Namangan24 | Расмий канал
2.38K subscribers
20.6K photos
6.88K videos
12 files
22K links
🇺🇿 Namangan24.uz сайти расмий канали
АОКА - ОАВ №1357
t.iss.one/namanganim24
👉 https://t.iss.one/+T-VYk_YPDCKqJPhy
Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/38986525
Ютуб: https://youtube.com/@namangan24rasmiy
Реклама ва мурожаатга:
@OqilxonDadaboyev
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING
#flowers_fest_2023
ХОРИЖИЙ МЕҲМОН НАМАНГАН ҲАҚИДА: ШАҲАРНИНГ ТОЗАЛИГИНИ, ЯШИЛЛИГИНИ ҚАРАНГ! (видео)

📹🌺 Наманган шаҳрида давом этаётган 62-Халқаро гуллар фестивалига келган қирғизистонлик аёл Наманган шаҳрининг тозалиги, турфа хил гуллар, сувлар, умуман яшиллиги ҳақида фикрларини ижтимоий тармоққа жойлади:

🎙 "- Биз ҳозир Наманган шаҳридамиз. Бу ерда Гуллар фестивали бўляпти. Бу ернинг йўлларини, тозалигини қаранглар! Ҳатто, йўлда кетаётиб урна (чиқинди қутиси) кўрганим йўқ. Чунки, булар чиқинди ташлашмас экан. Шаҳарнинг тозалигини кўринг! Гулларини, яшилликни қаранглар! Нега бизда бундай бўлмайди?! Йўлларини айтмайсизми, йўлларини?! Ариқларида сув бор, тоза. Булар туризмга яхши эътибор беришар экан", — дейди меҳмон ўз эҳтиросларини яширолмай.

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍7🏆1
#TAYINLOV
ЁШЛАР ИТТИФОҚИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ТИЗИМИДА КАДР ТАЙИНЛОВИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

💼 Ҳамрабаев Анасбек Авазбек ўғли Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини ривожлантириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Анасбек Ҳамрабаев 1996 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти тугалланмаган олий. Меҳнат фаолияти давомида 2019 йилдан буён вилоят, шаҳар ёшлар ташкилотларида турли масъул вазифаларда иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар у Наманган шаҳридаги “Гулбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
❤‍🔥3👍3
#INSON_QARI_UCHUN
ПРЕЗИДЕНТ АВТОБУСДА ЮРИБ, ХИЗМАТ СИФАТИНИ КЎРДИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун - 2023 йил 26 май куни пойтахтимиздаги “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 7-автобус саройини бориб кўрди.

Аҳолининг кундалик ҳаётига дахлдор ҳар бир масала давлатимизнинг эътиборида. Хусусан, жамоат транспорти тизими ўсиб бораётган талабдан келиб чиқиб ривожлантирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди.

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍6
​​#DAYJEST
КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚҚАН КАМТАР ПРЕЗИДЕНТ

🇸🇬 Яқиндагина (2023 йил 24-25 май кунлари) Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Сингапур давлати Президенти Ҳалима Яъқуб хоним ҳақида айрим эътиборга молик маълумотларни келтирамиз.

💼 Давлат раҳбарлиги мансабига келгач, у ҳукумат аъзоларини жамлаб шундай деди:

🎙- Менинг исмим Ҳалима Яъқуб. Аллоҳнинг бандаларидан бириман. Аллоҳдан қўрқаман. Ким мен билан Сингапур халқининг манфаати учун шерик бўлиб ишламоқчи бўлса, мен унинг Аллоҳ йўлидаги синглисиман. Ташвишим Сингапур халқининг турмуш даражасини кўтариш. Мени бошқа нарса қизиқтирмайди.

👏 Ҳалима Ёқуб амалга оширган ишлар:

1⃣ Сингапур давлатининг кирими 2 триллион доллардан ошди.

2⃣ Сингапур фуқаросининг йиллик даромади 85000 доллардан ошди.

3⃣ Сингапур паспорти дунёдаги энг қиммат паспорт ҳисобланади.

4⃣ Ишсизлик даражаси атиги 1 фоиз.

5⃣ Ўн мингга яқин катта корхоналар очди.

6⃣ Сингапурда бузғунчилик йўқолди.

7⃣ Сингапурдаги ишлаб чиқариш корхоналарига солинган барча солиқлар бекор қилинди.

🕌 Ҳалима хоним ҳар кун ўзининг аёл ёрдамчилари билан пойтахтдаги масжидда аёллар учун ажратилган бўлимда бомдод намозини ўқийди. Намоздан сўнг фуқароларнинг мушкулотини тинглайди.

✈️🚞 Эътиборлиси, Ҳалима Ёқуб Ўзбекистонга Сингапур давлат самолётида ёки ўзининг шахсий самолётида эмас, оддий йўналишдаги ҳаво рейсида келди. Тошкентдан Самарқандга зиёрат қилиш учун алоҳида самолётда эмас, балки "Афросиёб" поездида келди.

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍16
#SPORT_TAYM
ЎЗБЕКИСТОН ЖАҲОН ЧЕМПИОНЛИГИ ЙЎЛИДАГИ КУРАШНИ ДАВОМ ЭТТИРАДИ

⚽️ Аргентинада бўлиб ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида сўнгги учрашувда Гватемала терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалга йўл олди.

Осиё чемпионлари кейинги босқичда 2023 йил 30 май куни "С" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган давлат (Колумбия, Япония, Исроил ёки Сенегал) футболчилари билан тўқнаш келади.

👏 Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси сафида Наманган вилоятидан уч нафар футболчи - тўрақўрғонлик Умарали Раҳмоналиев, косонсойлик Пўлатхўжа Холдорхонов ва Наманган шаҳрилик Асадбек Жўрабоев Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍4
❗️Ўзбекистонда 400 000 сўмлик купюра расми тарқалмоқда

Марказий Банк мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаб, суратда 100 минг сўмлик банкнота дизайни тасвирланганини билдирди.

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍2
#TEZKOR_XABAR

📸🇸🇦🕋 Диққат! Селфи энди "отмен" - Ҳаж маросимларида Макка ва Мадинанинг муқаддас жойлари ичида фотосурат ва видео суратга олиш тақиқланди.

Бу ҳақида Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги қарор қабул қилди.

Ана энди, улуғ зиёратга селфи ёки ўзини-ўзи кўз-кўз қилувчилар эмас, балки ҳақиқий амалларни бажарадиганлар кўпаяди.

❗️ Умра ва Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлган яқинларингизни огоҳлантириб қўйинг, билмай жарима тўлаб юришмасин!

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍9
#ELGA_XIZMAT
ЯНГИ КАДАСТР ХИЗМАТИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

🏬 Чортоқ тумани марказида Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлар палатаси янги қуриб битказилган бинода иш бошлади.

Илгари мослаштирилган бинолар ва ижарадаги хоналарда ишлаган кадастрчилар энди барча қулайликларга эга янги бинога эга бўлишди. 2,2 миллиард сўм эвазига қад ростлаган икки қаватли муҳташам ва замонавий бинодаги ёруғ ва шинам хоналар мебел, зарурий жиҳозлар билан таъминланди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Анваржон Отахўжаев, Давлат кадастрлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари Нозимжон Иномов Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ўзгаришлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида тўхталди.

Йиғилганлар маъмурий бинода яратилган шароитлар билан танишди. Эҳсон дастурхони ёзилиб, “Абубакр Сиддиқ” жоме масжиди имом хатиби Аброрхўжа Рашидов қуръон тиловат қилди. Дуога қўл очиб, эзгу тилаклар билдирилди.

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#TURIZM
#NAMANGANGA_KELING

📹🗾 Попнинг мўъжизакор табиати — бугун барчани ўз бағрига чорлайди

Кун сайин ўзининг мафтункор табиати билан барчани лол қолдираётган Наманган вилояти Поп туманининг тоғли ҳудудларига хорижий меҳмонларнинг ҳам қизиқиши ўсмоқда.

🏞 Попнинг ушбу ҳудудлари бугун сизни чорлайди:

◽️Имон ота
◽️Парда Турсин
◽️Чоркесар
◽️Чодак
◽️Гулистон
◽️Оқ тепа ҳаус
◽️Арашан тоғлари

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍1
#RASMIY_XABAR
ҲАЖ МАВСУМИ 4 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ

🇺🇿🇸🇦🕋 Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми  2023 йил 4 июндан бошланади. Юртимиздан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.

🛬 Жорий йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг 10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
#SPORT_TAYM
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУТБОЛЧИЛАРНИНГ "ПЛЕЙ-ОФФ"ДАГИ РАҚИБИ АНИҚЛАНДИ

⚽️ Айни кунларда Аргентинада бўлиб ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ("U-20") Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Ўзбекистон ёшлар жамоасининг рақиби маълум бўлди.

🗓🏟 Равшан Ҳайдаров шогирдлари 31 май куни Исроил давлати термасига қарши майдонга тушади.

👏 Эслатиб ўтамиз, ёш футболчиларимиз кичик "мундиал"нинг кейинги босқичига чиқиш учун Гватемала термасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24
👍1
#LIVE
#SPORT_TAYM
НАМАНГАНДА ЧЕМПИОНЛАР ЖАНГИ БОШЛАНДИ

🥊 Бугун - 2023 йил, 28 май, якшанба куни айни дақиқаларда Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги "Aфсоналар водийси" тематик парки амфитеатрида спортнинг қўл жанги тури бўйича "Чемпионлар лигаси" халқаро турнири бошланди.

📺 Халқаро турнирни "Sport" телеканали ҳамда қуйидаги Ютуб ҳаволаси орқали тўғридан-тўғри кўриш имконияти мавжуд:
👇👇👇
https://youtube.com/live/rMU65eA5czw?feature=share

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
🖥 Facebook 🎥 You tube
👉 @namanganim24