NAMANGAN KADASTR
1.5K subscribers
11.5K photos
1.01K videos
9 files
4.72K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Ibrohim Usmonov
#презентация_рақамлаштириш

Хабарингиз бор Жаҳон банки иштирокидаги “Кўчмас мулк ва кадастр тизимини рўйхатга олиш тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармасининг барча туман, шаҳар бўлимларида дастурнинг афзалликлари, имкониятлари, бугунги кунгача қилинган амалий ишлар ҳақида туман ва шаҳар ҳокимларига тақдимот (презентация) қилиш режалаштирилди.

Ҳозирги кунгача вилоятнинг Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматханов ва Наманган тумани ҳокими Садриддин Мўминовларга юқоридаги мавзуда тақдимот ўтказилди.

📈 Эслатиб ўтамиз Уйчи туманида ҳозирги кунгача 210 та фермер хўжалигининг ер майдони GIS дастурига туширилиб 124 таси давлат рўйхатидан ўтказилди. Наманган туманида эса 166 таси GIS, 128 таси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати
⚡️Президент: «Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади»

Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишлаган видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

🌱 «6 ой аввал ёшларга ер ажратиш бўйича топшириқ бергандим. Ерни адолатли тақсим қилиш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича бу тажриба бўлди. Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди.

▪️Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада «ер сотувчилар» пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди Президент.

❗️Давлат раҳбари Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилишини маълум қилди:

✔️ «Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси — халққа берамиз. Ишсизлар, кам таъминланганларни агар ҳаётдан умиди бўлиб, ишлайман, муносиб турмушда яшайман, деса уларга имконият яратиб берамиз, ижарага ер берилади, улар шундан ўз оиласини боқади», — деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Yoshlar #Yer_uchastkalari #Huquqiy_asoslar

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 21 aprel sanasidagi PQ-5088 son qaroriga asosan:

Yoshlar sanoat zonalari hududida maydoni 1000 m² gacha bo‘lgan yer uchastkalari, istisno tariqasida, elektron auksion savdosi o‘tkazmasdan, xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining qarori bilan ajratiladi. Bunda, bo‘sh bino va inshootlar (davlat ko‘chmas mulk obyektlari) shartnoma asosida har yili Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan davlat ko‘chmas mulkidan foydalanganlik uchun belgilanadigan ijara to‘lovining eng kam miqdoridan oshmagan stavkalarida ijaraga beriladi.
#E_lon #Matbuot_anjumani #Yer_munosabatlari

Ertaga, 9 iyun soat 11:00 da AOKA anjumanlar zalida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.

Mavzu: “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga bo‘lgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni.

Matbuot anjumanida:

- Adliya vazirligi

- Bosh prokuratura

- Qishloq xo‘jaligi vazirligi

- Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi va boshqa mutasaddilar ishtirok etib, jurnalistlarning savollariga javob beradi.

Anjuman "UzReport TV" va "O‘zbekiston 24" telekanallari hamda YouTube tarmog‘i orqali onlayn yoritiladi.
Forwarded from Kadastr - Live
#matbuot_anjuman #aoka #kadastr

Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига бағишланган матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.


Матбуот анжуманини ушбу ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/mvVAVvvFLCA

Telegram Instagram YouTube Facebook
Айни дақиқаларда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Адлия вазири Русланбек Давлетов ва вазирлик мутасаддилари Президент фармони мазмуни ва унда белгиланган вазифалар ҳақида маълумот бермоқда:

〰️〰️〰️
Инфографика:

🔹Ер соҳасида қонунчилик янгиликлари

🔹Ерга оид ҳуқуқларни қайта кўриш

🔹Ноқишлоқ ерларни шаффоф ажратиш

🔹Қишлоқ хўжалиги ерларини шаффоф ажратиш

🔹Ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назоратни кучайтириш

🔹Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кескин кучайтириш

🔹Кутилаётган натижалар

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Янги Наманган тумани ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

💼 Исломбек Қутфиддинов Янги Наманган тумани ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар «Имрон текстил гроуп» хусусий корхонаси директори, «Yoshlar - kelajagimiz» жамғармаси вилоят филиали раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

💼 Обид Дадашов Янги Наманган тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди

У тайинловга қадар Янги Наманган тумани "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

➡️ Наманган хабарлари
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

Фазлиддин Умаров, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги директори:

Кадастр идоралари ерни ва кўчмас мулкни ҳисобга олувчи ягона идора ҳисобланади. Бундан ташқари куни кеча эълон қилинган президент фармони билан белгилаб қўйилдики, ҳар қандай тоифадаги ер ва кўчмас мулк объектларини назорат қилиш ҳам кадастр идораларига юклатилади.
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманган делегацияси Қирғизистон Республикасига борди

Наманган вилояти делегацияси «Маданият» назорат ўтиш маскани орқали қўшни Қирғизистон Республикасига ташриф буюрди.

Делегацияни Жалолобод губернатори ўринбосари Мамасоли Акматов бошчилигидаги вилоят фаоллари тантанали кутиб олди.

➡️ Наманган хабарлари