#Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Аллоҳ таоло инсоннинг ризқини ҳам бошқа жонзотларники каби азалдан белгилаб қўйган. Фақат инсон ақлли махлуқ бўлгани учун касби-кор, ҳалол меҳнат қилиб, ризқини ҳалолдан топиб умр ўтказишга буюрилган. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 29-оятида шундай буюрган:
“Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро, розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно”. Яна Аллоҳ таоло Набаъ сураси, 11-оятида: “Кундузни эса, тирикчилик вақти қилдик” деб кундузни меҳнат ва касб-ҳунар, тирикчилик вақти қилганини эслатмоқда.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

#Видеолавҳа
Сўраган эдингиз кўрсатувининг 1 - сони
кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/6813

#Қуръон_забт_этган_қалблар
Умар розияллоҳу анҳунинг суҳбатдошларидан бўлган йигит
Яҳё ибн Аюб айтади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яхши кўрадиган бир йигит бор эди. Бир куни кечқурун ўша йигит хуфтон намозини ўқимасдан қаёққадир кетди. Йўлда бир аёл унга рўпара келди. Аёл ўзини унга таклиф қилди. Йигит аёлга маҳлиё бўлиб, унинг ортидан эргашди. Икковлари аёлнинг эшиги олдига етиб боришганда, йигит тўхтаб, ўйлай бошлади. Хаёлига
إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَواْ إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِّنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُواْ فَإِذَا هُم مُّبْصِرُونَ
“Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар”. (Шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса, илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.) (Аъроф, 201) ояти келди. Йигит шу оятни тиловат қилди-да, ҳушидан кетди. Буни кўрган аёл қичқириб юборди.
Йигитнинг кекса отаси бор эди, дарҳол унга хабар қилинди. Отаси етиб келгач, ўғлини кўтариб, ҳовлига олиб кирди ва то ўзига келгунича муолажа қилди. Йигит ҳушига келгач, отаси ундан: “Сенга нима бўлди, ўғлим?” деб сўради. Ўғил: “Отажон, сўраманг!” деди. Ота қўярда-қўймай ўғлидан сўрайверди. Ноилож ўғил отасига бўлган воқеани гапириб берди ва юқоридаги оятни тиловат қилди. Оятни ўқиб бўлиши билан баланд овозда бақирди-да, жони узилди.
Отаси ўғлини дафн қилиб бўлиб, бўлиб ўтган ишларни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга айтиб берди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу йигитнинг қабри тепасига келиб турдилар ва исмини айтиб чақирдилар. Кейин “Эй фалончи, Аллоҳ таоло: “Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор”. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. “Иккин жаннат”нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари - боғлари орасида сайр қиладилар.)” деган деб нидо қилдилар. Шунда қабр ичидан: “Дарҳақиқат, Роббим менга ўша икки жаннатни берди, эй Умар!” деган нидо келди”.

Абу Исҳоқ Саълабийнинг “Қотла-л-Қуръан” номли асаридан Нозимжон Иминжонов таржимаси
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ражаб ойи ҳамда Исро ва Меърож воқеаси 🎧AUDIO ▶️
Анвар қори Турсунов
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Анвар қори Турсунов
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
mp3muslim.uz
Ражаб ойи ҳамда Исро ва Меърож воқеаси - Анвар қори Турсунов
mp3, Қуръон, Ҳадислар, Маърузалар, Салавотлар
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР
Халифа Умар ва болалар
Бир куни халифа Умар йўлда бораётиб, бир тўп болалар ўйнаб турганини кўрибди. Халифани кўриб, болалар ҳар томонга қочиб кетибдилар. Фақат бир бола қочмай тураверибди.
– Нимага сен қочиб кетмадинг? – деб сўрабди халифа ундан.
Болакай жавоб берибди:
– Эй, мўминлар амири, нима учун қочаман? Ахир сиз золим эмассиз, мен ўғри эмасман-ку. Айби йўқ одам қочиб нима қилади.
Халифа Умар боланинг зийраклигига қойил қолибди ва уни ўз тарбиятига олибди. Бу бола кейинчалик машҳур лашкарбоши бўлиб етишган Абдуллоҳ ибн Зубайр экан.
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Халифа Умар ва болалар
Бир куни халифа Умар йўлда бораётиб, бир тўп болалар ўйнаб турганини кўрибди. Халифани кўриб, болалар ҳар томонга қочиб кетибдилар. Фақат бир бола қочмай тураверибди.
– Нимага сен қочиб кетмадинг? – деб сўрабди халифа ундан.
Болакай жавоб берибди:
– Эй, мўминлар амири, нима учун қочаман? Ахир сиз золим эмассиз, мен ўғри эмасман-ку. Айби йўқ одам қочиб нима қилади.
Халифа Умар боланинг зийраклигига қойил қолибди ва уни ўз тарбиятига олибди. Бу бола кейинчалик машҳур лашкарбоши бўлиб етишган Абдуллоҳ ибн Зубайр экан.
Ҳаким Абдулмажид Маждуд бинни Одам Саноийнинг
“Ҳадойиқ ул-ҳақойиқ” асаридан
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Уламоларимиздан бири: “#Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6758
@muslimuzportal

muslim.uz
Фазилатли ражаб ойи бошланди
Эслатма! Бу йилги ражаб ойининг биринчи куни 18 мартга тўғри келади. “Ражаб” сўзи қандай маънони англатади? – Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “ул...
“Орзу-ҳавас”ларимиз…
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Енглар, ичинглар ва исроф қилманглар. Чунки У исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят). Ушбу оятдан маълум бўладики, ейиш, ичиш гуноҳ эмас, аммо ҳаддан ортиқча еб-ичиш гуноҳдир.
Еб-ичиш борасидаги исрофнинг энг ёрқин мисолини ҳозирги кунимиздаги тўйлар, байрамлар, “туғилган кун” маросимлари, эҳсону худойилар ва ҳоказоларда кўришимиз мумкин. Бу мавзу ҳозирги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Муҳтарам Президентимиз жон куйдириб бу иллатнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Тан олишимиз керакки, тўй маросимлардаги исрофгарчилик, бидъат ва хурофотлар халқимизнинг бошига жуда кўплаб ташвишларни келтирмоқда. Тўйлардаги халқимиз тили билан айтганда, “орзу-ҳавас”ларга эришиш учун одамлар нималар қилмаяпти. Охирига етиб бўлмас бу “орзу-ҳавас”ларнинг қанчадан қанча оилаларнинг бузилиб кетишига сабаб бўлаётганини билганимизда эди. Кўпдан-кўп оилалар “орзу-ҳавас”ларга етиш йўлида қарзга ботиб қолаётгани ҳақида фикр юритганимизда эди. Айнан мана шу “орзу-ҳавас”лар учун қанчадан-қанча ўзбек ўғлонлари чет элларда мардикор бўлиб, сарсон-саргардон бўлиб, оиласидан узоқда, фарзандлари эса ота меҳрига зор бўлиб юрганларини билганимизда эди. Ва энг асосийси, бу “орзу-ҳавас”ларнинг охиратимизга ҳам, дунёмизга ҳам, ёшларимиз саодатига ҳам сариқ чақалик фойдаси йўқлигини англаганимизда эди… Буларни билмаймизми?! Ҳаммасини биламиз. Билиб туриб, қиламиз. Энг катта айбимиз ҳам шу. Билиб туриб, қиламиз!
Юқоридаги оятда айтиляптики, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни севмайди. Зеро, қиладиган барча яхшиликларимиз, тоат-ибодатларимиздан кўзланган энг асосий мақсадимиз Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришиш. Исроф эса бизни мана шу энг асосий мақсадимизга эришишимизга монелик қилади. Бизни Аллоҳнинг муҳаббатидан узоқлаштиради. Ақлли инсон учун мана шу ояти кариманинг ўзи етарлича ибратдир.
Абдулбосит НУСРАТУЛЛАЕВ,
Оҳангарон тумани “Абдуқаҳҳор Махсум” жоме масжиди имом-хатиби

#Аллоҳнинг гўзал исмлари
Муъизз – Азиз этувчи, иззат-икром соҳиби қилувчи. Хоҳлаган кишисини тўғри йўлга солиб, азиз қилади. Итоат этган бандаларини бошқалар кўзи ўнгида мартабасини ошириб, иззатли, обрў-эътиборли қилиб қўяди. У истаган бандасига мол-мулк ато этиб, азизу мукаррам қилади.
Музилл – Хор қилувчи, зиллатга туширувчи. Кимни хоҳласа, эгри йўлга юргани учун хор қилади. Амрига исён қилганларни хор-зор қилиб қўяди. Кимни Аллоҳ хор қилса, уни ҳеч ким баобрў қила олмас. Сўфи Оллоёр айтганларидек:
Сен азиз этган қулингни ҳеч киши хор айламас,
Сен агар хор айласанг, ҳар ерга борса хордур.
Самиъ – Ҳар бир нарсани эшитувчи. У барча овозларни бир вақтда ва доимо эшитиб туради. Бир овозни эшитиши бошқасини тинглашига моне бўлмайди. Эшитиш учун овоз, ҳаво ва қулоққа эҳтиёжи йўқдир.
Бу исми шарифдан насибадор бўлганлар қулоқлари ва кўнгилларини доимо ҳақиқатни эшитиш учун очадилар.

Кўргувчи...
#Шеър
Алҳазар, гуноҳдан минг бор алҳазар,
Аллоҳим барини кўриб тургувчи!
Жим ётган қабрга бир бор сол назар,
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўргувчи!
Ким келди, ким кетди, ўтди давронлар,
Умр оз, бир зумда ўтиб кетгувчи.
Кетдилар яхшилар, кетди ёмонлар,
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўргувчи!
Одамзод хатарли - шайтон малаги,
Бир-бирин қонини кулиб сўргувчи.
Тўхтайди бир куни қонхўр юраги,
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўргувчи!
Эй Шерзод, бунчалар ғофил бўлмасанг!
Бўлмагин эртага йиғлаб қолгувчи!
Ўласан, бир куни бугун ўлмасанг,
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўргувчи!
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Шеър
Алҳазар, гуноҳдан минг бор алҳазар,
Аллоҳим барини кўриб тургувчи!
Жим ётган қабрга бир бор сол назар,
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўргувчи!
Ким келди, ким кетди, ўтди давронлар,
Умр оз, бир зумда ўтиб кетгувчи.
Кетдилар яхшилар, кетди ёмонлар,
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўргувчи!
Одамзод хатарли - шайтон малаги,
Бир-бирин қонини кулиб сўргувчи.
Тўхтайди бир куни қонхўр юраги,
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўргувчи!
Эй Шерзод, бунчалар ғофил бўлмасанг!
Бўлмагин эртага йиғлаб қолгувчи!
Ўласан, бир куни бугун ўлмасанг,
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўргувчи!
Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Дунёда ҳаракатсиз бой бўлган давлат ҳам, хонадон ҳам йўқ.”
—
Шавкат Мирзиёев: “Ни одно государство в мире, ни одна семья еще не разбогатели просто так, ничего не делая.”

Эрига итоатли аёл жаннатийдир
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Агар бирор бандани бошқа бир бандага сажда қилишга буюрган бўлганимда, шубҳасиз, хотинни эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим” (Термизий ривояти).
Яна бир ҳадисларида: ”Агар аёл беш вақт намозни ўқиса, фаржини, иффатини сақласа ва эрига итоат қилса, жаннатнинг истаган эшигидан киради”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).
Аллоҳ таолодан қўрқувчи аёл Аллоҳга ва эрига астойдил итоат қилиши, розилигини қозонишга жидду жаҳд билан ҳаракат қилиши лозим. Зеро, эр аёлнинг жаннати ёки дўзахидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Қайси аёл вафот этса-ю, эри ундан рози бўлса жаннатга киради” (Термизий ривояти).

Ойбек САМАРҚАНДИЙ,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
❓#CАВОЛ:
Ассалому алайкум! 25 ёшли қизим операция бўлди. Операцияга киришидан олдин бошидан 15 000 сўмни 3 бор айлантириб "Эсон-омон операциядан чиқсанг номингдан қўй эҳсон қиламан "деб Аллоҳ таолога ваъда бердим. Операциядан чиқди ойлигим чиқса инша Аллох қўй олиб хайр эҳсон қилмоқчиман. САВОЛ: Эҳсон қилиш тартибини қандай ўтказай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬 #ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сизнинг ваъдангиз қўй сўйиш бўлган. Яъни сиз учун энг муҳими қўй сўйиш. Ваъдангизга мувофиқ қўйни сўйинг ва муҳтож кишиларга тарқатинг. Бу эҳсоннинг энг яхши кўринишидир.
ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz

Эрига итоатсиз аёлнинг дуоси қабул бўлмайди
Аллоҳ таоло айтади: “Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввал уларга панд-насиҳат қилинган, сўнг (яъни, насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларида тарк қилингиз, (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар) уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир” (Нисо сураси, 34-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Уч тоифа одамнинг намози мақбул бўлмайди ва бирорта яхшилиги осмонга кўтарилмайди. 1) Қочоқ қулнинг то хўжайинларига қайтиб, қўлини уларнинг қўлларига қўймагунча; 2) Эрини ғазаблантирган, норизо қилган аёлнинг то эри ундан рози бўлмагунча; 3) Ва мастнинг то ўзига келмагунча” (Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма ривояти).
Ривоят қилинадики, аёл қиёмат куни биринчи бўлиб, намоз ва эридан сўралади.
Аллоҳ барча аёлларни эрига итоат қилишга насиб қилсин. Албатта, У марҳаматли ва саховатли зотдир.

Маданият ва Маърифат каналида Қуръони Каримни ўрганамиз кўрсатувининг 1 сони ҳозир бўлиб ўтмоқда.
@muslimuzportal
@muslimuzportal
Ражаб ойи фазилати ва савобли амаллари 🎧AUDIO ▶️
Раҳматуллоҳ Сайфуддинов
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Раҳматуллоҳ Сайфуддинов
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
mp3muslim.uz
Ражаб ойи фазилати ва савобли амаллари - Раҳматуллоҳ Сайфуддинов
mp3, Қуръон, Ҳадислар, Маърузалар, Салавотлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каъбапушни тикув цехи, марҳамат кўриб завқланинг.
@muslimuzportal
@muslimuzportal