NAMANGAN KADASTR
1.41K subscribers
10.7K photos
961 videos
9 files
4.47K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
❗️21-23 июль кунлари аномал иссиқликнинг ўта фаол босқичи кузатилиши кутилмоқда

Эртадан бошлаб шанба кунига қадар республиканинг 5 та вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида ҳарорат максимумлари +47 даражагача юқорилаши мумкин. Юқори иссиқлик ҳарорат тўлқини кечалари ҳам дим ва иссиқ ҳавони тақдим этиши кутилмокда.

Тарқатинг: Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур кунлари зарурат бўлмаса, аҳолидан жазирама пайти ташқарига чиқмасликни, тез-тез суюқлик ичиш, имкон қадар ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни яна бир бор тавсия қилмоқда.

👉 https://t.iss.one/UZBEKISTANUZ
#Huquqiy_bilim

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тартиби

🔷 Хизмат: тегишли бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

🔹 Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

❗️Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

🔹 Сўровнома тўлдирилиб, унга бино ва иншоот фасадининг электрон кўринишдаги эскиз лойиҳаси илова қилинади.

🔹 Туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (ваколатли орган)га бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхаси электрон шаклда юборилади.

🔹 Ваколатли орган 5 иш куни мобайнида жойига бориб бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқади.

🔹 Бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб берган куннинг ўзида келишилган лойиҳа эскизи электрон шаклда Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборилади.

Мазкур тартиб бино ва иншоотнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар (фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисми)даги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамлари ўзгартирилишига татбиқ этилади.

Бино ва иншоотнинг, якка тартибдаги уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш бўйича агар бино ва иншоот, якка тартибдаги уй-жой магистрал кўчалар, халқаро, давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйлаб жойлашган ҳолларда фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисмидан қатъи назар келишиш талаб этилади.

Якка тартибдаги уй-жойлар, туманларнинг маъмурий маркази бўлмаган шаҳарчаларда, қишлоқ аҳоли пунктлари (қишлоқ ва овуллар)да ҳамда аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш учун келишиш талаб этилмайди.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш кунида

Хизмат нархи:

БҲМнинг 50 фоизи миқдорида – 150 минг сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдор – 135 минг сўм.

⚖️ Ҳуқуқий асос:
Ҳукумат қарори (200-сон, 20.04.2022 й.)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Чўлпонота шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова отбыл в город Чолпон-Ату.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Huquqiy_bilim

🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИДА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ БУЗИЛГАНДА КЎРИЛАДИГАН ЧОРАЛАР ҲАҚИДА ИНФОГРАФИКА

60-модда
Табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳуқуқининг бузилиши

🔹Кадастр агентлигининг ер ва кадастр назорати инспекторлари мазкур модданинг иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан чоралар кўришга ҳақлидирлар.

Матбуот хизмати.
Telegram Instagram Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мурожаатини ҳамда ушбу ҳудудда жамоат тартиби тикланганлигини, фуқароларнинг хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланганлигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Президент Шавкат Мирзиёев, принимая во внимание обращение Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, а также учитывая, что в регионе восстановлен общественный порядок, обеспечены безопасность граждан, защита их прав и свобод, подписал указ о досрочном прекращении действия чрезвычайного положения на территории Каракалпакстана с 05:00 часов 21 июля.

Facebook|Instagram|Twitter
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити олдидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Накануне саммита глав государств Центральной Азии состоялась неформальная встреча Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева, Президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева и Президента Кыргызстана Садыра Жапарова.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Kadastr #OAV_BIZ_HAQIMIZDA

⚡️Yerga egalik qilishda qanday tartib o‘rnatilmoqda?⚡️

Bu haqida UzA saytida e'lon qilingan mazkur maqolada Kadastr agentligining Davlat kadastrini yuritishda hududlar bilan ishlash boshqarmasi boshlig'i o'rinbosari Qobil Babajanov mamlakatimizda yer va yer bilan bog‘liq amalga oshirilayotgan islohotlar haqida batafsil ma'lumot berdi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонотада Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на Консультативной встрече глав государств Центральной Азии в Чулпан-Ате.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter