NAMANGAN KADASTR
1.41K subscribers
10.7K photos
961 videos
9 files
4.47K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Ibrohim Usmonov
13 кун қолди.

23-31 май кунлари Гуллар шаҳрида Халқаро гуллар фестивали ўтказилади. Барча юртдошларимизни ва хорижлик меҳмонларни Наманган шаҳрига таклиф этамиз.

23 май - Бобур боғида фестивалнинг тантанали очилиш маросими. Айнан шу куни дунёда аналоги йўқ Гуллар паради ўтказилади.

60 йилдан бери гуллар байрами ўтказиб келинаётган ушбу парк гул композициялари билан тўлади.

Ўзингизни ўзга оламда хис эта олишингиз кафолатланади.

9 кун давомида Сиз турли шоулар, концертлар, энг муҳими тушингизда кўрмаган гуллар коллекциясидан баҳра оласиз.

Сотиб ҳам оласиз!

31 май - Afsonalar Vodiysi тематик паркида
фестивалнинг ёпилиш маросими.

Наманганга келинг! Меҳмонхона ва меҳмон уйларини банд этишни бошлайверинг!
Forwarded from Шамситдин Тоштемиров
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАМАНГАНДА МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ
КАДАСТР ПАСПОРТЛАРИ ТАЙЁРЛАНДИ.

Президентимизнинг жорий йилнинг 6-апрельда “ТУРИЗМ, СПОРТ ВА МАДАНИЙ МЕРОС СОҲАЛАРИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” ги ПФ-6199- сонли фармонлари имзоланди ва кучга кирди.
Ҳозирда фармондан келиб чиқиб Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси ва Наманган вилояти маданий мерос бошқармаси ҳамкорликда вилоятдаги мавжуд 274 та маданий мерос объектларини 141 тасини кадастр ҳужжатларини тайёрлаб 313.0 млн. сўмлик ҳажимдаги кадастр хизмати кўрсатилди. Ҳамкорликдаги ишлар давом этмоқда.

Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси
Матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеога диққатингизни қаратинг!
Уй, асфальт ва асфальтда ҳаракатланаётган автомобиллар: снос қилишмоқчи бўлганида катта пулга ҳам кўнмаган одамнинг уйи...(Хитой)

Бизда эса...

@Militsiya_Uzb👈🏽
Forwarded from Kadastr - Live
Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

ЎзА хабари
ТАЙИНЛОВ. Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси, Наманган шаҳар бўлими бошлиғи тайинланди.

Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйриғи билан Наманган шаҳар бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб - Нишанов Сардор Ҳакимжонович тайинланди.

У 1988 йил Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган. Олий маълумотли. 2010 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг ер тузиш ва ер кадастри мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Иш фаолиятини “Ўздаверлойиҳа” институти Наманган бўлинмасида мухандиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик институт бош муҳандиси, директори, Уйчи туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи, каби лавозимларда ишлаган.
Ҳозиргача Сардор Нишанов, Кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармасида “Ер ва кадастр назорати” бўлими инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.
Forwarded from Deleted Account
Ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчилар диққатига!

Об-хавони ноқулай келганлиги сабабли, Наманган катта канали ва Шимолий Фарғона каналида сувнинг лойқалик даражаси меъёридан бир неча маротаба кўтарилиб кетиши содир бўлмоқда. Ушбу ҳолатлар сабабли, "Курашхона" ҳамда "Қизилровот" сув узатиш иншоотидан магистрал тармоқлари орқали сув узатиш қисқа муддатга тўхтатилиши мумкун.

Натижада Гўзал, И.Каримов кўчаси, Пахлавон, Оромгох, Ахсикент, Нуробод, 1-2-3-4-5-5а-6-кичик туманларида, Елхон, Орзу, Ровустон ҳамда Ирвадон маҳаллалари ҳудудларида ичимлик суви таъминотида узилишлар содир бўлади.

Истеъмолчилардан эҳтиёжлари учун имкон қадар кўпроқ сув заҳирасини яратиб туришларини сўраймиз.

Юзага келаган ноқулайликлар учун “Наманган сув таъминоти”МЧЖ маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мурожаат учун :
☎️ (69) 2330387
☎️ (69) 2332314


Наманган сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати.
«Сардоба иши» бўйича айбдорларга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди

Батафсил — bugun.uz/42896

Расмий | LIVE | Дайжест
Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид тақдимот билан танишди

«Қайси хизматларни арзонлаштириш, қайсиларини бепул қилиш масаласини таҳлил этиб, аҳолига енгиллик ва қулайлик яратиш зарур», — дейди Президент

Батафсил — bugun.uz/43054

Расмий | LIVE | Дайжест
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Шамситдин Тоштемиров
🏢2021-yilning 11-may holatiga Namangan viloyatida jami 16013 ta ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlar davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan.

🔰Joriy yilning o‘tgan davrida viloyat kesimida eng ko‘p ko‘chmas mulkni Davlat ro‘yxatidan o‘tkazish xizmatlarini ko‘rsatish Namangan shahriga to‘g‘ri keladi, ya’ni 4225 ta ko'chmas mulkka bo‘lgan huquqlar davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan.

Ko'chmas mulkka bo'lgan huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish tumanlar kesimida:

🔷 Kosonsoy tumani 1198 ta;
🔷 Mingbuloq tumani 1532 ta;
🔷 Namangan tumani 644 ta;
🔷 Namangan shahar 4225 ta;
🔷 Norin tumani 1640 ta;
🔷 Pop tumani 1128 ta;
🔷 To`raqo`rgon tumani 645 ta;
🔷 Uychi tumani 1319 ta;
🔷 Uchqo`rg`on tumani 973 ta;
🔷 Choqtoq tumani 941 ta;
🔷 Chust tumani 916 ta;
🔷 Yangiqo`rg`on tumani 852 ta.
Ўзбекистонда қўриқхона зоналарининг майдони тасдиқланди

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди

Батафсил — bugun.uz/42633

Расмий | LIVE | Дайжест
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр паспортининг шакллари:

🏢 кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏠 якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏬 нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
🏕 ер участкасининг кадастр паспорти;
🏗 қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистонда сайловчиларнинг электрон рўйхатини шакллантиришга ўзгартиришлар киритилди

Сайлов участкалари геолокациясининг электрон харитаси тузилади

Батафсил — bugun.uz/43269

Расмий | LIVE | Дайжест