NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
954 videos
9 files
4.44K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди.
Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган.
Олий Бош Қўмондон ушбу шароитларни кўздан кечирди, ҳарбий хизматчилар билан учрашди, ўқув машғулотларини кузатди.
Мутасаддиларга жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области.
В этой воинской части были проведены масштабные строительно-ремонтные работы, созданы современные условия для военнослужащих.
Верховный Главнокомандующий ознакомился с проделанной работой, встретился с военнослужащими, понаблюдал за учебными занятиями.
Ответственным лицам даны указания по выведению боевой подготовки на новый уровень.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #harbiyqism

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
⚡️ 12 ЯНВАР КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 10.00да Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, шунингдек, “Маҳаллабай” муаоммаларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда Миллий матбуот марказида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бошланди

● Мавзу: Хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, «маҳаллабай» муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишлари

● Спикерлар: Санжар Абдураззоқов – Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи, Мурод Файзуллаев – Тошкент шаҳар кадастр палатаси бошқармаси бошлиғи
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сонли қарорига асосан тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини олиб боришга рухсат берилди.
Кадастр мухандиси сифатида фаолият олиб бориш учун қуйдаги талаблар кўзда тутилган.
Кадастр мухандисига талабгор ушбу сохада камида бир йил стажга эга бўлиши керак. Олий маълумотга эга бўлиши керак. Агар олий маълумотга эга бўлмаса малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак. Малака ошириш курсларини ташкил этиш Кадастр Агентлиги томонидан амалга оширилади
Кадастр мухандиси фаолиятини амалга ошириш учун малака шаходатномасига эга бўлиши шарт.
Forwarded from Kadastr - Live
Эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган кўчмас мулк объектларининг «Маҳаллабай» манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича Тошкент шаҳридаги 12 та туман кесимида Кадастр палатаси филиалларида биттадан маҳаллалар билан ишлашга масъул ходим тажриба тариқасида белгилаш вазифаси юклатилди.
Мазкур келишув талабларига мувофиқ, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар филиалларига қатор вазифалар юклатилган.

Мурод Файзуллаев - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр муҳандиси сифатида фаолият юритиш учун қандай талаблар бор?

МММдаги матбуот анжуманида Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи Санжар Абдураззоқов ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

«Талаблар қуйидагилардан иборат:

🔹Кадастр муҳандислигига номзод ушбу соҳада камида бир йил стажга эга бўлиши, олий маълумотли бўлиши, маълумоти бўлмаса, малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак. Бу курслар Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилади.

🔹Малака шаҳодатномасига эга бўлиши шарт. Шаҳодатномага эга муҳандис риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномаси тузиб, фаолият кўрсатади.

✏️ У Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади, қаватма-қават режаларини тузади, кадастр йиғма жилдини шакллантириб ҳисобга қўяди, кадастр паспортини расмийлаштириш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси филиалига тақдим этади.

Кадастр муҳандисларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги фаолияти 2022 йил 31 декабрга қадар белгиланди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
👷🏼 Кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида малака шаҳодатномасини олиш учун талабгор Кадастр Агентлигида ташкил этиладиган комиссияга малака имтихони топширади.

Имтихон тест кўринишида ўтказилади. Тест синови геодезия ва ер кадастри йўналиши бўйича 75 та саволдан иборат бўлади.

🕐 Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун бир соат вақт тақдим этилади.

📈 Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
Т А Б Р И К Н О М А

Ассалому-алайкум!

Ҳурматли ҳамкасблар, меҳнат фахрийларимиз, мудофа ва
ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари, истеъфодаги, захирадаги офицерларимиз, Ватан ҳимоясига тайёр турган ёшларимиз, барчангизни

14-январь “Ватан ҳимоячилари куни”
байрами билан самимий табриклайман!

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош олий қўмондон томонларидан қўйилган Ватанимиз чегараларини, унинг иқтисодий манфатларини, халқимиз тинчлигини ҳимоя қилишдек олижаноб вазифаларни бажаришда доимо омад ёр бўлсин!

Барчаларингизга соғлик- саломатлик, хонадонларингизга
тинчлик-хотиржамлик, оилаларингизга бахту-саодат, Ватанимиз равнақи йўлидаги ишларингизда мувоффақиятлар тилайман!

Давлат Кадастрлари палатаси Наманган вилояти
бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи
Нозимжон Равшанович Инамов
АОКАдаги матбуот анжуманидан

Бекзод Нишонов, Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи:

«Хусусий секторга кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ишларини топшириш Президентнинг 4270-сонли қарори билан рухсат этилган эди. 4913-сонли Қарор билан эксперимент муддати узайтирилиб, яна қўшимча имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.

🔰 Яъни, бирламчи рухсатда фақат олди-сотди шартномаси, аниқроғи иккиламчи бозорда кўчмас мулклар бўйича кадастр хизматлари кўрсатиш бўлган бўлса, ҳозирги кунда бирламчи кадастр йиғмажлидини тайёрлашга ҳам рухсат бериляпти. Қарорда йиғмажилдни тайёрлаш функциясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Тадбиркорлик субъекти иш фаолиятини юритиши учун 2 та тартиб зарур:

▪️Рухсат, яъни шаҳодатнома олиш;
▪️Тадбиркорнинг кадастр хизматини қандай йўлга қўйиш масаласи. Инвентаризация иши, кадастр йиғмажилди, кадастр паспортини бериш тартиби қандай бўлади?

⚠️ Бу ерда жуда кўплаб саволлар мавжуд. Сабаби бу монопол тартибда амалга оширилгани учун кўп ҳолатлар давлат Кадастр агентлиги томонидан бир қисм ички ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.

☑️ Бугунги кунда тадбиркорлик субъекти бирор объектга боришидан олдин ўша объект ҳақида маълумот олиши керак. Чегараларни белгилаши учун ўша ер участкасининг қўшнилари тўғрисидаги маълумотни олиши керак. Бу маълумотларни қаердан олиши борасида савол туғилиши табиий. Шу мақсадда ахборот тизими ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. Бу тизим орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ҳам мумкин».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4953, 14.01.2021й) биноан, Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисига ўринбосар бўлди

Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълум бўлишича, Тўрахўджаев куни кеча Судьялар олий кенгашида суҳбатдан ўтган.

У бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори, унгача эса Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимларида фаолият юритган.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.

💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:
БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

➡️ Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ

Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз "Гапнинг боши-калом, одоб боши-салом", демаган.
Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифингизнинг ҳузурига "Ассалому алайкум", (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсангиз, у жаҳлидан тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломлашишнинг савоби, бунга бериладиган ажр-мукофотлар-ку, ҳаммасини босиб кетади.
Абдуллоҳ ибн Аббос: "Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор, саломнинг ниҳояси баракотдир", деганлар.
Салом бериш ва алик олиш хусусида ахлоқ-одобимизнинг қуйидаги бир қанча кўрсатмалари бор:
"Аввал салом, кейин калом" (яъни бошқа гап-сўзлар).
"Салом бермагунича, бировни таомга чақирманглар".
"Оила аъзоларингиз ҳузурига, яъни уйингизга салом билан киринг, шунда сизга ҳам, оилангиз аъзоларига ҳам барака ёғилади".
"Одамларнинг Яратганга энг яқини бошқаларга энг аввал салом берганидир".
"Бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар, шунда ўрталарингизда меҳр-муҳаббат уйғонади".
"Одамларнинг бир-бирларида олтита ҳақлари бор: салом бериш; чақирса, бориш; маслаҳат сўраса, жавоб қайтариш; аксирса, соғлиқ ва шифо тилаш; бемор бўлса, бориб кўриш; вафот этса, жанозасида қатнашиш".
"Саломга алик олиш шарт, бордию алик олинмаса, салом берувчига зарари йўқ".
"Йўлдан ўтиб бораётган одам кўпчиликдан бир кишига салом берса кифоя қилади, ўтирганлардан бир киши алик олса етади".
Оқил ва одобли киши дўстлари ва яқинлари билан учрашганда, одамлар олдидан ўтаётиб, бирор мажлис ёки жамоат жойига кирганда, "Ассалому алайкум", деб салом бериши зарур.
Саломни янада тўлиқ ва маънодор қилиш учун "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ", яъни (Сизга тинчлик-омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин), дейилади. Алик олиш ҳам саломга яраша чиройли ва мукаммал бўлиши керак.
Салом бериш Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмалари (суннат), унга алик олиш эса Аллоҳ таолонинг буйруғи (фарз) ҳисобланади.
Ҳар бир киши ўз хонадонига кирганда ҳам оила аъзоларига салом беради.
Салом тўлиқ, сўзларини бузмай, одоб билан берилади, у "салом", "сомалайкум" (маъноси: сизга ўлим бўлсин), "салом бердик", "привет", "хайрли кун" каби бузуқ шаклларда бўлмаслиги лозим.


"Ижтимоий одоблар"китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Kadastr - Live
Жорий йил 14 январда “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президентимиз томонидан имзоланди.

"Мазкур қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 миллион 300 минг сўмдан 33 миллион 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади."

Фарҳод Тўхташев,
Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи.