулк дахлсизлигини бузганлик учун уларга нисбатан жазосизлик ва ман-манлик сабаб қонунларни бузишда давом этаётган мансабдорлар ҳамон учраб турибди. Айниқса, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келаётган мурожаатларда кўплаб фуқаро ва тадбиркорларнинг мулклари ғайриқонуний йўллар билан бузилиб, компенсация ҳам қопланмаганлиги кўринмоқда.

Бироқ бундай бебошлик узоқ давом этиши мумкинмас.

Шу боис, ҳурматли мулкдор ва тадбиркорлардан ўз мулкларини ҳимоя қилишда бир қатор жиҳатларга эътибор беришларини сўраб қолардим.

Агар сизнинг жойингизни бузиб, ер участкасини олиб қўйишмоқчи бўлса дастлаб бу ҳақида расмий «огоҳлантириш хати»ни талаб қилинг.

«Огоҳлантириш хати» беришса, унда қандай мақсад учун сизнинг жойингиз бузилишга тушаётганлигини яхшилаб ўқиб чиқинг. Бордию, кўп қаватли уй, савдо маркази ёки бошқа хилдаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қурилиш белгиланган бўлса билингки, Сизнинг жой ёки уйингизни ғайриқонуний равишда бузишмоқчи.

Чунки сизнинг кўчмас мулкингиз фақат давлат ва жамоат эҳтиёжлари учунгина мажбурий бузилишга тушиши мумкин.

Қайси ҳолатлар давлат ва жамият эҳтиёжларига кириши эса Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 1 августдаги 5495-сонли Фармонида аниқ белгилаб қўйилган.

Унга кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:

мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Бошқа барча ҳолатларда ер участкасини олиб қўйиш учун кўчмас мулкни бузиш ғайриқонунийдир.

Мулкингиз давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилишга тушган тақдирда ҳам Сиз бундан норози бўлсангиз, токи суд томонидан бу иш кўрилиб қонуний қарор қабул қилинмагунча, сизнинг танлов ва талабингизга кўра компенсация ва бошқа тўловлар тўлиқ қопланмагунча мулкингизни бузишлари мумкинмас.

Буни ёдда тутинг ва талаб қилинг!

👉 @deputat_kusherbayev
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Тўрақўрғон ИЭСда юзага келган носозлик бартараф этилди. Станция тўлиқ қувватда ишламоқда

Тўрақўрғон ИЭСнинг 2 та энергоблоки авариявий тўхташи натижасида мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайган эди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, аварияга қарши тезкор бригада томонидан носозлик юзага келган мазкур ИЭСнинг 1- ва 2-энергоблокининг тўлиқ қувватда ишлаши таъминланди.

Шунингдек, истеъмолчилар эҳтиёжини таъминлаш учун Тахиатош ИЭСнинг қуввати 280 МВт бўлган 1-энергоблоки ҳамда Толимаржон ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган 2-энергоблоки ҳам тўлиқ қувватда ишлаши таъминланди.

👉 Наманган хабарлари
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди.
Бу ерда кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун 75 ўринли янги бино қурилмоқда. Натижада йилига яна 3 минг беморга юқори технологик ёрдам кўрсатишга имконият бўлади.
Давлатимиз раҳбари бўлимлар қурилишини кўздан кечирди, қўшимча кўрсатмалар берди.

Президент посетил Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи.
Здесь строится новый корпус на 75 коек для отделений кардиохирургии, трансплантологии и сосудистой нейрохирургии. В результате появится возможность оказывать высокотехнологичную помощь еще 3 тысячам пациентов в год.
Глава государства осмотрел ход строительства отделений, дал дополнительные указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #tibbiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter