NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
952 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирни қабул қилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасида яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН Волкана Бозкира.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки, обсуждены перспективы расширения многопланового сотрудничества Узбекистан с ООН и ее специализированными учреждениями.
По итогам встречи достигнута договоренность о продолжении тесного и эффективного диалога между Узбекистаном и институтами ООН.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Live

🌀 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

👉 Лойиҳада туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш ҳамда ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини ким ошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш каби ваколатлари бекор қилинмоқда.

👉 Қонун лойиҳасида ер участкасини шартнома асосида ижарага бериш учун асос бўлувчи ҳолатлар ва ижарага бериш муддатлари аниқ белгилаб берилмоқда. Шунингдек, лойиҳада қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган ва унда ноқонуний қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқ келган тақдирда ушбу ер участкасининг бозор қиймати икки карра оширилган миқдорда тўланган ҳолда мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда расмийлаштириб берилиши мумкинлиги тўғрисидаги қоида киритилмоқда.

👉 Лойиҳа билан ер участкаларини ажратиш ва улардан оқилона фойдаланиш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги механизми жорий этилмоқда. Хусусан, бўш турган ер участкаларини ажратиш устидан давлат назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, прокуратура, адлия органлари ва ҳокимликлар томонидан амалга оширилади. Шу билан бирга, фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

☝️ Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманганда “снос”га тушган уйлар эгасининг розилигисиз бузиб ташланди

Наманган шаҳри Ҳамроҳ кўчасида ёнма-ён жойлашган икки хонадон мулкдорлар розилигисиз бузиб ташланди.

Kun.uz'га мурожаат қилган Фозил Устабоевнинг айтишича, уй унинг номида эмас, балки эски эгасининг номида. У қўшнилар уй унга тегишли эканини тасдиқловчи кўрсатма берган ҳужжати борлигини айтиб ўтди.

https://kun.uz/66772988

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Толибжон Исроилов Зангиотадаги КОВИД марказдан халққа мурожаат қилдилар!

@Militsiya_Uzb👈🏽
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Toshkent #taqdimot

Бугун “Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ва ердан фойдаланувчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш” бўйича Республикамизда бажарилаётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари М.Мирмаксудов, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қ.Юлдашев ҳамда “Geoinfocom” давлат унитар корхонаси мутасаддилари иштирок этишди.

Тақдимотда Республикамизда қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда кўчмас мулк объектлари рўйхатдан ўтказилиб, натижада:

🔹 геопорталда акс эттириш имконияти яратилган ва интеграция қилингани;

🔹Давлат рўйхатидан ўтказилган қишлок хўжалиги ер участкалари маълумотларини геопортал орқали кўриш имконияти яратилгани;

🔹Бу эса ўз навбатида геопортал орқали кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни очиқ ва шаффофлик билан тақдим қилинишига эришилгани айтиб ўтилди.

Тизимнинг афзаллик томонлари, уни тўлиқ ишга туширилиши учун Кадастр агентлиги томонидан олиб борилаётган ишлар ҳусусида баёнот берилди.
Forwarded from Ibrohim Usmonov
ОАВ биз ҳақимизда

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ва Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармасининг жорий йил 30 июнь куни бўлиб ўтган, Ўзбекистон Республикасини Президентининг 08.06.2021 йилдаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли фармонига ва тизимнинг 2021 йилнинг биринчи ярмида бажарилган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ҳақида “Наманган ҳақиқати” газетасининг 03.07.2021 йилдаги 52- сонида "Ердан фойдаланишда шаффофлик таъминланади" номли мақола эълон қилинди.

Матбуот хизмати


Каналга уланиш: https://t.iss.one/namkadastr
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Жонланган коронавирус. Махсус касалхонадан фотолавҳа

Наманган шаҳар Баркамол авлод спорт комплексида ташкил этилган махсус касалхонадан фотолавҳа.

6 июль ҳолатига Наманганда коронавирус билан оғриганлар сони 3486 нафарга етган бўлса, шундан соғайганлар 3315 нафарни ташкил этади. Шу куни 15 нафар фуқарода коронавирус ҳолати аниқланган.

➡️ Наманган хабарлари
ЭЪЛОН.
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори жорий йилни 28-июнида Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 2-ярим йилликда вилоятнинг туман (шаҳар)ларида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул кунларини ўтказиш жадвали тасдиқлаган.
Унга асосан бошқарма бошлиғи Нозимжон Равшанович Инамов Уйчи тумани жисмоний ва юридик шахслари учун САЙЁР ҚАБУЛ ўтказади.
🏢 Манзили: Уйчи тумани, Ғофур Ғулом кўчаси 333-уй. Туман кадастр филиали биноси.
Вақти: 2021 йил 20-июль куни соат 10-00 да.
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар! Кадастр масалалари бўйича саволларингиз, таклифларингиз бўлса марҳамат мурожаат қилинг!
Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси
Матбуот хизмати.
#Huquqiy_asoslar

🏢 DAVLAT KADASTRLARI PALATASI HUDUDIY BOSHQARMALARINING ASOSIY VAZIFALARI

🔹Davlat kadastrlari palatasi, hududiy boshqarmalar, tuman (shahar) filiallariga yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishini taʼminlash;

🔹ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish;

🔹hududlar davlat kadastrining yuritilishini tashkil etish va amalga oshirish;

🔹foydalanuvchilarni belgilangan tartibda kadastr axborotlari bilan taʼminlash.