NAMANGAN KADASTR
1.41K subscribers
10.9K photos
969 videos
9 files
4.52K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yer va kadastr nazorati.

Namangan shahar hokimligi, shahar prokuraturasi, shahar IIB, Kadastr agentligi Namangan shahar bo‘limi, Davlat kadastrlar PALATASIning Namangan filiali, shahar qurilish bo‘limi va shahar Favqulodda vaziyatlar bo‘limi vakillaridan iborat ishchi guruh tuzildi.

Ishchi guruhning asosiy vazifasi qilib, shahar hududidagi noqonuniy qurilgan noturar joy obyektlarini aniqlash, nazorat tartibida o‘rganish va tegishli qonuniy choralar ko‘rish vazifasi yuklangan.

Hozirda Namangan shahri markazida joylashgan “Chorsu” dehqon bozori hududida noqonuniy qurilgan 30 dan ortiq har xil pavilon va do‘konlar aniqlandi. Olib borilgan ogohlantirish va salbiy oqibatlarni tushuntirish ishlaridan keyin noqonuniy qurilmalar egalari o‘z hisoblaridan, ixtiyoriy ravishda noqonuniy qurilmalarni buzish ishlarini amalga oshirmoqdalar.

Matbuot xizmati.
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил режалари муҳокама қилинади.

"Жорий йилда қабул қилинган Президент фармони ва қарори билан хизматлар соҳаси учун, барча ташкилий ва молиявий масалалар ҳал қилиб берилди.

Пандемия даврида умумий овқатланиш, савдо, туризм, транспорт соҳалари учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди.

Тадбиркорлар билан учрашувларда кўтарилган муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими бўйича алоҳида дастур қабул қилинди.

Жорий йилда 18 триллион сўмлик 29 мингта лойиҳа амалга оширилиб, хизматлар соҳаси 20 фоизга ўсган. Лекин, 5 та туман ва шаҳарда 10 фоиздан ҳам кам ўсиш кузатилган. (Қувада 5 фоиз, Марғилон, Бешариқ, Тахиатошда 6 фоиз, Данғарада 7 фоиз.)

Умуман олганда, масъуллар масаланинг ичига кириб, “маҳаллабай” ишламагани оқибатида, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси пастлигича қолмоқда", - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
💠 7-13 dakabr holatiga Respublikamizning barcha hududlari bo‘yicha auksion savdolariga taqdim etilgan yer uchastkalarini haftalik statistik ma’lumotlari bilan tanishing.

💠 Davlat kadastrlari palatasi taqdim etgan ma'limotlar asosida e-auksion.uz da qatnashing va shaffof va ochiq yo'l bilan yer uchastkalarini sotib oling!

#DavKadastrPalata #auksion #info

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
Айни дамда Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича “Давлат солиқ қўмитаси Раиси кубоги”нинг вилоят босқичи бўлмоқда. Унда Кадастр агeнтлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармалари ва туман, шаҳар бўлимлари ҳамда филиалларидан 12 та жамоалар иштирок этишмоқда.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Наманганда ҳам кадастрчилар ғолиб.

Тезкор. Наманган.
Бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича “Давлат солиқ қўмитаси раиси кубоги”нинг вилоят босқичида Кадастр агетлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Учқўрғон туман ходимларидан иборат “Учқурлар” жамоаси ғолиб бўлдилар, ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Бу ғалаба билан вилоятимиздаги барча ҳамкасбларимизни самимий табриклаб қоламиз.

Матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учқур кадастрчилар ғалабаси.

Наманган вилояти солиқ ва кадастр тизими ходимлари ўртасида “Давлат солиқ қўмитаси раиси кубоги” учун бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичида туман ва шаҳар бўлим ва филиалларидан жами 28 та жамоа ғолиблик учун курашдилар.

Интеллектуал ўйин қизиқарли ва ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Барча жамоалар ўз маҳоратларини тўла тўкис кўрсатишга қаттиқ ҳаракат қилдилар. Финалда эса жами 14 балл тўплаган Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Учқўрғон туман ходимларидан иборат “Учқурлар” жамоаси ғолиб бўлдилар ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Бу ғалаба билан вилоятимиздаги барча ҳамкасбларимизни самимий табриклаймиз.

Матбуот хизмати.
Forwarded from Kadastr - Live
🔹Davlat ro‘yxatidan o‘tgan🔹

💠 Davlat kadastrlari palatasi hududlar bo‘yicha ko'chmas mulkka bo'lgan huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish yuzasidan haftalik ma’lumotlarni taqdim etadi.

💠Ushbu ma’lumotda siz, ro‘yxatdan o'tkazish uchun kelib tushgan arizalar soni va ularning yil boshidan hamda o‘tgan hafta davomida ro‘yxatdan o‘tkazilganlari bo‘yicha statistik ma’lumotlarga ega bo‘lishingiz mumkin.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси мустақиллигиининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакат Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга қутловлар йўллаб, уларга ва қардош Қозоғистон халқига ўзининг энг эзгу тилакларини билдирди.

Мактубларда ўтган давр мобайнида мамлакатда барқарор ўсишни таъминлашга қаратилган тизимли ва кенг қамровли ислоҳотлар натижасида бугунги кунда дўст Қозоғистон давлати барча соҳаларда юксак тараққиётга эришаётгани қайд этилган.

"Асрлар давомида халқларимиз ўртасида давом этиб келаётган ўзаро аҳиллик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари сўнгги йилларда янада мустаҳкамланиб бораётгани бизни айниқса қувонтиради", деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Президентимиз жорий йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга амалга оширилган давлат ташрифи давомида кечган очиқ ва сермаҳсул музокараларни алоҳида қайд этди.

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида имзоланган декларация, самарали мулоқот механизмларини яратиш ташаббуслари, қатор йирик қўшма лойиҳалар бўйича эришилган муҳим келишувлар, келгуси йилнинг мамлакатимизда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши, ҳеч шубҳасиз, яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги алоқаларимизни сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

Мактублар якунида Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга сиҳат-саломатлик, туганмас куч-қувват ва янги зафарлар, биродар Қозоғистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик, бахту-саодат ва доимий тараққиёт тилаклари изҳор этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиш кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл с государственным визитом в Республику Корея.
В соответствии с программой пребывания в городе Сеуле предусматривается проведение встреч и переговоров на высшем уровне, а также с руководством парламента и представителями ведущих компаний Южной Кореи.
В повестке дня - вопросы дальнейшего углубления узбекско-корейских отношений особого стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Davlat kadastrlari palatasi markaziy apparati raisi boshchiligida bugun tizimdagi boshqarma va bo‘lim boshliqlari ishtirokida yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

💠Unda ichki intizomga xodimlarning qat’iy amal qilishlari, fuqaro murojaatlarining vaqtida-muddatidan o‘tkazmasdan hal etish masalalariga alohida e’tibor qaratildi. Bundan tashqari, kelayotgan yangi yil bayramini barcha tizim xodimlari pandemiya sabab oila davrasida o‘tkazishi lozimligi qayd etildi.

💠Shuningdek, yig‘ilish davomida markaziy apparatdagi tashkiliy masalalar ham ko‘rib chiqildi.

#DavKadastrPalata #tashkiliy_masala #Yig_ilish

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
🔲O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014 yil 10 iyuldagi 186-son qaroriga ko'ra Yer uchastkalariga kadastr pasportini tayyorlash va kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish bo'yicha ma'lumot.

#DavKadastrPalata #huquqiy_bilim

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
#Manaviyat_soati #Namangan_viloyati

Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Namangan viloyat boshqarmalari xodimlari "Siyosiy-maʼrifat soati"da faol qatnashdilar.

Matbuot xizmati.