Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
"Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур" - Президент.
Йиғилишда келгуси йилдан қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилиши таъкидланди.
Бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика штаби ва вилоят штаблари тузилади.
Улар қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади.
Йиғилишда келгуси йилдан қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилиши таъкидланди.
Бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика штаби ва вилоят штаблари тузилади.
Улар қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади.
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Келгуси йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади.
"Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади", деди Президент. Бундан ташқари:
- ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланади;
- эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади;
- эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда);
- субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади;
- ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади (бугунги кунда фақат яқин қариндошлар кафил бўла олади).

Аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилишни рағбатлантириш бўйича янги “мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилади. Бунда:
- харидор – банк – қурувчи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;
- уй-жой харид қилмоқчи бўлган фуқаро банкда омонат очиб, уни тўлдириб боради;
- бадал суммаси шаклланганда, унга ипотека кредити расмийлаштирилади;
- тижорат банки омонат маблағларини қурувчи ташкилотга кредит сифатида ажратади.
Яъни, харидор банк орқали қурувчини молиялаштиради, банк эса уйни харидорга вақтида топширилишига кафил бўлади.
Рейтингда юқори ўринларда бўлган пудратчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун ерни аукциондан сотиб олиш тўловини аввал 30 фоизини, қолган суммани эса 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилади. Ушбу кластерларда хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш занжири, лойиҳалаштириш, замонавий техника ва малакали мутахассислари бор қурилиш ташкилоти, сифатни назорат қилиш лабораторияси бўлиши шарт.
Келгуси йилда уй-жой қурилиш кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ресурс жалб қилишга кўрсатма берилди.
Шунингдек, мавжуд хом ашё ёки йирик корхоналар атрофида
қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Фориш, Сариосиё, Булоқбоши, Қоровулбозор, Пахтачи, Чуст, Ўзбекистон, Оҳангарон ва бошқа туманларда янги ташкил этиладиган кластерлар инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.
Келгуси йилда қурилиш материалларига ихтисослашган 24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади.

Йиғилишда ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш мақсадида:
- бир йил давомида доимий фаолият юритадиган “Маҳаллабай ишлаш штаби” тузилади;
- ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.
- ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия қилинади;
- уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади;
- Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.
"Ушбу тизимни самарали йўлга қўйишга барча ҳудуд ва сектор раҳбарлари масъул", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.
Кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда айни пайтда тегишли соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари ахборот бермоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Одамларга ипотекани ҳалол-пок қилиб етказсак, улар биздан рози бўлади, сиёсатдан рози бўлади
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Деҳқон хўжалиги учун ерларни ижарага ва иккиламчи ижарага бериш қоидалари тасдиқланди
Батафсил инфографикаларда👆
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #kop_uchraydigan_savollar
⁉️Savol: Qaysi bino va inshootlar o‘zboshimchalik bilan qurilgan imorat deb hisoblanadi?
✅Javob: Qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qurilish maqsadlari uchun ajratilmagan yer uchastkalarida, shuningdek imorat qurish uchun zarur ruxsatnoma olmasdan yoki arxitektura va qurilish normalari hamda qoidalarini jiddiy buzgan holda qurilgan uy-joy, boshqa bino, inshoot yoki o‘zga ko‘chmas mulk o‘zboshimchalik bilan qurilgan imorat hisoblanadi.
Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt

Forwarded from DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
🇺🇿Qomusimiz erkin va farovon hayotimiz kafolati!
🇺🇿8-dekabr - O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun!
#Konstitutsiya #DavKadastrPalata
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.
Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, уларда биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилади.
Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
—
Президент Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента
Касым-Жомарта Токаева 5-6 декабря посетит Казахстан
с государственным визитом.
В городе Нур-Султане состоятся встречи и переговоры на высшем уровне, в ходе которых будут рассмотрены пути дальнейшего укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между двумя братскими странами.
По итогам саммита планируется подписание солидного пакета двусторонних документов.
#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Бурчга садоқат билан ишлаймиз.
Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи С.Мухитдинов томонидан тасдиқланган дастурга асосан коррупцияни олдини олиш, меҳнат ва ижро интизоми, маънавий-маърифий ишларни жонлантириш масалалари бўйича ички тарғибот гуруҳи тузилди. Гуруҳ томонидан вилоят бошқармалари, туман (шаҳар) бўлими ва филиаллари ходимлари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Ҳозиргача вилоятнинг Чуст, Поп, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Наманган тумани, Косонсой, Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманлари бўлим ва филиалларида ишловчи ходимлар учун бошқарманинг комплаенс-назорат хизмати раҳбари М. Нурматов ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан соҳа ходимларини коррупцион ҳолатларга йўл қўймасдан ҳалол ва бурчга садоқат билан ишлаш, меҳнат ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш, жойларда маънавий-маърифий ишларни самарадорлигини ошириш мавзуларида фикр алмашиниб, керакли тавсиялар берилмоқда.
Тасдиқланган график асосида шу каби тадбирлар мунтазам равишда давом этади.
Матбуот хизмати.

Forwarded from Adliya xabarlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Farmon_va_ijro
📑O‘zbekiston Respublikasining “Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish to‘g‘risida”gi Qonuni” 2021 yil 15 noyabrdagi O‘RQ-728-son Qonuni,
Ishtirokchilar: Yangiqo‘rg‘on tuman adliya bo‘limi boshlig‘i Sh.Parpiboyev
Davlat aktivlarini boshqarish agentligining viloyat boshqarmasi boshlig‘ining 1-o‘rinbosari A.Ahmadaliyev
Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmasi axborot xizmati rahbari Sh.Toshtemirov.

🔵E-AUKSION.UZ savdo portali orqali tadbirkorlik uchun ko‘zlagan yer uchastkangizni sotib oling. Buni shaffof va qonuniy yo‘l bilan amalga oshiring.
Sizga taqdim etadigan ma’lumotlarimiz orqali respublikamizning har bir xududidan auksion savdolariga qo‘yilgan yerlarni kuzatishingiz va o‘zingizga mosini tanlab, sotib olishingiz mumkin.
🔹Qoraqalpog'iston Respublikasidan 1883 ta (ko'rish)
🔹Andijon viloyatidan 2087 ta (ko'rish)
🔹Buxoro viloyatidan 2304 ta (ko'rish)
🔹Jizzax viloyatidan 2884 ta (ko'rish)
🔹Qashqadaryo viloyatidan 3048 ta (ko'rish)
🔹Navoiy viloyatidan 1349 ta (ko'rish)
🔹Namangan viloyatidan 1972 ta (ko'rish)
🔹Samarqand viloyatidan 2764 ta (ko'rish)
🔹Surxondaryo viloyatidan 2818 ta (ko'rish)
🔹Sirdaryo viloyatidan 1181 ta (ko'rish)
🔹Toshkent shahridan 27 ta (ko'rish)
🔹Toshkent viloyatidan 550 ta (ko'rish)
🔹Farg'ona viloyatidan 4121 ta (ko'rish)
🔹Xorazm viloyatidan 2584 ta (ko'rish)
🔵27,5 mingdan ortiq yer uchastkalarini investitsiya majburiyatisiz sotib oling!

Бугун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакат марказий газеталари - "Егемен Қазақстан" ва "Казахстанская правда" саҳифаларида давлатимиз раҳбарининг бугунги Ўзбекистон тараққиёти, икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда Марказий Осиёдаги ҳамкорликка бағишланган катта интервьюси чоп этилди.
—
Сегодня, накануне государственного визита Президента Шавката Мирзиёева в Казахстан на страницах центральных газет этой страны "Егемен Қазақстан" и "Казахстанская правда" опубликовано большое интервью главы нашего государства о современном развитии Узбекистана, текущем состоянии и перспективах узбекско-казахстанских отношений, а также сотрудничестве в Центральной Азии.
—
Сегодня, накануне государственного визита Президента Шавката Мирзиёева в Казахстан на страницах центральных газет этой страны "Егемен Қазақстан" и "Казахстанская правда" опубликовано большое интервью главы нашего государства о современном развитии Узбекистана, текущем состоянии и перспективах узбекско-казахстанских отношений, а также сотрудничестве в Центральной Азии.
Forwarded from DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
▫️Davlat xizmatlari markazlaridagi kadastr xizmatlari▫️
🔷Fuqarolarning nomida shaxsiy turar joy mavjud yoki mavjud emasligi to‘g‘risida ma’lumotnomani Davlat xizmatlari markazidan yoki YaIDXP orqali olishingiz mumkin.
🔷So‘rovnomaga ariza beruvchi — jismoniy va yuridik shaxslar to‘g‘risida ma’lumotlar, ma’lumotnoma oluvchilar to‘g‘risida ma’lumotlar kiritiladi.
🔷Bazaviy Hisoblash Miqdorining 3 % miqdorida to‘lov amalga oshiriladi (arizada ko‘rsatilgan shaxslarning har biriga nisbatan). Agar siz YaIDXP orqali so‘rovnoma yuborsangiz, unda yuqoridagi summaning 90 % to‘lanadi.
🔷So‘rovnomangizga 3 ish kunida javob olishingiz mumkin.
#DavKadastrPalata #DXM #xizmatlar
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
🔷Fuqarolarning nomida shaxsiy turar joy mavjud yoki mavjud emasligi to‘g‘risida ma’lumotnomani Davlat xizmatlari markazidan yoki YaIDXP orqali olishingiz mumkin.
🔷So‘rovnomaga ariza beruvchi — jismoniy va yuridik shaxslar to‘g‘risida ma’lumotlar, ma’lumotnoma oluvchilar to‘g‘risida ma’lumotlar kiritiladi.
🔷Bazaviy Hisoblash Miqdorining 3 % miqdorida to‘lov amalga oshiriladi (arizada ko‘rsatilgan shaxslarning har biriga nisbatan). Agar siz YaIDXP orqali so‘rovnoma yuborsangiz, unda yuqoridagi summaning 90 % to‘lanadi.
🔷So‘rovnomangizga 3 ish kunida javob olishingiz mumkin.
#DavKadastrPalata #DXM #xizmatlar
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди.
Музокараларда Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева отбыл с государственным визитом в город Нур-Султан.
В ходе переговоров будут обсуждены вопросы дальнейшего укрепления узбекско-казахстанских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства, а также рассмотрены перспективы расширения многопланового сотрудничества.
Планируется подписание солидного пакета двусторонних документов.