NAMANGAN KADASTR
1.46K subscribers
10.6K photos
952 videos
9 files
4.42K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
"Ҳокимлар бир нарсани ўзига ёзиб олсин. Деҳқон хўжалиги учун ерлар фақат танлов асосида ушбу маҳаллада яшайдиганларга, “дафтарлар”га кирганларга, деҳқончилик тажрибасига эга бўлганларга устуворлик асосида берилади" - Президент.

Шу боис, вилоят ҳокимларига бир ой муддатда келгуси йилда аҳолига ижарага бериладиган 80 минг гектар ерни, энг аввало, захирага қайтарган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиб, лотларга бўлиб, танловга чиқариш топшириғи берилди.

Давлатимиз раҳбари ер соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Бош прокуратура тегишли масъулларининг фаолиятидан мутлақо норози эканини таъкидлади: "Қонун билан ҳамма ваколатлар белгилаб берилди, жавобгарлик бир неча карра кучайтирилди. Лекин, амал қани?"
Президент ҳузуридаги йиғилиш давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилдан 7 та вазирлик ва идора фойдаланишида бўлган 13 миллион гектар, ҳокимликлар захирасидаги 3,3 миллион гектар ернинг электрон харитасини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш шартлигини кўрсатиб ўтди. Масалан:

- бугунги кунда 8 минг гектар ўрмон ерларида 27 мингта турар ва нотурар объектлар мавжуд бўлгани билан, ушбу майдон ўрмон фонди ерлари тоифасидан чиқарилмаган;

- 43 минг километр автомобиль йўлларида ер ажратиш қарори бўлмагани боис, уларнинг чегараси ва муҳофаза зонаси қаерда бошланиб, қаерда тугаши ноаниқ;

- 7 минг километр темир йўллар ҳамда 820 минг гектар сув фонди ерларида ҳам шу каби муаммолар мавжуд.

Тегишли раҳбарлар олдига келгуси йил 1 июнга қадар ҳақиқатда эгаллаб турган ерларни хатловдан ўтказиш ишларни якунлаш ва натижаси бўйича ҳисобот бериш вазифаси қўйилди.

"Ушбу тоифалардаги ерларнинг ҳисоби чиққанидан кейин ҳар бир вазирдан ўзига берилган ердан қандай фойдаланиши бўйича сўров бўлади. Уларга бюджетдан маблағ ажратиш ҳам шунга қараб бўлади. Шу боис, ушбу вазирлар ҳозирданоқ ҳисоб-китобини қилиб, ажратилган ерларда аниқ лойиҳаларни бошласин ёки ерни топширсин", деди Президент.
Ер балансида аҳоли яшаш пункти ерлари 223 минг гектар бўлсада, амалда 1 миллион гектардан ошиб кетгани таъкидланди.

Масалан, Асака ва Шаҳрихон туманларида ўтказилган хатловда 74 мингта хонадоннинг (жами хонадонларнинг 65 фоизи) ер ажратиш қарорлари йўқлиги, 4,5 мингтаси (4 фоиз) муҳофаза зоналарда қурилгани маълум бўлди. Демак, ушбу туманлар ер балансида аҳоли пункти ерлари 2 минг гектар деб кўрсатилган бўлсада, ҳақиқатда 10 минг гектар ерлар уй-жой билан банд бўлиб турибди (бунга йўл, ариқ, хиёбон ва бошқа объектлар киритилмаган).

Шу муносабат билан келгуси йил якунига қадар 6 миллионта кўчмас мулк объектларини “хонадонбай” хатловдан ўтказиш топширилди. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги ҳолатни таҳлил қилиб, кадастр идораларига беради.

Хатлов натижаси билан бино-иншоотларнинг электрон харитаси яратилиб, аҳоли учун қулай ва очиқ-ошкора онлайн платформага жойлаштирилади.

"Ер балансини тўғри юритиш, ерни асраб-авайлаш ҳокимларнинг конституциявий мажбурияти ва асосий вазифасидир. Буни уддалай олмайдиган ҳоким менга керак эмас", деди давлатимиз раҳбари.
Юқоридаги топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида кадастр идораларининг моддий-техник базасини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги кунда кадастр идоралари томонидан фойдаланилаётган геодезия ўлчов ускуналарининг асосий қисми маънан эскирган (20 йилдан зиёд).

Мавжуд 50 та геодезия станциялари иқтисодий фаол ҳудудларнинг атиги 50 фоизини қамраган (12 миллион гектар). Ваҳоланки, барча ҳудудларни тўлиқ қамраб олиш учун қўшимча 80 та станция зарур.

Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳисобот бермоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илк бор 23 миллион гектар қишлоқ ҳўжалиги ерлари электрон харитага киритилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура ер ажратишдаги коррупция ҳолатларига қатъий чора кўриши шарт

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш ишларини келгуси йил 1 апрелгача якунлаш, 2 миллион 700 минг гектар майдоннинг тоифасини аниқлаш зарурлиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларнинг электрон харитасини тузиш ва давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам учета земли и формирования государственных кадастров, внедрения в сферу цифровых технологий.
Указано на необходимость завершения работ по учету земель сельскохозяйственного назначения до 1 апреля следующего года, уточнения категории 2,7 миллиона гектаров земель.
Поставлена задача составить электронную карту и провести регистрацию в качестве государственной собственности земель несельскохозяйственного назначения.

#Mirziyoyev #yigilish #yerhisobi #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Кадастр соҳасидаги ишлар таҳлил қилинди
#21dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦 Respublikamizning Toshkent, Sirdaryo, Namangan va Samarqand viloyatlarida kuzatilgan| noqonuniy yer savdosi bilan bog‘liq firibgarlik holatlariga chek qo‘yildi.

📹 “O‘zbekiston 24” telekanalining “Yangiliklar 24” informatsion dasturi uchun tayyorlangan reportajda shu haqda so‘z boradi.

#DavKadastrPalata #OAV_biz_haqimizda

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда ерларни ялпи хатловдан ўтказиш, ер ажратиш ва ҳисобини юритиш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
💠 13-20 dakabr holatiga Respublikamizning barcha hududlari bo‘yicha auksion savdolariga taqdim etilgan yer uchastkalarini haftalik statistik ma’lumotlari bilan tanishing.

💠 Davlat kadastrlari palatasi taqdim etgan ma'limotlar asosida e-auksion.uz da qatnashing va shaffof , ochiq yo'l bilan yer uchastkalarini sotib oling!

#DavKadastrPalata #auksion #info

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
Наманган. Бугун Давлат Кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Нозимжон Инамов ва Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қахрамон Ғозиевлар туман, шаҳар бўлимлари ва филиаллари раҳбарлари ва ходимлари учун ZOOM интернет тармоғи орқали видеоселектор йиғилиш ўтказдилар.
Унда куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари”га бағишланган кенгайтирилган йиғилишнинг мазмун моҳияти тушунтирилди ҳамда Наманган вилояти кадастрчилари олдида турган асосий долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Танқидий руҳда ўтган видеоселекторда туманларда ерларни ялпи хатловдан ўтказиш ва электрон рўйхатга олиш, хатлов, ер ажратиш ва ҳисобини юритишдаги коррупцион ҳолатларни олдини олиш эътибор марказида бўлди.

Матбуот хизмати.
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Qonun #Fazoviy_malumotlar

🇺🇿Bugun O‘zbekiston Respublikasining 2021-yil 23-iyuldagi O‘RQ–702-sonli “Fazoviy maʼlumotlar to‘g‘risida”gi Qonunining mazmun-mohiyati bilan Yerni masofadan turib zondlash, geodeziya va kartografiya boshqarmasi boshlig'i Ixtiyor Ergeshov agentlik xodimlarni tanishtirdi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt