Митти Қуръон китоби
Собиқ Совет даврида динга ва диний китобларга қаршиликлар ниҳоятда авж олган. Ўзбекистон мустақилликга эришгач дин ва диний қадриятларга эътибор берила бошланди. Бир пайтлар яшириб келинган тарихий ва диний китоблар кенг халқ оммасига намойиш этиш учун фуқаролар томонидан музейларга тақдим этилмоқда. Ана шундай ноёб китоблардан бири Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси фондида сақланаётган митти Қуръон китобидир. Бу ноёб китоб XIX асрга тегишли бўлиб, Қозон шаҳрида типография усулида нашр этилган. Митти Қуръон китобининг узунлиги 3 см эни 2 см қалинлиги эса 1 смни ташкил этади. Тассавур қилиш учун оддий гугурт қутисига ушбу китобнинг икки донасини сиғдириш мумкин. Ушбу Қуръон китоби 815 бетдан иборат бўлиб, унинг тўғрилигини тасдиқловчи 17 та имом хатибнинг муҳри мавжуд. Бу китобни ўқиш учун махсус лупа ғилофдан фойдаланилади. Митти Қуръон китоби Шаҳрисабз шаҳридаги Зингирон маҳалласида яшовчи Тўраев Боқибобога тегишли бўлган.
Соҳиба Очилова
Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси ходими

#КУН_ТАРИХИ
Турк султонлари қўлга кирита олмаган қалъани Амир Темур саноқли кунларда эгаллаган эди
📍https://uza.uz/posts/191086
🔻

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | TwitterThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 декабр—Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
Ҳар қаричи муқаддас Ватан
Бугун ҳаётимизда ўзгача тонг отмоқда азиз Юртдошим!
Янгиланаётган Ўзбекистонимиздаги Учинчи Ренессанс –Янги Уйғониш даврининг биринчи Конституция куни!!!
Ҳозирги кунда бутун дунёни ўз исканжасида ушлаб турган пандемия ҳам тараққиётимизга, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизга тўсқинлик қилолмайдиган мардона халқи, ҳаётбахш қудратга эга бахт Қомуси бор юртимизнинг тонглари барчамизга муборак бўлсин!
Сўнгги йилларда жадаллик билан олиб борилаётган ҳар соҳадаги ислоҳот одимлари, хусусан санъат ва маданият соҳасидаги улкан ўзгариш, юксалишлар замирида мамлакатимизда ҳукм сураётган, дунёнинг кўп мамлакатларига орзу бўлиб қолаётгани тинчлигимиз, осойишта ҳаётимиз кафолати адолатга асосланган Конституциясига эга қудратли Ватанимиз бор.
Қомусимизнинг ҳар бир боби, ҳар бир бандида инсон манфаатлари устувор. Жамият тараққиётини таъминлаш, фуқароларини ҳимоялаш мақсади устувор.
Муҳтарам Президентимиз Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида таъкидлаганидек, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси миллати, дини ва эътиқодидан қатъи назар ўз давлати ва Конституцияси ҳимоясида! Халқимизнинг жаҳон айвонида ўз ўрни, обрў-эътибори бўлиши, унинг ҳар томонлама комилликка эришиши учун илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт ва спорт соҳаларини ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг, айниқса қизларнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатлар кўз ўнгингизда амалга оширилмоқда. Буни идрок этиш, фахру ифтихор этиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни, барча соҳа ходимларини, жумладан, маданият ва санъатимиз жонкуярларини ушбу қутлуғ кун билан яна бир бор муборабод этар эканман, давлатимиз раҳбари таъкидлаган Учинчи Ренессанс – Янги Уйғониш даври пойдеворини қуришда биргаликда якдиллик билан фаол иштирок этайлик. Зеро, унинг ҳар бир қарич ери муқаддас, “ Шу ватан, шу тупроқ бизники”дир.
Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири

Туризмни ривожлантириш ва спортни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди
📍https://uza.uz/posts/193076
🔻
📍https://uza.uz/posts/193076
🔻
Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹РусскаяВатанимизнинг асл таърифи
10 декабрь–Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун
📍https://uza.uz/posts/193120
🔻
10 декабрь–Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун
📍https://uza.uz/posts/193120
🔻
Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская2020 йил 9 декабрь куни Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акрам Сулаймонов бошчилигида бир гуруҳ ҳокимият вакиллари "Шаҳрисабз" давлат музей қўриқхонаси филиали “Мақом” музейига ташриф буюришди. Меҳмонларни “Мақом” музейи илмий ходимлари ўзларининг жонли ижрода “Мақом” йўналишидаги куй – қўшиқлари билан кутиб олишди. Шундан сўнг Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси бош директори Наби Хушвақов меҳмонларни кўргазмага қўйилган экспонатлар тарихи билан батафсил таништирди.
Соҳиба Очилова
Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси ходими
Соҳиба Очилова
Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси ходими
Мисгарлик
Ўрта Осиё, асосан, Шаҳрисабз воҳасида мисгарлик билан шуғулланувчи ҳунармандлар кўпчиликни ташкил этган. Шаҳрисабз мис буюмлари нафақат турларининг хилма – хиллиги, балки уларни безашда ўзига хослиги билан ҳам ажралиб турган. Идиш тутқичлари ва устки қисмларини безашда маҳаллий усталар фақат шу ерга хос бўлган услублардан фойдаланишган. Мутахассисларнинг фикрича, бундай безак услуби Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларида учрамаган. Ўрта Осиё мисгарлик буюмлари бир-биридан кам фарқланган, улар маҳаллий ўхшашликдан ташқари, шарқий Туркистон, Ҳиндистон, Эрон, Кавказ ва Туркия мис буюмларига ҳам ўхшашдир. Бу ўхшашлик қадимдан маданий алоқалар узлуксиз давом этиб келганидан дарак беради. Ўша даврда мис буюмлар кўпинча уйни безаб турган ҳамда уларда бойликларни ҳам сақлашган. Беклар ва хонлар ўртасида ўзаро курашлар бўлиб турган нотинч йилларда зарур ҳолда идишларни яшириш осон бўлган. Шу билан биргаликда уларни маълум маблағ эвазига хон зарбхонасида танга пулларга айлантириб олиш мумкин бўлган. Шаҳрисабз воҳаси мис буюмлари асосан ислимий ва гирих нақшлари тасвирларидан иборат бўлган. Бундан ташқари арабча ёзувлар билан безатилган буюмлар ҳам учраб турган. Ҳозирги кунда “Шаҳрисабз” давлат музей қўриқхонаси фондида ана шундай мис буюмлар сақланмоқда.