NAMANGAN KADASTR
1.41K subscribers
10.7K photos
961 videos
9 files
4.47K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларидан суратлар

Фотографии с переговоров Президентов Узбекистана и Турции в расширенном составе

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари у ерда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамроҳлик қилади. Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш кўзда тутилган.
▫️Yangi O‘zbekiston”- press tur haqida▫️

◻️ “Bugungi kunda Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi mutaxassislari tomonidan nafaqat qishloq xo‘jaligi, balki barcha yer maydonlari hamda ko‘chmas mulk ob’ektlarini ro‘yxatdan o‘tkazish va maxsus geoportalga kiritish ishlari davom etyapti.

◻️ Davlat kadastrlari palatasida “Yerlarni xatlovdan o‘tkazish va geoportalga joylashtirish” jarayonlariga bag‘ishlangan press-tur davomida jurnalistlar bunga bevosita guvoh bo‘ldi.” -deydi “Yangi O‘zbekiston” gazetasining saytida berilgan maqolada.

#DavKadastrPalata #Press_tur #oav_biz_haqimizda

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
#Kadastr #brifing

📢 31-mart, payshanba kuni:

🔰 Brifing

● Mavzu: Yer qonun buzulish holatlarini aniqlash, ularni oldini olish hamda ko‘rilgan choralar to‘g‘risida

● Vaqti: 14:00

● Ishtirok etadi: Kadastr Agentligi axborot xizmati rahbari Neʼmatjon Atamuratov

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
RASMIY MUNOSABAT.

Namangan viloyati, Pop tumani, Honabod MFYda yashovchi fuqaro Qurbonali Normirzayev tomonidan deputat Rasul Kusherboyevga ijtimoiy tarmoqlar orqali yo‘llangan murojaat bo‘yicha Kadastr agentligining Namangan viloyati boshqarmasi tomonidan viloyat ishchi guruhi tuzildi va o'rganish ishlari olib borilmoqda.

Ushbu murojaat natijasi bo‘yicha qo‘shimcha ma’lumot beramiz.

MATBUOT XIZMATI.
Туман кадастри биноси қурилишидан лавҳалар.

🔵 Наманган вилояти кадастр тизимида охирги йилларда катта ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Аввал хабар берганимиздай Тўрақўрғон туманининг марказий кўчаларидан бирида Давлат кадастрлар палатасининг Тўрақўрғон тумани филиалининг замонавий янги биноси қурилиши давом этмоқда.
🔵Қарийиб 30 йилдан бери ижарами-ижара кўчиб ишлаб юрган туман кадастрчилари, энди ўз биноларига ва шинам иш жойларига эга бўладилар.
🔵Пудратчи ташкилот “Лочин таъмир қурилиш сервис” МЧЖнинг тажрибали қурувчилари оби-ҳавони қулай келганидан фойдаланиб қурилиш ишлари ҳажмини 60% дан ортиғини бажардилар. Улар объектни муддатидан аввал топшириш ниятидалар.
🔵Худди шундай қурилиш ишлари Чортоқ туманида ҳам бошлаб юборилган.
Матбуот хизмати.
▫️Yer uchastkalarini e-auksion.uz orqali▫️

🌐 e-auksion.uz 87 mingdan ortiq dehqon xo'jaligi yerlarini ijaraga oling

🔸 Andijon viloyatidan 4111 ta (ko'rish)
🔸 Buxoro viloyatidan 11038 ta (ko'rish)
🔸 Jizzax viloyatidan 4710 ta (ko'rish)
🔸Qashqadaryo viloyatidan 8879 ta (ko'rish)
🔸 Navoiy viloyatidan 5716 ta (ko'rish)
🔸 Namangan viloyatidan 9547 ta (ko'rish)
🔸 Samarqand viloyatidan 6183 ta (ko'rish)
🔸 Surxondaryo viloyatidan 8044 ta (ko'rish)
🔸 Sirdaryo viloyatidan 2684 ta (ko'rish)
🔸 Toshkent viloyatidan 3995 ta (ko'rish)
🔸 Farg'ona viloyatidan 6276 ta (ko'rish)
🔸 Xorazm viloyatidan 2961 ta (ko'rish)
🔸Qoraqalpog'iston Respublikasidan 13034 ta (ko'rish)

#DavKadastrPalata #hududiy_yangiliklar #auksion

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. “Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади”, деди Президент.

Давлат раҳбари Республика штабига қуйидагиларни топширди:

- зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилсин;

- бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилсин;

- биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борсин;

- уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритсин.
“Биронта ҳоким ва тармоқ раҳбарининг иш ўринларини камайтиришга, бандлик режаларини бажармасликка ҳаққи йўқ.

Агар қайси ҳоким бу ишларни қилмаса, унга нисбатан қатъий чоралар кўрилади”, дея огоҳлантирди Президент.

Ташқи хавф-хатарларни юмшатиш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб олинди.
Жумладан:

- банклар томонидан тадбиркорларга хом ашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар биринчи галда экспортчилар, озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади;

- давлат дастурлари доирасида мева-сабзавот етиштиришга, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълимга ажратиладиган кредитлар ҳажми ва имтиёзли ставкалари сақлаб қолинади.

“Қанчалик оғир бўлмасин, ажратиладиган маблағларни камайтирмаймиз ва юкини оширмаймиз”, деди Президент.
Шунингдек:

- солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини, ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича жарима ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар қўлланилмайди;

- ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади;

- йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди;

- ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
Шунингдек, ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларига 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат дастурларидан ташқари бюджетдан ссуда бериш ва банкларга депозит қўйишни тўхтатишга топшириқ берилди.

Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари бугунданоқ аниқ ҳисоб-китоб қилиб, уч кун муддатда ўз режаларини ишлаб чиқиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Солиқ ва Божхона қўмиталарига тушумларни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада 1,5 мингдан зиёд давлат мулкини савдога чиқариш бўйича имзоланган Президент қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар белгилаб берилди.

Масалан, 2022 йил 1 майга қадар 50 мингта (4,5 минг гектар) ер участкаларини савдога чиқариш назарда тутилган. Бироқ, Самарқандда ҳозирги кунгача бор-йўғи 6 та ер участкаси электрон савдоларга қўйилган. Қолган ҳудудларда эса биронта ер участкаси савдога чиқарилмаган.

Икки ҳафта муддатда ушбу ерларни тўлиқ аукционга чиқариб, 1 июлга қадар уларнинг камида 50 фоизи сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tezkor #Foydali

Kadastr qilish uchun nima qilish kerak?

🎥 Ushubu videoda ko’pchilikni qiziqtiradigan savollarga javob berilgan.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
🔸Bugundan qonunchilikda nimalar o‘zgardi?🔸

⚡️Keksa yoshdagilar bepul dori-darmon bilan ta’minlanadi (https://lex.uz/ru/docs/5910513);

⚡️«UzAuto Motors» avtomobili faqat xarid qilish bo‘yicha shartnoma tuzgan shaxs nomiga rasmiylashtiriladi (https://lex.uz/docs/5869150);

⚡️Ayrim bog‘chalarga bolalarni 2 yoshdan qabul qilishga ruxsat beriladi (https://lex.uz/pdfs/5899498);

⚡️Noqonuniy daraxt kesish holatlarini suratga olib yuborganlarga pul to‘lanadi (https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/01/cash-prize/);

⚡️Nogironlik nafaqasi va pensiyasining eng kam miqdori oshiriladi (https://lex.uz/docs/5865484);

⚡️Xususiy bog‘chaga va maktablarga farzandlarini yuborayotgan ota-onalar daromad solig‘idan ozod qilinadi (https://lex.uz/docs/5841063);

⚡️Ayrim tadbirkorlar uchun ijtimoiy hamda aylanma soliqlari stavkasi 1 foiz etib belgilanadi (https://old.lex.uz/docs/5840284).


Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
#Namangan #Kadastr #siyosiy_marifat_soati

🔹Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining Namangan viloyat boshqarmalari xodimlari bugungi "Siyosiy-maʼrifat soati"dagi muhim mavzular yuzasidan taqdimotlar bilan tanishdilar.

Telegram Instagram Facebook