Namangan24 | Расмий канал
2.7K subscribers
19.5K photos
5.97K videos
12 files
20.5K links
🇺🇿 Namangan24.uz сайти расмий канали
АОКА - ОАВ №1357
t.iss.one/namanganim24
👉 https://t.iss.one/+T-VYk_YPDCKqJPhy
Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/38986525
Ютуб: https://youtube.com/@namangan24rasmiy
Реклама ва мурожаатга:
@OqilxonDadaboyev
@N24_admin
Download Telegram
#SAXOVAT
ЯХШИЛИКЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЯХШИЛИКДУР!

❗️ Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Юқори Навкент маҳалласида яшовчи Абдувоҳид Қўчқоров жигар серрозининг иккинчи босқичидан азият чекиб келади. Беморнинг аҳволи оғир, Тошкентда операция ўтказилиши зарур. Бунинг учун 20 000 доллар маблағ тўплаш керак. Яхшиларнинг кўмагига муҳтож.

❗️ Ҳурматли саховатли ва қўли очиқ мурувватли инсонлар! Жарроҳлик амалиёти учун зарур бўладиган пулни йиғишда амалий ёрдамингиз, саховатпешалигингизни аямайсиз, деган илтимосдамиз!

Бир оиланинг боқувчисини шифо топиб кетишида сиз ҳам ҳисса қўшиб, сабабчи бўлиб қолинг!

🤲 Аллоҳ мушкул ҳолдаги оилага ўзи офият берсин. Яхшиларни ёрдамга ҳамроҳ қилиб қўйсин!

Беморнинг аёли - Равшанбекова Гавҳарой Бахтиёр қизи:
📞 +998951066269
💳 4073 4200 4355 9958

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#QARDOSHLIK

👏🇺🇿🇹🇷 Шавкат Мирзиёев туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоғанни 70 ёшлик юбилейи билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Туркия жумҳурияти Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни қутлуғ 70 ёшга тўлгани билан дилдан қутлади.

Замонавий Туркия барпо этилишида, глобал майдондаги нуфузи юксалишида, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларидаги бугунги юқори даражага эришилишида Режеп Таййип Эрдоғаннинг ўрни ва ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 1954 йил 26 февралда Истамбулда туғилган Режеп Таййип Эрдоған 2014 йил 28 августдан буён Туркияга бошчилик қилиб келмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#JARAYON
ФУҚАРОЛАРГА КАДАСТР ПАСПОРТИ НИМА УЧУН БЕРИЛАДИ?

🪪 Кадастр паспорти – кўчмас мулк объекти тўғрисидаги умумий маълумотлар ва объектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланди.

Кадастр паспорти Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори асосида шакллантирилади, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Музаффар Турсунбоев. – Масалан, ўтган 2023 йилда Палатанинг вилоят бошқармаси тизимидаги ҳудудий филиалларига кадастр паспортини шакллантириш масаласида 65 121 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 41 608 таси ижобий ҳал этилиб, кадастр паспорти расмийлаштирилиб берилган.

Энг кўп кадастр паспортларини расмийлаштириш вилоятимизнинг шаҳар-туманлари кесимида Наманган шаҳрига 10 822 та, Янгиқўрон туманига 4549 та ва Уйчи туманига 3521 та тўғри келмоқда. Ҳозирда бундай ишлар жадал давом этмоқда.

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BU_MUHIM

📹 Ўзбекистонда тақиқланган гуруҳлар фаолияти дунё ҳамжамиятида ҳам ман этилмоқда

❗️ Эслатиб ўтамиз, Дин ишлари бўйича қўмита 2024 йил бошида Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилган эди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#ENERGETIKA

🇺🇿💡 Ўзбекистонда аҳолига электр таъминотидаги узилишлар учун компенсация талаб қилишга рухсат берилади

Эндиликда юртимиз фуқаролари электр энергиясининг ўчирилиши ва узилишлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш ҳуқуқига эга. Янги ўзгаришлар 2024 йилда давомида кучга кириши керак.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#RESPEKT

📹 Йўл қоидасини қўпол бузган шофёр жазоланиши ўрнига жаримаси бекор қилиниб, "ГАИ" томонидан ташаккурнома (совға) берилди!

Светофорнинг қизил чироғида турганда тез ёрдам ёки ўт ўчириш машиналари келиб қолса, албатта, йўл беринг! Сизга жарима ёзилмайди, ёзилгани ҳам бекор қилинади.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JARAYON

📹🏢⚖️ Сайёр судда 10 киши муддатидан илгари жазодан озод этилди, аксинча...

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан Наманган давлат университетида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ҳамда сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Хатоларидан хулоса чиқарган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, ҳалол ва фойдали меҳнат билан шуғулланиб, ҳаётини изга солишга уринаётган 10 киши муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Аксинча, суд томонидан белгиланган жазодан бўйин товлаб, мажбурият ва тартибларга риоя этмаган икки фуқаронинг жазолари оғирроқ турдаги жазога алмаштирилди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#HAYDOVCHILAR_DIQQATIGA

📹🚕❗️ Энди лицензиясиз ҳайдовчилар "Яндекс" ёки бошқа турдаги онлайн такси фаолияти билан шуғуллана олмайди

📑 Бу ҳақидаги Қонун расман 2024 йил 1 март кунидан кучга киради. Ҳозироқ my.gov.uz порталига кириб, лицензияни расмийлаштириб қўйинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#KRIMIMAL

📌 Наманганда собиқ ДХМ ходими 1000 доллар олаётганда қўлга тушди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар адлия бўлимининг давлат хизматлари маркази собиқ мутахассиси Х. Р. порахўрлик билан ушланди.

У турар-жой сотиб олиш учун яқин танишлари орқали субсидия маблағлари ажраттириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига фуқародан 1500 АҚШ доллари талаб қилган. Собиқ ходим келишилган пулдан 1000 долларни олдиндан олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга тушган. Қўлга олинган шахс собиқ судьянинг ўғли эканлиги айтилмоқда.

Х.Р. га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиной иш қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KRIMINAL

📹💊 "Док-1 Макс" иши бўйича суднинг якуний ҳукми эълон қилинди

❗️ Ҳиндистон фуқароси, "Quramax Mediсal" масъулияти чекланган жамияти директори Сингҳ Рагвендра Пратар 20 йил, Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

❗️ "Док-1 Макс" заҳриқотили туфайли вафот этган болаларнинг 56 нафарига, уларнинг қонуний вакилларига 1 миллиард сўмдан компесатсия тўлаб бериладиган бўлди. Яна тўрт нафар жабрланувчига 500 миллион сўм, яна саккиз жабрланувчига эса 200 миллион сўмдан товон пули ундириб бериладиган бўлди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#SALOMATLIK
ҚАТИҚНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ ҚАНДАЙ?

🥛
Қатиқни инсон саломатлиги учун кўпгина фойдали хусусиятлари бор:

Иммун тизимини мустаҳкамлайди. Қатиқ ўзининг бой таркиби туфайли, организмда пайдо бўладиган турли касалликлар ва инфекцияларга қарши курашувчи иммун ҳужайраларини ишлаб чиқаради.

Осон ҳазм бўлади. Таркибидаги сут кислотаси оқсилнинг парчаланишига ёрдам беради, шунинг учун енгил ҳазм бўлади.

Аллергия чақирмайди. Сут таркибида кўплаб аллергия қўзғатувчилар бўлиб, улар ачитиш жараёнида йўқолади. Шу сабабли, қатиқ – ёш болалар учун ҳам асосий озуқа ҳисобланади.

Суяклар ва тирноқларни мустаҳкамлайди. Қатиқ таркибида кальций моддаси кўп бўлгани учун суяклар ва тирноқларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Кўпроқ эмизувчи оналарда кальций моддаси етишмаслиги сабабли, уларга ҳам қатиқ ичиш тавсия қилинади.

📝 Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24
#XALQ_BILAN_MULOQOT
БУГУН МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ НАМАНГАНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗАДИ

🗓🕌 Бугун - 2024 йил 27 февраль, сешанба куни Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жомеъ масжидида соат 10:00 дан бошлаб, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари томонидан сайёр қабул ўтказилади.

Унда ҳамюртларимизнинг диний соҳага оид мурожаатлари, масжидлар ва имом-хатиблар фаолиятига оид талаб-истаклари, оилавий муносабатлар ва шаръий саволлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IQLIM

📹🌨 Совуқ кунлар ҳали олдинда. Ёмғир ва қорлар давом этади.

Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади?

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24