Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Даволанишга оид шаръий одоб ва ҳукмлар:
#Даво #шифо #эътиқод

🔸Дардни ҳам шифони ҳам берувчи Аллоҳ таоло эканлигига эътиқод қилиш.

🔸Ушбу дору дармонлар бир сабаб, деган эътиқодда бўлиш.

🔸Касалнинг тузалишига сабаб бўлувчи табиб ва шифохоналарга бориш.

🔸Киши нафсига хатарли бўлган касалликлардан даволаниш вожиб эканлигини билиш.

🔸Касалликка таслим бўлмасдан, уни даволашга киришиш – бу Аллоҳ таолога таваккал қилишнинг зидди эмаслигини билиш.

🔸Мусулмон киши ҳар бир ҳалол таомини тановул қилишда шифо тилаб “Бисмиллаҳ” ни айтиши.

🔸Агар дардни даволаш учун ҳалол нарсалардан шифо топилмаса ва ҳаром нарса даво бўлиши аниқ бўлса, у билан даволанишга истисно тариқасида рухсат борлигини билиш.

🔸Эркаклар учун ҳаром қилинган ипак, тилло ва кумушларни даво учун ишлатиш жоиз эканлигини билиш.

🔸Эркаклар қичима дардига йўлиққанларида тиббий мақсадларда ипак кийим кийсалар жоизлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.

🔸Фуқаҳолар эркак киши тилло ёки кумушдан тиш қўйдириши жоизлигига иттифоқ қилганлар. Агар бир нечта бўлса ҳам майли, деганлар. Шунингдек, тишга тилло ёки кумуш қоплаш ҳам мумкин деганлар.

🔸Ҳар бир жамият ўзларига етарли даражада табобат илмини ўрганувчи шифокорларни етиштириши шарт. Акс ҳолда, у жамиятдаги кишиларнинг барчаси гуноҳкор бўлади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
Барча жиноятлар давоси
#имон #даво
...
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу одатига мувофиқ бир куни кечаси шаҳар кўчаларини айланиб юрсалар бир девор ортидан: “Қизим! Сенга сутга озгина сув қўшгин деяпман” деган, овоз эшитилибди. Унга жавобан эса: “Онажон, Амирал мўминин Умар бизларни бундай иш қилишдан қайтарган-ку”, дебди. Она эса: “Менинг айтганимни қилавер, ҳозир Умар йўқ, у кўриб ўтирибдими”, дебди. Қиз: “Онажон, Амирал мўминин Умар кўрмаганда ҳам, унинг Раббиси – Аллоҳ кўриб турибди-ку”, дебди.

Қиссадан ҳисса шуки, агар инсоннинг қалбида Аллоҳга бўлган имон, ишонч мустаҳкам бўлса шу туйғу ўз эгасини ҳар қандай гуноҳдан, жиноятдан қайтаради. Зотан, бундай инсон ўзини доимий ҳолда Аллоҳ таолонинг назорати остида эканини билади, ишонади ва имон келтиради. Шунинг учун ҳам унга алоҳида кузатув ёки назорат шарт эмас. Мазкур муолажа ўзининг буюк натижасини берди. Жаҳолат борасида дунёга достон бўлган мушриклар, жиноятнинг ҳар қандай турини фахр билан амалга оширадиган тажовузкорлар, имон неъматига мушарраф бўлганларидан кейин, ижобий тарафга шу даражада ўзгардики, ҳатто уларни ўз туғишганлари ҳам танимай қолдилар...


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Қуръон дардларга даводир
#даво

Қуръон – шифо: ҳам маънавий, ҳам моддий иллатларга даводир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фотиҳа (сураси) ҳар қандай дардга шифодир”, деганлар (Доримий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ). Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Энг яхши даво Қуръондир”, деб марҳамат қилганлар (Ибн Можа ва Абу Нуайм ривояти).

Абдуллоҳ ибн Жобирдан ривоят қилинишича, “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

– Қуръондаги энг яхши сура қайсилигини айтайми?” – дедилар. Шунда у:

– Ҳа, эй Расулуллоҳ, айтинг!” – деди.

Ҳабибимиз:

– Фотиҳа сураси. Унда ҳар қандай дарднинг давоси бор”, дедилар. (Аҳмад “Муснад”да, Байҳақий “Шуабул имон”да жаййид санад билан ривоят қилган).

Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳнинг Китобида кўз тегишига қарши 8 та оят бор: Фотиҳа сураси (7 оят) ва Оятул курсий” (Суютий нақл қилган. Ривоят санади заиф). Талҳа ибн Мусаррифдан ривоят қилинади: “Айтилишича, беморнинг олдида Қуръон ўқилса, ўзини енгил ҳис қиларкан. Мен Хайсаманинг ёнига бордим. Унинг тоби йўқ эди. “Бугун анча яхшисан!” деб кўнглини кўтардим. Шунда у: “Ҳа, бугун ўзимизни яхши ҳис қиляпман. Олдимда Қуръон ўқилган эди”, деб айтди” (Байҳақий “Шуабул имон”да ривоят қилган. Суютий бу ривоятни тафсирда келтирган).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Пиёда юришнинг фойдалари

Хасталикларга #даво. Пиёда юриш қон айланиш тизимимизни яхшилайди. Юрмаётган пайтимизда ҳам қон айланиш тизимимизда меъёрни пасайтирмайди.

Руҳан тетиклаштиради. Руҳий мувозанатни сақлашда аҳамияти катта. Стрессга берилган пайтимиз адреналин қон билан бирикиб, кайфиятимизга жуда ёмон ва салбий таъсир кўрсатади. Пиёда юришимиз эса, адреналиндан тезроқ халос қилиб, бизни тинчлантиради ва мувозанатга келтиради.

#Пиёда юриш қувонч гормонлари бўлмиш эндорфинларни кўп миқдорда ишлаб чиқаришга сабаб бўлиб, кайфиятимизни кўтаради. Айни дамда баъзи оғриқларнинг йўқолишига олиб келади.

Энг асосийси, Сизга яшаётганингизни ва ҳаёт давом этаверишини доимо эслатиб туради!

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz