NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
954 videos
9 files
4.44K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Ғофир Жамалов Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Ғофир Жамалов шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.

Ғофир Жамалов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

1997-2009 йиллар давомида Наманган шаҳар ва Наманган вилояти ҳокимликларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2009-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Демография ва меҳнат бозори бўлими бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шуҳратжон Мирсодиқович Мусаев Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У мазкур лавозимда ишлаган Мусохон Пўлатович Апақовнинг ўрнида иш бошлади.

Шуҳратжон Мусаев ҳозирга қадар Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Наманган хабарлари
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирилиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по совершенствованию дорожно-транспортной системы и строительству новых дорог в Ташкенте.
В ходе презентации Президент поручил министерствам транспорта и внутренних дел, а также хокимияту Ташкента в короткие сроки организовать дополнительные проезды на более чем 10 улицах города.

#Mirziyoyev #taqdimot #yul #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Аввал хабар берганимиздек Наманган шаҳар Бунёдкор маҳалласида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошлаб юборилган эди.

Кадастр агентлиги ва палата томонидан Наманганда тузилган махсус ишчи гуруҳ Бунёдкор маҳалласида “Маҳаллабай” режимида ишларни якунлади.

🏠 Мавжуд 2116 та хонадонларга бирма-бир кириб инвентаризация ишлари олиб борилди.

‼️ Наманган шаҳрида ишлар давом эттирилиб кадастр ходимлари 104 та МФЙларда хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишади ҳамда уй-жойлар ва биноларни инвентаризациядан ўтказишади.

📝 Ҳозирда Ишонч, Мустақиллик 5 йиллиги, Шаршара, Янги қурилиш маҳалларида хатлов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Prezident_qarori

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида:

БАТАФСИЛ
Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзуси: “Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида”

📍Манзил: Вилоят бошқармасининг Чуст тумани бўлими биносида.

Бошланиш вақти: 27.02.2021 йил соат 11:00 да.

Ушбу матбуот анжуманига журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.
Forwarded from Kadastr - Live
#матбуот_анжуман

Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзуси: “Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида”

📍Манзил: Наманган вилоят бошқармасининг Чуст тумани бўлими биносида.

Бошланиш вақти: 27.02.2021 йил соат 11:00 да.

Ушбу матбуот анжуманига журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

☎️ Батафсил муълумотларни +998-99-975-55-25 рақими билан боғланиб олишингиз мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.
9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам решения проблем и социальной поддержки женщин.
Отмечалось, что через Народный банк будет направлено 2 триллиона сумов кредитов на привлечение около 70 тысяч женщин к предпринимательству.
Поставлена задача провести углубленные медицинский осмотр, включая онкологический скрининг 9 миллионов женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter