Ёғочга битилган нақшлар
XIV-XV асрларда ёғочга ўйма нақш солишда қаттиқ ва қимматли дарахт турларидан ёнғоқ ва қайрағочдан фойдаланилган. Ёғоч ўймакорлиги устун, эшик, панжара ва бошқа ёғоч буюмлар қурилишида муҳим безак ҳисобланган. XIV-XV асрларда Амир Темур даври меъморчилигида техник ва бадиий композицион усулларни қўллаш билан боғлиқ янги йўналиш ривожланган. Соҳибқироннинг оқил ва узоқни кўрувчи сиёсати Шаҳрисабзда ажойиб усталарни йиғиб, янгиликларни бойитиш имконини берган.
Амир Темур ва темурийлар даврида қаттиқ қайрағочдан йўғон нақшли устунлар ясалган. Ўймакор нақшлари нозиклиги ва бежиримлиги билан кишини ҳайратга солувчи Амир Темур даври эшиклари Шаҳрисабздаги Шайх Шамсиддин Кулол мақбарасида ишлатилган. Мақбаранинг ўймакор эшигида майда гул, ислимий нақш ва куфий ёзувлар битилган. Тарихчи Шарофуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида берилган маълумотига кўра, Шайх Шамсиддин Кулол Амир Темурнинг отаси Амир Тарағайнинг пири. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳам устози ва пири Шайх Шамсиддин Кулолга нисбатан ихлоси жуда баланд бўлган. Салтанатни бошқарган чоғларда ҳам Шайх Шамсиддин кулол қабрини зиёрат қилиб турган.
Ҳозирги пайтда Шайх Шамсиддин Кулол мақбараси эшиги Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси таркибига кирувчи Чубин мадрасасида ташкил этилган “Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти”га бағишланган кўргазмадан жой олган.
Шаҳрисабз давлат музей
қўриқхона ходими Соҳиба Очилова

Forwarded from Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Ёғочга битилган нақшлар
XIV-XV асрларда ёғоч ўймакорлиги устун, эшик, панжара ва бошқа буюмлар қурилишида муҳим безак ҳисобланган.
❇️ Амир Темур даври меъморчилигида техник ва бадиий композицион усулларни қўллаш билан боғлиқ янги йўналиш ривожланган. Шаҳрисабзда моҳир усталарнинг йиғилиши эса янгиликларни бойитиш имконини берган. Амир Темур ва темурийлар даврида қаттиқ қайрағочдан йўғон нақшли устунлар ясала бошланган.
🕌Ана шундай ўймакор нақшлари нозиклиги ва бежиримлиги билан кишини ҳайратга солувчи Амир Темур даври эшиклари Шаҳрисабздаги Шайх Шамсиддин Кулол мақбарасида ҳам ишлатилган.
Мақбаранинг ўймакор эшигида майда гул, ислимий нақш ва куфий ёзувлар битилган.
Тарихчи Шарофуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида берилган маълумотига кўра, Шайх Шамсиддин Кулол Амир Темурнинг отаси Амир Тарағайнинг пири.
Соҳибқироннинг устози ва пири Шайх Шамсиддин Кулолга нисбатан ихлоси жуда баланд бўлган. Салтанатни бошқарган чоғларда ҳам Шайх Шамсиддин кулол қабрини зиёрат қилиб турган.
❇️ Ҳозирги пайтда Шайх Шамсиддин Кулол мақбараси эшиги Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси таркибига кирувчи Чубин мадрасасида ташкил этилган “Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти”га бағишланган кўргазмадан жой олган.
Соҳиба Очилова,
Шаҳрисабз давлат музей қўриқхона ходими
Madaniyat.uz | Telegram |Facebook | Instagram |

Telegram
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
📢 Madaniyat vazirligi rasmiy sahifasi
📍 Manzil: Toshkent, Amir Temur ko‘chasi, 107b
🌐 Veb-sayt: https://gov.uz/madaniyat
📞 Telefon: (55) 502 33 75
📨 Email: [email protected]
📲 instagram.com/madaniyatvazirligi
📲 facebook.com/madaniyatvazir

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 1991 йил 18 ноябрь – илк бор ўзбек байроғи мустақил юрт осмонида мағрур ҳилпираган кун!
Мана шу эрк туйғуси, эрк туғи баланд кўтарилган кун барчамизга муборак бўлсин !
#байроғим_фахрим
#маданият_вазирлиги
Madaniyat.uz |Facebook | Instagram |

18 ноябрь —Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!
СЕНДАН ВАТАНИМ БЎЙИН ТУЙДИМ...
Ҳар гал 18 ноябрь санаси арафасида хаёлимни ажиб туйғулар қамраб олади! Таъбир жоиз бўлса, Мустақил Ўзбекистонимизнинг бу улуғвор рамзининг қиёси йўқдек. Албатта, шундай. Дунёдаги кўплаб мамлакатлар байроғи орасида ўзгача ҳилпираб, эзгулик, бағрикенглик, инсонийлик, улуғворлик нурларини таратиб туриши нақадар фарахли...
Айниқса, байроғимизга берилган таърифдаги ушбу сатрлар қалбимга беқиёс ифтихорни бахш этади: “Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради!”
Дарҳақиқат, дахлдорлик ҳисси ҳар биримизда меҳр-муҳаббат, садоқат туйғуларини тарбиялайди. Акс ҳолда, турли халқаро анжуманлар, мусобақаларда юксакка кўтарилаётган муқаддас байроғимизга қараб қувончдан йиғламаган, ғолибларимиз уни боши узра ҳилпиратиб мағрур турмаган, ҳарбийларимиз қасамёд қилар экан, таъзим қилиб, уни кўзларига тўтиё қилмаган бўлар эди!
Менга қолса бошқалар учун ҳам энг ёқимли, юракка яқин, эзгу мақсад, хайрли амаллар, улкан бунёдкорликлар Ватани — Янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг тимсоли бўлган муқаддас байроғимизни баланд кўтаришга, уни ардоқлаш, асраб авайлашга қодир ҳар бир фуқаро энг бахтли инсондир. Бу бахтни ҳис этмоқчи бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи мағрур ҳилпираётган, юртимиз юрагига қадалган жойларни зиёрат қилинг, бош эгиб таъзим қилинг...
Барчангизга ушбу қувончли кун муборак бўлсин! Ватаннинг муносиб фарзанди бўлишлик барчамизга насиб этсин!
Озодбек НАЗАРБЕКОВ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

Митти Қуръон китоби
Собиқ Совет даврида динга ва диний китобларга қаршиликлар ниҳоятда авж олган. Ўзбекистон мустақилликга эришгач дин ва диний қадриятларга эътибор берила бошланди. Бир пайтлар яшириб келинган тарихий ва диний китоблар кенг халқ оммасига намойиш этиш учун фуқаролар томонидан музейларга тақдим этилмоқда. Ана шундай ноёб китоблардан бири Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси фондида сақланаётган митти Қуръон китобидир. Бу ноёб китоб XIX асрга тегишли бўлиб, Қозон шаҳрида типография усулида нашр этилган. Митти Қуръон китобининг узунлиги 3 см эни 2 см қалинлиги эса 1 смни ташкил этади. Тассавур қилиш учун оддий гугурт қутисига ушбу китобнинг икки донасини сиғдириш мумкин. Ушбу Қуръон китоби 815 бетдан иборат бўлиб, унинг тўғрилигини тасдиқловчи 17 та имом хатибнинг муҳри мавжуд. Бу китобни ўқиш учун махсус лупа ғилофдан фойдаланилади. Митти Қуръон китоби Шаҳрисабз шаҳридаги Зингирон маҳалласида яшовчи Тўраев Боқибобога тегишли бўлган.
Соҳиба Очилова
Шаҳрисабз давлат музей қўриқхонаси ходими

#КУН_ТАРИХИ
Турк султонлари қўлга кирита олмаган қалъани Амир Темур саноқли кунларда эгаллаган эди
📍https://uza.uz/posts/191086
🔻

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | TwitterThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 декабр—Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
Ҳар қаричи муқаддас Ватан
Бугун ҳаётимизда ўзгача тонг отмоқда азиз Юртдошим!
Янгиланаётган Ўзбекистонимиздаги Учинчи Ренессанс –Янги Уйғониш даврининг биринчи Конституция куни!!!
Ҳозирги кунда бутун дунёни ўз исканжасида ушлаб турган пандемия ҳам тараққиётимизга, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизга тўсқинлик қилолмайдиган мардона халқи, ҳаётбахш қудратга эга бахт Қомуси бор юртимизнинг тонглари барчамизга муборак бўлсин!
Сўнгги йилларда жадаллик билан олиб борилаётган ҳар соҳадаги ислоҳот одимлари, хусусан санъат ва маданият соҳасидаги улкан ўзгариш, юксалишлар замирида мамлакатимизда ҳукм сураётган, дунёнинг кўп мамлакатларига орзу бўлиб қолаётгани тинчлигимиз, осойишта ҳаётимиз кафолати адолатга асосланган Конституциясига эга қудратли Ватанимиз бор.
Қомусимизнинг ҳар бир боби, ҳар бир бандида инсон манфаатлари устувор. Жамият тараққиётини таъминлаш, фуқароларини ҳимоялаш мақсади устувор.
Муҳтарам Президентимиз Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида таъкидлаганидек, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси миллати, дини ва эътиқодидан қатъи назар ўз давлати ва Конституцияси ҳимоясида! Халқимизнинг жаҳон айвонида ўз ўрни, обрў-эътибори бўлиши, унинг ҳар томонлама комилликка эришиши учун илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт ва спорт соҳаларини ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг, айниқса қизларнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатлар кўз ўнгингизда амалга оширилмоқда. Буни идрок этиш, фахру ифтихор этиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни, барча соҳа ходимларини, жумладан, маданият ва санъатимиз жонкуярларини ушбу қутлуғ кун билан яна бир бор муборабод этар эканман, давлатимиз раҳбари таъкидлаган Учинчи Ренессанс – Янги Уйғониш даври пойдеворини қуришда биргаликда якдиллик билан фаол иштирок этайлик. Зеро, унинг ҳар бир қарич ери муқаддас, “ Шу ватан, шу тупроқ бизники”дир.
Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири

Туризмни ривожлантириш ва спортни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди
📍https://uza.uz/posts/193076
🔻
📍https://uza.uz/posts/193076
🔻
Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹РусскаяВатанимизнинг асл таърифи
10 декабрь–Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун
📍https://uza.uz/posts/193120
🔻
10 декабрь–Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун
📍https://uza.uz/posts/193120
🔻
Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская