Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
📹Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди нималарни ваъда қилмоқда? (фото-видео)
✍️Бугун, 2 февраль куни пойтахтимиздаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
БАТАФСИЛ:👉 https://human.uz/site/inner/513
ВИДЕО: https://www.youtube.com/watch?v=8P0egRJ-O2M
Telegram | Facebook | Youtube

Ҳар доим журналист, жамоатчилик фаоллари ва давлат тизимидаги мутасадди ташкилотлар ўртасидаги "даҳанаки жанг" га гувоҳ бўлиб келамиз. Шу кеча кундузда айрим матбуот котиблари ўз ҳамкасбларини кўзини чўқиб қўяпти. Машнақа гаплар! Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Muxbir Daliev
Ўқувчилар фикри. Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Тавсия Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Сарсон кунларимдан келсаму қайтиб,
Қувониб очсаму эшигингизни,
Шу бўм-бўш хонада нафасим қайтиб,
Сизни тополмасам...
Онажон...
Сизни!
Эшик ғичирлайди,
Нима дейди у?
Нега бу кўзгунинг совуқ нигоҳи.
Бу ким?
Деразалар сўзламайдику.
Бурчакда ўтирган кимнинг гуноҳи.
Онажон,
Қаерга кетдингиз бевақт,
Елкамга мингандек забардаст қўрқув,
Ахир келишимни билиб ҳамма вақт,
Тандирдан нон узиб,кутардингизку.
Нега оёғимни тишлар тўшаклар,
Шифтлар пастладими,
Мен ўсдимми ё?
Сукунат аёвсиз урар,калтаклар,
Унинг жим-житлигин бузганман гўё!
Она,қаердасиз, етар,бўлдида.
Ёстиқдан исингиз келиб турибди.
Қаранг набирангиз совуқ ҳовлида,
Йиғлаб бувисини излаб юрибди.
Нима дейман унга, онажон айтинг,
Мунчоқ кўзларига қандай қарайман..
"Онажон, бувимга қўнғироқ қилинг",-
Деса рақамингиз кимдан сўрайман?
Мен бир оз ухлайман.
Этим увишди.
Уйғотманг, илтимос, бирон сабабсиз.
Онам, меҳрибоним, ҳар доимгидек,
Авайлаб устимни ёпиб қўярсиз...
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1

Telegram
Muxbir1
Журналист Хуршид Далиевнинг "Muxbir Daliev" телеграм каналига ўтинг! Ҳавола: 👉 https://t.iss.one/muxbirdaliev
Forwarded from АйPulatov
Kun.uz таҳририяти 41 нафар ёшлар 287 минг АҚШ долларига алдангани ҳақида журналистик суриштирув тайёрлабди.
Мақолада ёзилишича, талабаларга 7 минг АҚШ доллари эвазига «BRITISH FOUNDATION TASHKENT» нодавлат таълим муассасаси таъсисчилари томонидан Буюк Британия, АҚШ, Австралия ва Ирландия давлатларидаги университетлардан ташқари, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Халқаро Вестминстер университетларига иккинчи курсдан, ҳеч қандай имтиҳонларсиз қабул қилиниши ҳақида ёлғон маълумотлар берилган.
Бундан ташқари, бу каби маълумотлар «Ўзбекистон24», «Севимли» ва «Менинг юртим (MY5)» телеканаллари орқали эфирга узатилгани ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилгани ёшларнинг ушбу лойиҳага қизиқиши янада ортишига ва алданишига сабаб бўлган.
Аниқланишича, Вестминстер, Турин политехника университетлари ҳамда Сингапур менежментни ривожлантириш институти «BRITISH FOUNDATION TASHKENT» билан ҳеч қандай шартнома, келишув ёки меморандум ўрнатмаган.
Марказ мутасаддилари томонидан берилган ваъдаларнинг ёлғон бўлиб чиққани ва бунинг орқасидан инсонлар бир неча ўн миллион миқдордаги пулларига куйиб қолгани ва уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган мазкур низо ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилиши лозим!
P.S: Фикримча, бу вазиятда барча тарафлар тенг айбдор.
Аввало, ушбу нодавлат таълим муассасаси таъсисчилари айбни ўз бўйинларига олишлари зарур. Улар нопок, ёлғон йул билан марказга талабаларни жалб килганлар. Ҳавои ваъдалар берганлар...
Иккинчидан, ота-оналар, талабалар марказ билан шартнома тузишда унинг шартлари ва таклифлари билан батафсил танишишмаган ва у ерда нималар ёзилганини ўқишмаган. Тўғри йўл - ваъда қилинган университет ва институт билан боғланиб ҳақиқатдан ҳам икки томон ўртасида келишув бор-йўқлигини текширишмаган.
Ва абатта, журналистлар ҳам марказ тўғрисидаги маълумотларни эфирга узатишдан аввал, уларнинг фаолиятлари тўғрисида тўлиқроқ танишишлари ва ўрганишлари, шунингдек, маълумотларнинг асослигини ҳам текширишлари зарур эди.
@pulatov_kh

YouTube
Talaba bo'lish orzusi sarobga aylandi
Bir necha kun oldin tahririyatga bir guruh yoshlar murojat bilan kelishdi. Ularning aytishicha, 2019 yilda «NCUK foundation» (NCUK – Britaniyaning shimoliy universitetlari konsorsiumi) dasturi bo‘yicha ta'lim beradigan «BRITISH FOUNDATION TASHKENT» nodavlat…
Forwarded from АйPulatov
Бугун ниҳоятда муҳим сана. Йўқ, гап 02.02.2020 эканида эмас, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилган кун. Роппа-роса бир йил олдин Президент қарори билан АОКАга асос солинган эди.
Агентлик бир йилда қандай ишлагани, ўз зиммасидаги вазифаларни қандай бажарганига одамлар ўз баҳосини беради.Шуниси аниқки, Агентлик тўғри йўлда ва шу руҳда давом эттириш керак.
Шахсан менинг ҳаётимда бу Агентликнинг катта ўрни бор.Бу ерда ҳақиқий профессионаллар ишлашади ва улардан кўп нарса ўргандим.
Омад ёр бўлсин!

Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча биз учун муҳим ва тарихий кун бўлди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг очилиш маросимида иштирок этган барча меҳмонлар, дипломатик корпус вакиллари, журналист ва блогерларга миннатдорлик билдираман.
Ишонаманки, Фонд билдирилган ишончни оқлайди ва мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш ишига муҳим ҳисса қўшади.

Турли давлат ташкилотларида холимлар ойлигидан турли йиғимларга рухсатсиз ушлаб қолишлар кузатилади. Ҳатто адлия тизимида ҳам.
Масалан: Давлат ҳизматлари агентлиги ходимларининг иш ҳаққидан бир кунлиги "обод қишлоқ" дастурига бутун Республика бўйича ўтказилган.
Адлия вазирлиги бунга қандай чора кўряпти?
Русланбек Давлетов:
"Обод қишлоқ" дастури миллий дастур эди ва биз ҳам бу хайрли ишга ўз ҳиссамизни қўшишни истадик.
Аммо, ходимларнинг розилиги асосида бўлган. Бухгалтерия томонидан уларнинг розилиги сўралган. Ҳамма пул ўтказди, деб мутлоқ айтолмаймиз.
Қанча одам пул ўтказгани ва қанчаси истамагани ҳақидаги рақамларни кейинроқ тақдим этаман, албатта.
Биз мажбурий йиғимларга қаршимиз. Агар бирор ходим истамаса, бизда мажбурлаш йўқ. Ва бунга қарши курашамиз ҳам.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Руслан Давлетовнинг бугунги очиқ мулоқоти ҳақида қисқача...
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Forwarded from RakursUz
Нимани таклиф қиласан?!
Кўп ҳолларда журналист ё блогер бир масалани танқидий ёритса, нафақат амалдорлар, балки интернетда ўтирган оддий одамлар ҳам эътироз билдириб қўйишади: “Танқид қилавераркан-да! Хўш, сизнингча, нима қилиш керак?! Таклиф билан чиқинг! Нимани таклиф қиласиз?”
Гап шундаки, бирон аҳмоқона амални танқид қилганда, унга муқобил бошқа амални таклиф қилиш шартмас. У амал аҳмоқона экани шундоқ ҳам аён бўлиб турибди, шундай экан энг яхши муқобил нарса – ўша аҳмоқона амални бошқа қилмаслик. Тамом.
Тасаввур қилинг, тунда шовқиндан уйғониб кетасиз, уйқусираб ошхонага кирсангиз, хотингиз капгир билан тарс-тарс ўз бошига уряпти.
“Э, нима қиляпсан, тўхта!” дейсиз анқайиб.
“Нега тўхтарканман? Хўш, қандай муқобил йўлни таклиф қиласиз?!” деб бақириб қолсая хотин қурғур.
Мабодо шундай деб қолса, “Мана, ҳеч бўлмаса қошиқча билан ур, оғриқ камроқ бўлади” деган бўлармидингиз?
Капгир билан каллангга уриш - аҳмоқлик. Унга муқобил таклиф йўқ. Фақат тўхтатиш керак, бўлди.
Шундай экан, амалдорлар амалларини танқид қилишдан тортинманг. Муқобил йўлини ўзларини ўйлаб топишсин, таклиф қилиш на журналист, ё на оддий фуқаронинг вазифаси. Бу бизнинг ваколатимизга кирмайди. Агар фаол инсон сифатида таклифларингиз тўлиб тошиб бурнингиздан чиқиб кетаётган бўлса, унда майли, бирон нимани таклиф қилинг: Мана бу қилган ишингиз аҳмоқона, мана бунақасига қилиб кўринг-чи, кўндалангига, қабилида.
Лекин, кўп ҳолларда ўша амални қилмасликни талаб қилишнинг ўзи етарли. Масалан, гумондаги одамни милицияга олиб кириб ўласи қилиб калтаклаш. Бу Марсда ҳам нотўғри амал ҳисобланади. “Урмай нима қилай? Нимани таклиф қиласан?!” деб қолса, “Урма, шуни ўзи етади!” деб қўяқолинг. Агар тўхтамаса, хотин билан капгирни ишга солинг.
Ибрат Сафо
@RakursUz

Forwarded from ⚡️МДҲ Хабарлари
Балиқчи туманида яшовчи фуқаро томонидан Андижон ҳокимига мурожаат
Барчамизга юртимизнинг чекка қишлоқлари ривожланиш ва эътибордан жуда орқада қолиб кетаётгани кундек равшан. Афсуски, бу борада ишлар мана неччи йилдирки кўнгилдагидек олиб борилмаяпти. Кунига 6-7 соат ўчириладиган свет, ҳидиям қолмаган табиий газ, расво йўллар, сув муаммоси - буларнинг барчаси қишлоқларимизда ҳамон долзарб қолаётган муаммолардан биридир. Бизга ана шу муаммоларнинг бири ҳақида мурожаат келиб тушди. Андижон вилояти, Балиқчи туманида яшовчи фуқаронинг бизга ёзишича, айни дамда уларнинг қишлоқларида электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув танқислиги билан боғлиқ бир қанча жиддий муаммолар мавжуд.
“Шухратбек Абдурахмонов, Балиқчи туманига бир қиё боқинг, агар малол келмаса!
Андижон вилояти, Балиқчи туманидан ёзмоқдамиз.
Ҳурматли, Андижон вилоят ҳокими Ш.Абдурахмонов!
Агар эсингизда бўлса, сиз ҳокимлик қилаётган вилоятда Балиқчи аталмиш бир бечора туман мавжуд. Бизринг туманимиз ҳар соҳада орқада қолаётган энг қолоқ туманлардан бири! Туман марказида ҳамма шароит бор: газ, свет, асфалт билан қопланган текис йуллар... Аммо Балиқчи тумани фақат туман марказидан иборат эмас-да! Балиқчи туманига қарашли чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқларда ҳам ИНСОН аталмиш махлуқотлар яшайди!
Эскихақуллобод ҚФЙ га қарашли "Доғистон" "Файзиобод", "Аълам" ва "Юзчинор" қишлоқларида на свет бор, на табиий газ ва на бир масжид ёки спорт майдончаси.
Бу ҳудудларда фақат катта йўлларгина асфалт қилинган, ичкаридаги кўчалар эса, худди қўрқинчли кинолардагидек, ботқоқликлардан иборат.
Қишлоқларнинг ичкаридаги кўчалари тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Одамлар ичимлик сувини қарийб бир неча километрдан алюмин ва пластик флягаларда тошиб, истеъмол қилишади.
Газ нима эканлигини фақат телевизорда кўряпмиз. Қишлоқлар табиий газдан узилганига қарийб 10 йилдан ошди. Шаҳардагилар инсон, туман марказидагилар инсон, қишлоқдагилар инсон эмасми?! Биз ҳам табиий газдан фойдаланишни, свет ёруғида овқатланишни, фарзандларимизни совуқдан қалтираб, кўмир, дарахт томири ва мол тезаги қаланган печканинг тутинидан йўталмасликларини истаймиз!
Сиз ва Балиқчи тумани ҳокими мазза қилиб, комфорт шароитларда яшаб юрган замонда, нега биз, оддий аҳоли миллионлаган тўловлар, солиқлар, жарималар тўлаб, расво шароитларда ҳаёт кечиришимиз керак?!
2-синф фарзандимнинг "Ҳокимлар ҳам кумир ва тезак ёқадими, дада? Ёки фақат бизнинг қишлоқда шундайми?" деган саволига нима деб жавоб берай?!
80 ёшдан ошган мункиллаб қолган Онамнинг ҳар соатда свет учганида, шу светни учирган ва қишлоқни газдан узган кишиларни ва раҳбарларни қандай "ДУО" қилишларини тасаввур қиляпсизми?!
Хуллас, сиздан илтимос: зудлик билан кун тартибингизга номи қуйида зикр қилинган қишлоқларга келиб, кўчама-кўча юриб, муаммоларга барҳам беришингизни сўраймиз!
Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот котибидан ушбу мавзуга УМУМАН аралашмаслигини сўраймиз. Акс ҳолда, ҳаммаёқ аъло даражада, юқоридаги муаммолар мавжуд эмас, бу иш туман ҳокимини обрўсизлантириш учун ёзилган, ҳоким бувамиз бу қишлоқларга ҳафтасига 8 марта боради, деган баёнот билан чиқади!
ХХI-асрда таппи ёқиб, уй иситиш катта муаммо эмас экан. Шу сабабли, шахсимни вақтинчалик сир сақламоқчиман. Агар биз тарафларга келадиган бўлсангиз, юқорида айтилган муаммоларни бирма-бир кўрсатишга тайёрман!
Ўзингиз "Мен 3 соат ухлайман" деб айтгансиз. Илтимос, шу 21 соат иш вақтингиздан атиги 1 соатини бизнинг қуйида номлари келтирилган қишлоқларга ҳам ажратинг!”
"Кунига уч соат ухлайман, чунки халқни ўйлашим керак" каби популистик гапларнинг амалда бажарилишини ҳам кузатишни истар эдик. Зеро, қишлоқларда табиий газ нималигини билмай катта бўлаётган Эшмат ҳам, қоронғуда шам ёқиб дарс қилаётган Тошмат ҳам шу халқ вакили ҳисобланади.
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳамда Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳокимиятидан изоҳ кутамиз!

Audio
Бурчингиз коркувдан устундир
Ростини айтасиз барибир
Дардингиз бир гапга сигмайди
Умрингиз бир суздан кискадир
Энди қўрқмагин, тоғдек химоянг бор.
Сенга на зўр зўравон бермас озор.
Ҳақиқат байроғини маҳкам тутиб...
Энди қўрқмагин, тоғдек химоянг бор.
Сенга на зўр зўравон бермас озор.
Ҳайқир баланд, сенда халқнинг овози бор.

Ўқувчилардан мурожаат:
"Ассалому алайкум
мени бир танишим богчада ишлайди энди мехнат дафтарчалари электрон юритиладигон булди шуни сабаб килиб Фаргона шахар 9 сонли богча мудираси 20 000 сумдан пул йигяптикан шу конунийми"
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
"Ассалому алайкум
мени бир танишим богчада ишлайди энди мехнат дафтарчалари электрон юритиладигон булди шуни сабаб килиб Фаргона шахар 9 сонли богча мудираси 20 000 сумдан пул йигяптикан шу конунийми"
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Telegram
Muxbir1
Журналист Хуршид Далиевнинг "Muxbir Daliev" телеграм каналига ўтинг! Ҳавола: 👉 https://t.iss.one/muxbirdaliev
Forwarded from Xushnudbek.uz
10 кунда 54 киши йўлларда ҳалок бўлди
Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ 21—31 январь кунлари давомида мамлакат ҳудудида юз берган йўл транспорт ҳодисалари бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.
Бошқарма маълумотларига кўра, 10 кун ичида жами 125 ЙТҲ содир этилган, уларда 54 киши ҳалок бўлган, 93 нафари турли даражада тан жароҳатлари олган.
11—20 январь кунлари эса 25 нафар одам ҳалок бўлган.
1—10 январь кунлари эса 35 нафар одам ҳалок бўлган.
👉 @xushnudbek 👈

Ўқитувчилардан мурожаат:
"Мен Андижон Вилояти Улугнор Тумани Х.Т.Б.га карашли умумтаьлим мактабида ишлайман.
Рахбарларимиз мехнат дафтарчасини электрон шакилга утиши муносабати билан хаммадан 10.000.сумдан пул йигишяпти,бунаканги тулов аслида кимнинг хисобидан булиш керак."
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
"Мен Андижон Вилояти Улугнор Тумани Х.Т.Б.га карашли умумтаьлим мактабида ишлайман.
Рахбарларимиз мехнат дафтарчасини электрон шакилга утиши муносабати билан хаммадан 10.000.сумдан пул йигишяпти,бунаканги тулов аслида кимнинг хисобидан булиш керак."
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov jurnalist va blogerlar bilan ochiq muloqot qilmoqda.
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Forwarded from Davr24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Boeing 767-3CB(ER), UK-67007 самолёти келиб қўнди.
Самолёт ўзи билан 250 нафақар йўловчини олиб келди. Ҳукумат комиссияси қарори билан Хитойда қолаётган ўзбекистонлик фуқаролар шу тариқа юртимизга олиб келинди. Улар махсус шифохонага жойлаштирилади ва маълум муддат назорат остида бўлади.

Ким қаршилик қилади? Мо ишади мо. Пўк- пўк.
Омале маши мошиналарди ҳайдовчисига жарима ёзилса мот бўпқолсак керак.
Андижон ЙПХ бир мот қилиб қўйинглар бизни. Илтимос.
"Ботир бўлсанг ҳам ўзингни кўрсат" дермиди. 🤣🤣🤣🤣🤣🤣
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Омале маши мошиналарди ҳайдовчисига жарима ёзилса мот бўпқолсак керак.
Андижон ЙПХ бир мот қилиб қўйинглар бизни. Илтимос.
"Ботир бўлсанг ҳам ўзингни кўрсат" дермиди. 🤣🤣🤣🤣🤣🤣
Каналга уланиш учун: https://t.iss.one/muxbir1
Forwarded from platforma.uz
“O’zbekiston 24”дан навбатдаги файласуфона сукут...
Бироз аввал Хитойдан ватандошларимизнинг илк гуруҳи юртимизга олиб келинди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мазкур воқеа “Uzreport” телеканали орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилди. Бунинг учун улар олқишга лойиқ.
Кўпчилигимизнинг кўнглимиздаги хавотир аригандай бўлди. Яъни юртдошларимиз “хавфли худуд”дан олиб чиқилди. Бу, шубҳасиз, катта инсонпарварлик ва ватанпарварлик намунаси. Бироқ шундай муҳим воқеага ҳам мамлакатнинг бош телеканали — “O’zbekiston 24” ҳар доимдагидек файласуфона сукут сақлади...
Бир нарсани ҳеч тушунолмайман, халқ ва давлат учун фойдали, ҳеч қандай стратегик ёки ҳарбий сир бўлмаган мазкур ахборотни жонли эфирга узатиш учун наҳотки МТРКда масъулиятни ўз зиммасига оладиган одам топилмаса?!.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA