#Korrupsiyaga_qarshi_kurash
🇺🇿Энг катта ютуқ-ҳалол ишлаш.
Тезкор. Наманган вилояти кадастр тизимида коррупцияга қарши бошланган “Мақсадимиз – ҳалол ишлаш”- тадбирлари бугун Наманган шаҳрида бўлиб ўтди.
🔵 Бугун Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Наманган шаҳар бўлими ва филиали ходимлари билан Кадастр агентлиги Директори томонидан жорий йилнинг 14-май куни ZOOM платформаси орқали ўтказилган йиғилишда берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида, комплаенс-назорат хизмати ходимлари M.Нурматов ҳамда А.Обидовлар иштирокида кенгайтирилган профилактик тадбир бўлиб ўтди.
🔵 Тадбирда М.Нурматов йиғилиш иштирокчиларига анжуманнинг асосий мақсади меҳнат жамоасида коррупцияга йўл қўймаслик, соҳа ходимларини коррупция ботқоғига тортишга уринаётган айрим фуқароларга кескин кураш эълон қилишга қаратилган профилактик тадбир эканлигини айтиб ўтди. Коррупция келтириб чиқарадиган салбий ҳолатлар, унинг ҳуқуқий оқибатлари, жамиятимиз ривожига шунингдек кадастр соҳасига салбий таъсирини жонли ва ҳаётий мисоллар билан гапириб ўтди.
🔵 Коррупцияга қарши курашишда, тартиб интизомга амал қилиб, кадастр соҳаси ходимлари ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, унинг ҳар қандай кўринишига қатъият билан қарши туришлари, жисмоний ва юридик шахслар билан мулоқот жараёнида тамагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик ўта муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
🔵 Тадбирда шаҳар бўлими ва филиали ходимларига лавозимга янги тайинланган Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси А.Обидов таништирилди ва унга сўз берилди.
🔵 А.Обидов ўз сўзида, коррупцияга қарши биргаликда курашилгандагина ижобий натижага эришиш мумкинлигини, таъкидлаб, соҳада қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар билан мунтазам танишиб бориш, фойдаланувда бўлган компьютерларида хизмат билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни сақламаслик, ахборот хавфсизлигига риоя этиш, шахсий ва хизмат автомобиллардан фойдаланишда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечириш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
🔵 Йиғилиш якунида раислик қилувчи М.Нурматов ходимларга, айниқса ёш ходимларга ҳаётий ва молиявий қийинчиликлар туғилган тақдирда бошқармалар томонидан контракт пулларини тўлаб бериш, даволаниш ёки оилавий шароити билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш учун моддий ёрдам бериш тартибини тушунтирди. Шунингдек ходимлардан ўз функционал вазифаларини сидқидилдан бажаришларини, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан соҳа олдига қўйилган вазифаларни сўзсиз ижросини таъминлашда фидойи бўлишга чақирди. Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоб олдилар.
🔵 Коррупцияни олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамжиҳатликда давом этмоқда.
Матбуот хизмати.

Forwarded from KADASTR AGENTLIGI - RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sayyor_qabul #Live
Наманган. Учқўрғонда сайёр қабул бошланди.
🔹Аввал хабар берганимиздек аҳоли ва тадбиркорларнинг кадастр соҳасидаги мурожаатларини жойида кўриб чиқиш мақсадида Наманган вилояти Учқўрғон туманида Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг сайёр қабул бошланди.
🔹Ҳозиргача Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, ер ажратиш ва кадастр билан боғлиқ муаммолар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.
🔹Сайёр қабулдаги масалалар Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи С.Мухитдинов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан жойида ўрганилиб бажарилиши назоратга олинмоқда.
🔹Сайёр қабул Наманган вилояти Учқўрғон тумани, Ёрқин ҳаёт маҳалласи, Андижон кўчасида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида давом этмоқда.
Матбуот хизмати.
Telegram Instagram Facebook

#Sayyor_qabul
Учқўрғонда сайёр қабул бўлиб ўтди.
🔹Бугун Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули Наманган вилояти Учқўрғон туманида бўлиб ўтди.
🔹Унда Республикамизнинг чекка чегара ҳудуди ҳисобланган Учқурғон тумани аҳолиси ва тадбиркорларнинг узоғини яқин қилинди ва барча кадастр соҳасига оид мурожаатларини жойида кўриб чиқилди.
🔹Сайёр қабулдаги 14 та мурожаатлар барчаси Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи С.Мухитдинов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан жойида ўрганилиб бажарилиши назоратга олинди.
🔹Сайёр қабулга келган мурожаатчилар кадастр тизимида йўлга қўйилган “инсон қадрини юқори қўйиш” тамоилидан хурсанд бўлиб ташкилотчи ва ижрочиларга ўз миннатдорликларини билдириб кетдилар.
🔹Кадастр хизматини xалққа яқинлаштириш тадбирлари давом этмоқда.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
❗️Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатлари қоплаб берилади
🔰 Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
☑️ Мазкур Қонун билан Ер кодексига киритилаётган ўзгаришларга мувофиқ, очиқ электрон танлов орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш ҳуқуқини қўлга киритган шахсларга ўша ҳудуд ҳокимининг тасдиғи талаб этилмайди.
➡️ Шунингдек, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланганларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда чора кўриш масъулияти Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига юклатилмоқда.
📋 Кадастр агентлиги органлари ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаган тақдирда, ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритади.
✅ Қонунда ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим аҳоли қатламлари учун бир қатор кафолатлар ҳам белгиланмоқда. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оиласи электрон онлайн-аукционлардан ер участкаларини сотиб олиши билан боғлиқ харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Senat #Qonun #Yer #Kadastr
🇺🇿 Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
📌 Қонунда ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим аҳоли қатламлари учун бир қатор кафолатлар ҳам белгиланмоқда. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оиласи электрон онлайн-аукционлардан ер участкаларини сотиб олиши билан боғлиқ харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.
📝 Мазкур Қонун билан амалдаги 20 дан зиёд қонун, жумладан 4 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
✅ Амалиётда учраётган турли тушунмовчиликларга барҳам бериш ва жамият ҳаётида қонунга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда сенаторлар мазкур Қонунни маъқуллади.
Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt