NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
952 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
ТАБРИКНОМА.
Ҳурматли Нозимжон Равшанович!
Сизни таваллуд айёмингиз муносибати билан самимий табриклаймиз!
Вилоятимизнинг кадастр тизимида узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаяпсиз, унинг ривожланишида ва ютуқларида Сизнинг салмоқли ҳиссангиз бор. Бир нечта шогирдларингиз ҳам соҳа ривожи учун хизмат қилмоқдалар.
Давлат рахбаримиз ва Ҳукуматимиз томонидан белгиланган кадастр соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишда фаол қатнашиб келмоқдасиз.
Бугунги туғилган кунингиз муносибати билан муборакбод этиб,
Сизга мустаҳкам сиҳат саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, байрамона кайфият, соҳа ривожи йўлидаги фаолиятингизда омад ва улкан зафарлар тилаймиз.
Ҳурмат билан,
Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти
бошқармаси жамоаси.
Ер қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

📍 https://uza.uz/posts/325560

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари дўст Амирликлар раҳбарияти ва халқини ушбу мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан самимий қутлади ва эзгу тилакларини билдирди.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлиги кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Наследным принцем Абу-Даби, заместителем Верховного главнокомандующего Вооруженными силами ОАЭ шейхом Мухаммедом бин Заидом Аль Нахайяном.
Глава нашего государства сердечно поздравил руководство и дружественный народ Эмиратов с 50-летним юбилеем основания государства и выразил наилучшие пожелания.
Рассмотрены актуальные вопросы, включенные в повестку узбекско-эмиратского многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #muloqot #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БАА Бош вазири ўринбосари – Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон етакчиси БААнинг миллий байрами – мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан самимий қутлаб, дўст Амирликлар халқига фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Кенг кўламли ҳамкорликнинг стратегик йўналишларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с заместителем Премьер-министра – министром по делам Президента ОАЭ шейхом Мансуром бин Заидом аль Нахайяном.
Лидер Узбекистана тепло поздравил эмиратскую сторону с национальным праздником – 50-летием со дня основания государства, искренне пожелав благополучия и процветания дружественному народу Эмиратов.
Рассмотрены вопросы развития стратегических направлений узбекско-эмиратского полномасштабного сотрудничества.

#Mirziyoyev #muloqot #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #kop_uchraydigan_savollar

⁉️Savol: Qanday sabablarga ko'ra yangi PF-6243-son Farmonda umrbod yerga egalik qilish huquqi bekor qilingan?

Javob: Farmon bilan ushbu huquqlar bekor qilinmagan.
Farmonning 2-bandi bilan meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik, doimiy egalik, vaqtincha foydalanish huquqi bilan yer ajratish tartibi bekor qilingan hamda aynan shu bandda ilgari ajratilgan yer uchastkalariga bo‘lgan bunday huquqlar ularning egalarida amaldagi tartibda saqlanib qolishi belgilangan.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Forwarded from Kadastr - Live
🔹Davlat ro‘yxatidan o‘tgan🔹

💠Davlat kadastrlari palatasi matbuot xizmati hududlar bo‘yicha ko'chmas mulkka bo'lgan huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish yuzasidan haftalik ma’lumotlarni taqdim etadi.

💠Ushbu ma’lumotda siz, ro‘yxatdan o'tkazish uchun kelib tushgan arizalar soni va ularning yil boshidan hamda o‘tgan hafta davomida ro‘yxatdan o‘tkazilganlari bo‘yicha statistik ma’lumotlarga ega bo‘lishingiz mumkin.
Forwarded from Kadastr - Live
#huquqiy_bilim

Quyidagilar kadastr pasporti berishni rad etish uchun asos bo‘ladi:

📝 so‘rovnomada noto‘g‘ri ma’lumotlar ko‘rsatilishi;
🏢 ko‘chmas mulk obyektlariga bo‘lgan huquqlarni tasdiqlovchi hujjatlar mavjud emasligi;
📍ariza beruvchi yoki uning vakili kelishilgan manzilda bo‘lmagan taqdirda;
vakolatli organ tomonidan kadastr pasportini rasmiylashtirish bo‘yicha ko‘chmas mulk obyektiga taqiq yoki xatlov qo‘yilganligi.

Kadastr pasportini rasmiylashtirishni ushbu bandda ko‘rsatilmagan asoslar bo‘yicha rad etish qat’iyan taqiqlanadi.

Huquqiy asos

****************************************
Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Jinoyat kodeksi loyihasida “korrupsiyaga oid jinoyatlar” tushunchasiga aniq ta’rif berilmoqda

◻️O’zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga korrupsiyaga oid jinoyatlar uchun javobgarlik choralarini kuchaytirishni nazarda tutuvchi qonun loyihasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasiga kiritildi.

◻️Muhim o‘zgarish sifatida: еndilikda, o‘zlashtirish yoki rastrata qilish yo‘li bilan talon-toroj qilish yoki firibgarlik jinoyatlarini mansab mavqeini suiiste’mol qilish yoki xizmat mavqeidan foydalanib sodir etish kabi qilmishlari uchun - 10 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish jazosi kiritilmoqda. Avvallari bu jazo 5 yilgacha etib belgilangan.

◻️Shuningdek, pora olish, pora berish va pora olish-berishda vositachilik qilish jiyanotlari uchun 20 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish jazosi belgilanmoqda.

#korrupsiya_stop #qonunchilikda_o_zgarishlar_kutilmoqda

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
🔲 Qurilish sohasi mamlakatimiz milliy iqtisodiyotining barqaror o‘sishiga o‘zining munosib hissasini qo‘shib kelayotgan sohalardan hisoblanadi. Ushbu sohada faoliyat ko‘rsatayotgan korxona va tashkilotlarning soni yildan-yilga o‘sib borayotganini kuzatish mumkin.

🔲 Quyida, Davlat statistika qo'mitasidan olingan ma'lumot asosida Respublikamizning barcha xududlari kesimida qurilish ishlarining joriy yil yanvar-oktyabr oylari natijalari bilan tanishasiz.

#DavKadastrPalata #qurilish #info

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
"Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур" - Президент.

Йиғилишда келгуси йилдан қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилиши таъкидланди.

Бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика штаби ва вилоят штаблари тузилади.

Улар қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади.
Келгуси йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади.

"Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади", деди Президент. Бундан ташқари:

- ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланади;

- эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади;

- эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда);

- субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади;

- ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади (бугунги кунда фақат яқин қариндошлар кафил бўла олади).
Аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилишни рағбатлантириш бўйича янги “мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилади. Бунда:

- харидор – банк – қурувчи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;

- уй-жой харид қилмоқчи бўлган фуқаро банкда омонат очиб, уни тўлдириб боради;

- бадал суммаси шаклланганда, унга ипотека кредити расмийлаштирилади;

- тижорат банки омонат маблағларини қурувчи ташкилотга кредит сифатида ажратади.

Яъни, харидор банк орқали қурувчини молиялаштиради, банк эса уйни харидорга вақтида топширилишига кафил бўлади.

Рейтингда юқори ўринларда бўлган пудратчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун ерни аукциондан сотиб олиш тўловини аввал 30 фоизини, қолган суммани эса 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилади. Ушбу кластерларда хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш занжири, лойиҳалаштириш, замонавий техника ва малакали мутахассислари бор қурилиш ташкилоти, сифатни назорат қилиш лабораторияси бўлиши шарт.

Келгуси йилда уй-жой қурилиш кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ресурс жалб қилишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, мавжуд хом ашё ёки йирик корхоналар атрофида
қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Фориш, Сариосиё, Булоқбоши, Қоровулбозор, Пахтачи, Чуст, Ўзбекистон, Оҳангарон ва бошқа туманларда янги ташкил этиладиган кластерлар инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.

Келгуси йилда қурилиш материалларига ихтисослашган 24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади.
Йиғилишда ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш мақсадида:

- бир йил давомида доимий фаолият юритадиган “Маҳаллабай ишлаш штаби” тузилади;

- ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.

- ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия қилинади;

- уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади;

- Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.

"Ушбу тизимни самарали йўлга қўйишга барча ҳудуд ва сектор раҳбарлари масъул", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда айни пайтда тегишли соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари ахборот бермоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Одамларга ипотекани ҳалол-пок қилиб етказсак, улар биздан рози бўлади, сиёсатдан рози бўлади
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Деҳқон хўжалиги учун ерларни ижарага ва иккиламчи ижарага бериш қоидалари тасдиқланди

Батафсил инфографикаларда👆

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #kop_uchraydigan_savollar

⁉️Savol: Qaysi bino va inshootlar o‘zboshimchalik bilan qurilgan imorat deb hisoblanadi?

Javob: Qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qurilish maqsadlari uchun ajratilmagan yer uchastkalarida, shuningdek imorat qurish uchun zarur ruxsatnoma olmasdan yoki arxitektura va qurilish normalari hamda qoidalarini jiddiy buzgan holda qurilgan uy-joy, boshqa bino, inshoot yoki o‘zga ko‘chmas mulk o‘zboshimchalik bilan qurilgan imorat hisoblanadi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
🇺🇿Qomusimiz erkin va farovon hayotimiz kafolati!

🇺🇿8-dekabr - O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun!

#Konstitutsiya #DavKadastrPalata

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |