Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.98K subscribers
36.4K photos
3.04K videos
87 files
10.5K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
▶️ МУЗРАБОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

#jarayon
#fuqarolar_qabuli

Бугун, Музработ тумани ҳокимлигида туман ҳокими Абдурашид Исмаиловнинг ҳафталик иш режасига асосан навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқди.

Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Акбар Жумақулов туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари  ҳамда муаммосига ечим излаб келган 70 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

Мурожаатлар алоқадор масъуллар иштирокида кўриб чиқилди ва 6 та масала шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилмоқда.

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.iss.one/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 😎 Instagram 😎 YouTube 🕸 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Gandbol
#Muzrabot_tumani

🟢Gandbol bo‘yicha “O‘zbekiston mahallalari uyushmasi kubogi” musobaqasining tuman bosqichi o‘tkazildi.

"Besh  tashabbus olimpidasi" doirasida mahallalarda istiqomat qiluvchi yoshlar o‘rtasida uch bosqichli “O‘zbekiston Mahallalari uyushmasi kubogi” uchun gandbol sport turi bo‘yicha ommaviy sport musobaqasi Muzrabot tuman bosqichi o’tkazildi.

Bunda o‘g‘il bolalardan iborat 37 ta mahalla jamoalaridan 400 nafarga yaqin yoshlar ishtirok etishdi.

Bahslarda g‘olib bo‘lgan "Mehrigiyoh" mahallasi yoshlari, oktabr oyida bo‘lib o‘tadigan viloyat bosqichida ishtirok etishadi.

Musobaqada g'olib bo'lgan jamoalar tumanimiz hokimi Abdurashid Ismailov tomonidan Diplom, medallar va qimmatbaho sovg‘alar bilan taqdilandi.

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.iss.one/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 😎 Instagram 😎 YouTube 🕸 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития строительной индустрии и производства строительных материалов.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

Кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталди.

Президент куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.

Facebook|Instagram|X
Бандлик вазирлигининг ҳозирги иш юритиши билан бу марраларга эришиб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
22 сентябрь – Бутунжаҳон автомобилсиз кун

Халқаро акциядан кўзланган мақсад мегаполислар аҳолисининг эътиборини автомобилларнинг ҳаддан ташқари кўплиги ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирига қаратишдан иборат.

Транспорт вазирлиги БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси билан ҳамкорликда “TAILEV” лойиҳаси доирасида барчани кам углеродли жамоат транспортидан мунтазам фойдаланишга чорлайди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун 50 минг гектар ер ажратиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга яна қўшимча 50 минг гектар ер топиш, улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ривожланишига катта импульс берадиган соҳалардан бири – қурилиш эканлиги таъкидланди.

Масалан, Ўзбекистонда йилига 150 триллион сўмлик қурилишлар бўлаяпти. Бу маблағларнинг учдан бирини қурилиш материаллари ташкил этади.

Харажатларнинг қолган қисми электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, кимё, металлни қайта ишлаш саноатлари, қурилиш техникалари, қуриш-пардозлаш, лойиҳалаш ва дизайнер хизматларига тўғри келади.

Содда қилиб айтганда, қурилиш – минглаб оддий ишчиларни банд қилишдан тортиб, лойиҳачи, архитектор, дизайнер, муҳандис-технолог каби юқори маош оладиган креатив саноат мутахассисларига талабни шакллантирадиган соҳа.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда сўнгги етти йилда қарийб 100 миллиард долларлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу борада катта тажриба орттирилгани таъкидланди.

Лекин иқлим ўзгариши, энергия ва табиий ресурслар тобора танқис бўлаётгани, демография ва экология масалалари бутун дунёда қурилиш индустриясида ҳар куни янги ёндашув ва янги ечимларни тақозо қилмоқда.

Масалан, ҳозирги лойиҳалар фақат бинони ўзини қуриш билан чекланмасдан, автотураргоҳи, яшил ҳудуди, мактаб-боғчаси, спорт ва хизмат объектлари қандай бўлади, деган саволларни ҳам комплекс қамраб олиши керак.

Давлатимиз раҳбари бу борада ҳали қиладиган ишлар жуда кўплигини кўрсатиб ўтди.

Айниқса, бизни шароитда таннарх, сифат ва қурилиш маданияти энг долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишгача 400 га яқин ишлаб чиқарувчи, қурувчи ва лойиҳа ташкилотларининг фикри ўрганилди. Уларнинг кўпчилиги соҳадаги бюрократия ва ортиқча харажатлар, маҳсулотлар таннархи ва сифатига эътироз билдирган.

Тадбиркорларга тўғри шароит яратиб берилса, уларнинг ўзи шаффоф ишлашдан манфаатдор.

Тадбиркорлар рейтинги жорий қилингандан кейин, 11 мингта қурувчи ва ишлаб чиқарувчи қуйи ўриндан юқори ва ўрта ўринга кўтарилди.

Улардаги 90 мингта иш ўрни “соя”дан чиқди, ўртача ойлик 1,4 баробар ошди.

Лекин, соҳада “яширин иқтисодиёт” юқорилигича қолаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X