NAMANGAN KADASTR
1.45K subscribers
10.6K photos
952 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Президент вручил государственные награды в комплексе «Куксарой».
– Сидящие здесь сегодня – герои нашего времени, выдающиеся представители нашего мужественного народа, – отметил глава государства .
От имени собравшихся на церемонии Шавкат Мирзиёев адресовал поздравления всем согражданам, получившим награды на местах.
В церемонии приняли участие руководители государственных и общественных организаций, ветераны труда, представители интеллигенции, молодежь.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Namangan | Kun.uz
29 декабр куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси бошланади

Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, президентнинг расмий вебсайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

👉 Наманган хабарлари
Наманган. Тезкор. Бугун 29-декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси бошланди.
Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси мажлислар залида ва жойларда барча кадастр тизимидаги 520 нафардан ортиқ ходимлари жонли эфирда, президентнинг расмий вебсайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн телевидение орқали узатилаётган мурожаатни туғридан тўғри кўрмоқдалар.
Тадбирда Президентимиз томонларидан, мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, ютуқлар, уни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгилаб берилмоқда. Шунингдек Юртбошимиз томонларидан 2021 йилга ном берилиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев: Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз
www.president.uz/uz/4048

Шавкат Мирзиёев: Благодаря непреклонной воле, самоотверженному труду и стойкости нашего народа мы мужественно преодолеваем все испытания
www.president.uz/ru/4048

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilyakunlari #sarhisob

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Президент 2021 йилни Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилди

👉 Наманган хабарлари
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Шавкат Мирзиёев:

▪️2021 йилда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига ёшларни қамраб олиш 65 фоизга, 2023 йилгача 75 фоизга етказилади. Мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш учун бюджетдан 600 млн доллар субсидия ажратилади. Натижада хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади.

▪️2021 йилда 30 та янги мактаб қурилади. 320 та мактаблар капитал таъмирдан чиқарилади. Бу ишларни амалга ошириш учун эса бюджетдан 2 трлн сўм маблағ ажратилади.

▪️Бошқа туманга бориб ишловчи педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақларига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишловчи педагогларга эса 100 фоиздан устама тўлаб берилади.

👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ «Коррупция бу ўта оғир жиноят экани, унга нисбатан муросасиз бўлиш ғоясини фарзандларимизга ёшлик давридан бошлаб сингдиришимиз керак» — Президент Шавкат Мирзиёев

@Militsiya_Uzb👈🏽
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Бугун, 29 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг парламент ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди

Ўз мурожаатномасида Президент тилга олган энг муҳим масалалар:

🔹 2021 йил номи эълон қилинди

🔹
Ўзбекистонда «Ватандошлар» жамғармаси тузилади

🔹15 йил давомида муқим яшаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини бериш тартиби жорий қилинади

🔹 Президент эскича қолипда ишлаётган раҳбарларнинг ОАВга муносабатини танқид қилди

🔹 Давлат бошқаруви ходимлари сони оптималлаштирилади

🔹 Давлат улуши бўлган корхоналар сони камида 3 баробар қисқартирилади

🔹 10 сотихдан ер, ишсизлик нафақаси ошиши ва бизнесни бошлаш учун 7 млн сўм. Президент камбағалликни тугатиш режалари ҳақида

🔹 Ўзбекистонда вилоят даражасидаги 3 та суд битта қилиб бирлаштирилади

🔹 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади

🔹 Икки йилда ҳокимларнинг 2,5 мингга яқин қарори судлар томонидан бекор қилинган

🔹 2021 йил Ўзбекистонда 10 та президент мактаби ва 1 та янги университет фаолият бошлайди

🔹 Президент кейинги йил учун устувор илм-фан йўналишларини белгилаб берди

🔹 Шавкат Мирзиёев 2021 йилги президентлик сайловлари ҳақида

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Forwarded from Namangan | Kun.uz
2021 йил I чорагидан 0,01 га ер майдони минимал нархи маълум қилинди

Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида 2021 йилнинг I ярим йиллик учун тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш ва ижтимоий мажбурият юклаш шарти билан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали 0,01 га ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан беришнинг минимал қиймати белгиланди.

Унга кўра:

🔹Шаҳарлар маркази (I зона) – БҲМ 30 баравари 8 622 336 сўм;

🔹Шаҳар бошқа ҳудудлари (II зона) – БҲМ 25 баравари 7 185 280 сўм;

🔹Шаҳар бошқа ҳудудлари (III зона) – БҲМ 20 баравари 5 748 224 сўм;

🔹Туман маркази ва тумандаги шаҳарчалар – БҲМ 15 баравари 2 205 047 сўм;

🔹Тумандаги бошқа ҳудудлар учун – БҲМ 10 баравари 1 470 031 сўм.

👉 Наманган хабарлари
ЯНГИ 2021-ЙИЛ “ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ВА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙИЛИ”
Т А Б Р И К Н О М А С И.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси рахбарияти ва касаба уюшмаси номидан барча ходимларини, уларнинг оила аъзоларини, устозларни, дуогўй фахрийлариммизни
ЯНГИ 2021-ЙИЛ БАЙРАМИ
муносибати билан чин юракдан самимий табриклаймиз!
Барчаларингизга яқинлашиб келаётган янги йил арафасида
сиҳат-саломатлик, узоқ сермазмун умр, фарзанларингизга бахту-саодат, хонадонларингизга файзу барокот тилаймиз!
Ҳаммаларингизга Янги Ўзбекистонни ривожи йўлидаги ишларингизда омад ёр бўлсин!
ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси
бошлиғи в.б. Н.Р.Инамов