Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ҳаё – инсонни ёмон йўлдан қайтариб, яхши йўлга йўллайди
#Ҳаё

Ҳаё, номус иймондандир.
Ҳаёсиз доимо хору залилдир.


Алишер Навоий



Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган киши олдидан ўтаётиб: «Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!” деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Исломда 77 та шўъба бўлиб, унинг биттаси ҳаёдир. Албатта, иймонли киши ҳаёли бўлиши зарурдир. Комил мўмин бўлиши учун ҳам ҳаё керак.

Ҳаёсиз кишига доим бало, офат етиб туради, одамларнинг орасида ҳам мартабаси тушиб кетади, ҳурматини йўқотади.

Оилада ота ўғил болаларни тарбияласа, она қизларга одоб бериб, юриш-туриш, кийиниш маданиятини ҳар доим ўргатиши керак. Ҳозирги кунга келиб айрим ёшлар ғарб маданиятига тақлид қилиб бормоқда. Бу миллатнинг маданияти, миллийлиги йўқолиб боришига сабаб бўлаётган омиллардандир.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Давлат маслаҳатчиси: Қуръон мусобақаси ёшларга эътиқодини кучайтиришда ёрдам беради

Жорий йилнинг 6 февраль куни “Ёшлар пресс-клуби”да Президент Давлат маслаҳатчиси, Олий Мажлис Сенати сенатори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев билан онлайн мулоқот ташкил этилган эди.

Онлайн мулоқот давомида Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва 3 босқичли Ўзбекистон Қуръон мусобақаси хусусида ўз фикрларини билдирди.

Давлат маслаҳатчиси: “Бир нарса ҳақида мен очиқ айтиб ўтишим керак. Биз бир нарсага алоҳида эътибор беришимиз керак. Бугун ОАВда Қуръон мусобақаси ҳақида ҳаммамиз кўряпмиз. Мусобақа Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда ўтказилмоқда. Бу ҳеч қачон бўлган эмас”, дея таъкидлаган.

Бундан ташқари, Иттифоқ раҳбари Қуръон мусобақасини ўтказишдан энг асосий мақсадлардан бири, ёшларни Ислом динига бўлган ҳурматини янада ошириш, уларнинг эътиқодини кучайтириш экани айтиб ўтилган.

Ёшлар Иттифоқи раҳбари онлайн мулоқот давомида ҳадис илмига бағишланган мусобақанинг ташкил этилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтган эди.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Сицилиядаги Бухорий қишлоғига бухороликлар асос солганми?
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5811

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Тошкент вилояти 1-ҳудуд бўйича ўтказилган Қуръон мусобақаси ўз якунига етди

Совриндорлар билан танишинг:

Ҳифз йўналиши

18-25 ёш

Обидов Аббосхон Саидмурад ўғли.

26-40

Эргашев Абдухалил МахмуджоновичСаидов Саидраҳмон Эгамберди ўғлиОрифджанов Саидмурад Обидович

Тиловат йўналиши

18-25 ёш

Нуриллаев Абдуманноб Тоштемир ўғлиКушбаев Нуриддин Фахрутдин ўғлиКушбаев Фатхидин Фахрутдин ўғли

26-40 ёш

Эрали МавлиянкуловичОрифджанов Усманходжа ОбидовичБухарбаев Ёқуб Мамасалиевич

Совриндорларни чин дилдан муборакбод этамиз

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal