NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
952 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.

💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:
БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

➡️ Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ

Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз "Гапнинг боши-калом, одоб боши-салом", демаган.
Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифингизнинг ҳузурига "Ассалому алайкум", (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсангиз, у жаҳлидан тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломлашишнинг савоби, бунга бериладиган ажр-мукофотлар-ку, ҳаммасини босиб кетади.
Абдуллоҳ ибн Аббос: "Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор, саломнинг ниҳояси баракотдир", деганлар.
Салом бериш ва алик олиш хусусида ахлоқ-одобимизнинг қуйидаги бир қанча кўрсатмалари бор:
"Аввал салом, кейин калом" (яъни бошқа гап-сўзлар).
"Салом бермагунича, бировни таомга чақирманглар".
"Оила аъзоларингиз ҳузурига, яъни уйингизга салом билан киринг, шунда сизга ҳам, оилангиз аъзоларига ҳам барака ёғилади".
"Одамларнинг Яратганга энг яқини бошқаларга энг аввал салом берганидир".
"Бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар, шунда ўрталарингизда меҳр-муҳаббат уйғонади".
"Одамларнинг бир-бирларида олтита ҳақлари бор: салом бериш; чақирса, бориш; маслаҳат сўраса, жавоб қайтариш; аксирса, соғлиқ ва шифо тилаш; бемор бўлса, бориб кўриш; вафот этса, жанозасида қатнашиш".
"Саломга алик олиш шарт, бордию алик олинмаса, салом берувчига зарари йўқ".
"Йўлдан ўтиб бораётган одам кўпчиликдан бир кишига салом берса кифоя қилади, ўтирганлардан бир киши алик олса етади".
Оқил ва одобли киши дўстлари ва яқинлари билан учрашганда, одамлар олдидан ўтаётиб, бирор мажлис ёки жамоат жойига кирганда, "Ассалому алайкум", деб салом бериши зарур.
Саломни янада тўлиқ ва маънодор қилиш учун "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ", яъни (Сизга тинчлик-омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин), дейилади. Алик олиш ҳам саломга яраша чиройли ва мукаммал бўлиши керак.
Салом бериш Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмалари (суннат), унга алик олиш эса Аллоҳ таолонинг буйруғи (фарз) ҳисобланади.
Ҳар бир киши ўз хонадонига кирганда ҳам оила аъзоларига салом беради.
Салом тўлиқ, сўзларини бузмай, одоб билан берилади, у "салом", "сомалайкум" (маъноси: сизга ўлим бўлсин), "салом бердик", "привет", "хайрли кун" каби бузуқ шаклларда бўлмаслиги лозим.


"Ижтимоий одоблар"китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Kadastr - Live
Жорий йил 14 январда “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президентимиз томонидан имзоланди.

"Мазкур қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 миллион 300 минг сўмдан 33 миллион 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади."

Фарҳод Тўхташев,
Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
​​Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Ғуломжон Муродхўжаев 1979 йил Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган.

Маълумоти олий, 1999 йилда Наманган давлат университетини, 2010 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Наманган вилояти Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бошқармаси етакчи мутахассислигидан бошлаган.

2005—2016 йилларда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, Наманган вилоят монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Наманган вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.

У 2020 йилдан ҳозирга қадар Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори лавозимида фаолият юритаётганди.

Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил 18 январдаги қарори билан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Kadastr - Live
Бино ва иншоотлар кадастрини юритиш, уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлар:

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган “Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

🔷 Адлия Вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда 2725-сон билан рўйхатга олинган “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш” қоидалари;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябридаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарори.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏢🏡 Бино ва иншоотларни кадастр қийматини ҳисоблаш қуйидаги қарорларга асосан амалга оширилади:

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабр 1043-сон билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
💻 "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2020 йил 4-чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди.

Баҳолаш натижаларига кўра 🏢 Кадастр агентлигининг 🌐 расмий веб сайти ахборот ва киберхавфсизлик бўйича юқори баҳоланди ва 7 ўринни эгаллади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан,

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона қоидалари белгиланди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларга Давлат реестри маълумотларидан эркин фойдаланиш имконияти яратилди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш учун уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ваколатли органлар ўртасида ахборот-коммуникация маълумотлар алмашинувини жорий этилди;

🟢 қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилди;

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан электрон кўчирма бериш йўлга қўйилди;

🟢 низоларни судгача ҳал қилиш механизми жорий этилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Наманган. Тезкор. Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Аллаберганов иштирокида ZOOM дастури орқали видиоселектор йиғилиши бошланди.
Унда Наманган вилоятида ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш борасида олиб борилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда 2021 йилда тизимда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар муҳокима қилинмоқда.
Йиғилишда бошқарма бошлиғи С.С.Мухитдинов бошчилигида бошқарма ходимлари, Кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Р.Инамов, бошқарманинг ер ва кадастр назорати бўлими мутахассислари барча туман, шаҳар бўлимилари бошлиқлари ва мутахассислари жами 75 нафардан ортиқ ходимлар қатнашмоқдалар.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Namangan | Kun.uz
💼 Вилоят қурилиш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги қарорига асосан, Дилшодбек Ниязов Наманган вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Дилшодбек Ниязов 1980 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган шаҳридаги «Мулла Қирғиз ворислари» ишлаб чиқариш корхонаси қурилиш усталигидан бошлаган.

2005—2020 йиллар давомида турли вазифаларда фаолият юритган.

У айни лавозимга қадар Наманган вилояти қурилиш бош бошқармаси «Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш» бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
🌦 #Об_ҳаво

22 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 22 январ куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланади).

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача ҳам кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади.

👉 Наманган хабарлари