Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.97K subscribers
36K photos
3.01K videos
87 files
10.4K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Музработ туман ҳокими ўринибосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг
МУРОЖААТНОМАСИ


Ассалому-алайкум қадрли оила ва хотин-қизлар бўлими тизими масъуллари, ҳурматли жамоатчилик тузилмалари аъзолари, азиз туманимиз аҳли, муҳтарама опа-сингилларимиз!

Яхши хабардорсиз, Давлатимиз Раҳбари томонидан оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик тамойилларини қарор топтириш, она ва бола соғлигини сақлаш, аёлларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли, дунёга кўрсатсак арзийдиган ислоҳотлар йўналтирилмоқда.

Батафсил ўқиш.....

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.iss.one/muzrabot_tuman

Facebook Telegram Instagram  YouTube  Web-site
Mukofot muborak!

🎉Djurayeva Diana Hasanbaevna – Muzrabot tumani “Nurli hayot” mahallasidagi yoshlar yetakchisi "O‘zbekiston belgisi" ko‘krak nishoni bilan taqdirlandi.

💐Mukofot sohibini ushbu e'tirof bilan Muzrabot tumani hokimligi jamoasi samimiy tabriklaydi👏👏👏. Bu kabi yutuqlar bardavom boʻlsin.

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.iss.one/muzrabot_tuman

Facebook Telegram Instagram  YouTube  Web-site
#E'LON

Xalq deputatlari Muzrabot tumani Kengashining navbatdagi sessiyasini jonli efirda kuzatib boring.

Birozdan so'ng Muzrabot tumani hokimligining katta majlislar zalida Xalq deputatlari Muzrabot tumani Kengashining navbatdagi 3-sessiyasi o‘tkaziladi.

Sessiya ishiga xalq deputatlari Muzrabot tumani Kengashi deputatlari, kun tartibiga aloqador tashkilotlar rahbarlari taklif etilgan.

Sessiya kun tartibida 9 ta masala ko‘rib chiqiladi.

🔴Sessiya ishini Facebook ijtimoiy tarmog'i https://www.facebook.com/groups/muzrabotkengashkotibiyati/?ref=share
orqali to‘g‘ridan-to‘g‘ri kuzatib borishingiz mumkin.

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.iss.one/muzrabot_tuman

Facebook Telegram Instagram YouTube Web-site
#live
#jarayon

Айни вақтда Музработ тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдаги 3-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия ишини қуйидаги ҳавола орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин👉https://www.facebook.com/share/v/15mmHQ1Eef/

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.iss.one/muzrabot_tuman

Facebook Telegram Instagram YouTube Web-site
#Muzrabot_tumani
#51_maktab
#Savodxonlik_bayrami

Muzrabot tumanidagi 51-umumiy o'rta taʼlim maktabida 26-dekabr kuni 1-A va 1-B sinf o'quvchilarining savodxonlik bayrami boʻlib o'tdi. Bayram davomida o'quvchilarimiz tomonidan tayyorlangan she'rlar, kuy va qo'shiqlar bilan bir qatorda qorboboning ham chiqishlari barchaga birdek manzur boʻldi.

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.iss.one/muzrabot_tuman

Facebook Telegram Instagram  YouTube  Web-site
#E'tirof_2024

Музработ туманида "Эътироф-2024" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги ортиб, барча соҳаларда юқори натижаларга эришмоқда. Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш борасида кўплаб имтиёзлар берилмоқда, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.

Бугун Музработ туман ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 10-сон Мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган тадбир ҳам ана шулар жумласидандир.

Ўтказилган "Эътироф-2024" тадбирида Музработ тумани ҳокими в.б Абдумуталиб Арабов ҳам қатнашиб ҳар соҳада фаол хотин-қизларимизни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, уларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-мартдаги 146-сонли қарорининг 11-банди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 21-декабрдаги ПҚ–401-сон Қарори 3-илова 52-банди, Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини қўллаб-қувватлаш ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларини рағбатлантириш чоратадбирлари тўғрисида” 2024-йил 24-августдаги 527-сон Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида юртимизнинг ижтмоий-иқтисодий ривожланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган маҳалла хотин-қизлар фаолларининг беқиёс меҳнатларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Эътироф-2024” тантанали тақдирлаш маросимида 2024-йил давомида фаолият самарадорлиги “аъло” ва “яхши” даражада фаолият юритган 18 нафар маҳалла хотин-қизлар фаолларини ва шунингдек, жорий йил давомида ўзининг фаоллиги ва ташаббускорлиги билан муносиб меҳнат қилган 4 нафар фаол хотин-қизларни ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўтказилган тадбир семинар-тренинг, психологик савол-жавоб, ютуқли ўйинлар билан қизиқарли ва юқори савияда ўтказилиб иштирокчиларни ўзига бўлган ишончи, ташаббускорлигини юзага чиқаришларида руҳлантирди.
Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган 27 нафар хотин-қизларга байрам совғалари улашилди.

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.iss.one/muzrabot_tuman

Facebook Telegram Instagram  YouTube  Web-site
#E'tirof_2024

Музработ туманида "Эътироф-2024" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш борасида кўплаб имтиёзлар берилмоқда, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.

Бугун Музработ туман ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 10-сон Мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган тадбир ҳам ана шулар жумласидандир.

Ўтказилган "Эътироф-2024" тадбирида Музработ тумани ҳокими в.б Абдумуталиб Арабов ҳам қатнашиб ҳар соҳада фаол хотин-қизларимизни яқинлашиб келаётган янги йил байрами, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Батафсил ўқиш....

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.iss.one/muzrabot_tuman

Facebook Telegram Instagram  YouTube  Web-site