Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Бир_дақиқада «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни 40 мартадан кўпроқ айтиш мумкин. Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга:
Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми? – дедилар. Мен:
Ҳа, айтинг, Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! – дедим. Шунда у зот: (Сен) “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир, – дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Иблис: “Эй Раббим, менга улар тириладиган Кунгача муҳлат бер, менинг жонимни олмай тур, – деди. Аллоҳ: “Сенга муҳлат берилди”,- деб айтди. Бунга “шукр” сифатида Иблис шундай деди: “Энди мени йўлдан оздирганинг сабаб, мен уларнинг барчасини йўлдан адаштираман, уларга Ер юзида гуноҳ ва маъсиятларни зийнатлаб кўрсатаман, илло булар ичида содиқ, мухлис бандаларинггагина бас кела олмасман, чунки уларнинг иймонлари, Сенга бўлган ишончлари кучли. Шунда Аллоҳ деди: “Менинг зиммамдаги Тўғри Йўл шудир”. Яъни: Эй Иблис, менинг мухлис бандаларимни йўлдан оздира олмаслигинг Менинг ҳикматим, адолатим ва раҳматимдир.

“Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқдир”, яъни: Менинг ихлосли бандаларимни Тўғри Йўлда чалғитишга қудратинг етмайди.

“Илло сенга эргашган гумроҳларнигина(йўлдан оздира олурсан)”. Яъни: Лекин фақатгина адашиб, сенга эргашган одамлар орасидаги иймони заиф бўлган кимсаларнигина Тўғри Йўлдан оздира олурсан (Ҳижр сураси 36-40-оятлар).

Ушбу оятдан малум бўлдики, шайтон #васваса, #гуноҳ ишларни зийнатли қилиб кўрсатиш орқали ҳаммани йўлдан оздира олиш имконига эга экан, лекин ихлосли мўминларни ҳеч қачон тузоғига илинтира олмаслигини тан олган.

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Мўмин ким?

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:

“Мўмин барча инсонларнинг ишончли кишисидир”.

“Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Ва мўмин мўминни орқасидан ҳам ҳимоя қиладиган ва уни қўллаб қувватлайдиган биродаридир”.

“Мўминлар бир-бирига ёпишган иморат кабидир”.

“Мўмин киши дўст бўлади ва дўст тутилади. Дўстлаша олмайдиган ва дўст тутилмайдиган кишида хайр-яхшилик йўқдир. Инсонларнинг хайрлиси инсонларга фойдаси тегадиганидир”.

“Мўмин киши ғайратли-рашкли бўлади. Аллоҳ таоло эса энг ғайратли- рашклидир”.

“Мўмин киши жуда заковатли, қобилиятли, зийрак ва ҳушёрдир”.

“Мўмин гуноҳига тавба қилгувчидир”.

“Мўмин банда икки хавф ўртасидадир. Биринчиси: ўтган гуноҳларидан қўрқадики, уларни Аллоҳ нима қилганини билмайди. Иккинчиси: умрининг қолган қисмида бошига нима ҳалокатлар келишини билмайди”.

“Мўминнинг елкаси юмшоқ бўлади, биродарига кенглик қилади, мунофиқ эса тўнгдир, биродарига танглик қилади. Мўмин аввал салом беради, мунофиқ эса менга салом берсин деб тураверади”.

“Ҳақиқий мўмин бировга оғирлиги тушмайдиган кишидир”.

“Инсонлар моллари ва жонларини ишониб топширадиган киши ҳақиқий мўминдир”.

“Инсонларга аралашиб юрадиган ва уларнинг азиятларига сабр қиладиган мўмин киши, одамларга аралашмайдиган ва уларнинг азиятларига сабр қилмайдиган мўмин кишидан афзалроқдир”.

Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Зикрларнинг афзали “Ла илаҳа иллаллоҳ”дир, дедилар» (Имом Термизий ривояти). #Бир_дақиқада бу калимани 50 мартагача айтиш мумкин.

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Бир_дақиқада «Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи»ни 15 мартадан кўпроқ айтиш мумкин.

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Мақола
Ота-она меҳмондир

Ўқиш учун манзил:
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6487
#Мақола
Қуръони каримдан дуолар

Ўқиш учун:
https://muslim.uz/index.php/rukn/quran/item/6486
#Мақола
Онаизорнинг тўнғич қизига мактуби

Ўқиш учун:
https://muslim.uz/index.php/rukn/ayollar-sahifasi/item/6526
Андижон вилоятида ўтказилган Қуръон мусобақасининг натижалари билан танишинг.

Аёллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақа натижаси.

Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1. Жуманова Гулжаҳон
2. Зоҳидова Робияхон

26-40 ёш
1. Аҳмедова Зарнигор

Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Мирзаева Мубинахон Алишер қизи
2. Абдужалилова Муслимахон
3. Мирзаева Мубинабону Хуршид қизи

26-40 ёш
1. Мўминова Мўтабар
2. Исроилова Гулнозахон
3. Позилжонова Мухлисахон

Эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақа натижалари

Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Ҳакимов Оятулло
2. Абдуҳакимов Нурулло
3. Абдухалилов Абдулазиз

26-40 ёш
1. Умаров Жамолиддин
2. Каримов Муҳаммадфайзуллоҳ
3. Иминходжаев Файзуллохон
3. Бекмирзаев Алишер

Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1. Хўжаев Муҳаммаджон
2. Собиров Муҳаммадабдулло
3. Аббосхон ўғли Муҳаммадабдулло
3. Абдуллаев Олимжон

26-40 ёш
1. Исақов Убайдулло
2. Турғунов Абдулхай
3. Қулдашев Зокиржон

Ғолибларга диплом ва совғалар тақдим этилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Мақола
Тонгда ухлаш ризқни камайтирадими?

Ўқиш учун:
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6527
Жувайрия (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия (розияллоҳу анҳо) ҳали ҳам ўтирган эди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?” деб сўрадилар. Онамиз (розияллоҳу анҳо): “Ҳа”, дея жавоб берди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади. Улар: "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидада калиматиҳи", дедилар» (Имом Муслим ривояти).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади ва ўнта хатосини ўчиради”, дедилар».

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Бир_дақиқада 50 маротабага яқин салавот айтиш мумкин. Ҳар бир салавот келтиришда 500 савоб мавжуд. Кўп салавот айтиш орқали Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шафоатларига ноил бўлиш мумкин. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда Омир ибн Робиъанинг оталари қуйидагиларни айтадилар:

«Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: Ким менга салавот айтса, фаришталар унга ҳам менга айтган салавотининг баробарида салавот айтиб турадилар. Банда салавотни хоҳласа, оз айтсин, хоҳласа кўп”, деганларини эшитдим».

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz