Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Бамбук

Бамбукнинг (ғаров) қандай ўстирилишига қизиқардим ва ахийри уни билиб олдим. Билганларимни сизларга ҳам етказиш учун қўлимга қалам олдим.

Олдинига дарахт уруғини экамиз, суғорамиз ва ўғитлаймиз. Беш ой ўтади, аммо уруғ кўкармайди, ҳатто бир йил ўтса ҳам, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Лекин биз яна суғориб, ўғитлаймиз.

Иккинчи йили ҳам ўзгариш бўлмайди. Тушкунликка тушмасдан учинчи ва тўртинчи йиллари ҳам худди шундай ўша ишимизни такрорлаймиз. Бамбук беш йилгача новда чиқармайди, аммо хитойликлар сабр билан бешинчи йили ҳам уруғни суғориб парваришлайди. Ниҳоят, бешинчи йил охирларида бамбук новда чиқаради. Камида олти ҳафта ичида бўйига тахминан 27 метр ўсади.

Бир савол туғилади: #Хитой бамбуги 27 метр баландликка олти ҳафтада эришадими ёки беш йилда?

Шубҳасиз, беш йилда.

Чунки сабр-тоқат билан уруғи суғориб, парваришланмаганида дарахт умуман кўкармасди, шундай эмасми?

Муваффақиятга эришиш учун ҳаракат, қатъият, сабр-тоқат керак. Доимо ишонч билан олға қадам ташлаган кишиларгина кўзлаган мақсадларига етадилар.

@muslimuzportal | Muslim.uz
Оила-муқаддас даргоҳ
#Жума_мавъизаларидан | 09.02.2017 й.

Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. Чунки, ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирларига меҳрибон бўладилар. Бу хусусда Пайғамбаримиз с.а.в.дан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:

عَنِ الْمُغِيْرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَطَبَتُ اِمْرَأَةً فَقَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: هَلْ نَظَرْتَ إِلَيْهَا؟

قُلْتُ: لَا قَالَ: فَانْظُرْ إِلَيْهَا فَإِنَّهُ أَحْرَى أَنْ يُؤْدَمَ بَيْنَكُمَا

(رواه الإمام الترمذي)

яъни: Ал-Муғира бин Шуъба р.а. айтадилар: Мен бир аёлга совчи қўйдим. Расулуллоҳ с.а.в. менга: “Уни кўрдингми?” – дедилар. Мен: Йўқ, дедим. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: “Уни кўргин, кўриб (билиб) турмуш қуришлик ўртангизда улфат ва муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Оилада юксак маънавий муҳитни ташкил этиш жуда муҳим. Бунда оила аъзоларининг, айниқса, эр ва хотиннинг ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли бўлиши, шу билан бирга, оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этади.

قَالَ أَبُو الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ لِزَوْجَتِهِ: إِذَا غَضِبْتُ فَرَضِّنِي وَإِذَا غَضِبْتِ رَضَّيْتُكِ وَإِلَّا لَمْ نَصْطَحِبْ

яъни: Абу Дардо р.а. аёлига шундай деган: “Ғазабим келганда мени рози қилишга урун, сенинг ғазабинг келганда мен сени рози қилишга урунай. Акс ҳолда бирга яшай олмаймиз”.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Buvayda tumanidagi Qur'on musobasini 2-kuni Salmoni Forsiy masjididan fotolavhalar

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Қуръон мусобақаси:
Фарғона вилояти Қўштепа тумани "Муборак" масжидидан фотолавҳалар
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Қуръон мусобақаси:
Фарғона вилояти Қўштепа тумани "Муборак" масжидидан фотолавҳалар
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Қуръон мусобақаси:
Фарғона вилояти Қўштепа тумани "Муборак" масжидидан фотолавҳалар
@muslimuzportal | Muslim.uz
Muslim.uz pinned «#Buvayda tumanidagi #Qur'on musobaqasi 3 - https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1990015647903018/ 2-https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1989999064571343/ 1 - https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1990013411236575/ @muslimuzportal…»
#Жумаҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

🔸Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🔸Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🔸Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🔸Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенгалштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🔸Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.

🔸Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🔸Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

М. Зуфарова тайёрлади
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ҳаё – инсонни ёмон йўлдан қайтариб, яхши йўлга йўллайди

#muslimuzportal | Muslim.uz

#Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган киши олдидан ўтаётиб: «Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!” деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Исломда 77 та шўъба бўлиб, унинг биттаси ҳаёдир. Албатта, иймонли киши ҳаёли бўлиши зарурдир. Комил мўмин бўлиши учун ҳам ҳаё керак.

Ҳаёсиз кишига доим бало, офат етиб туради, одамларнинг орасида ҳам мартабаси тушиб кетади, ҳурматини йўқотади.

Оилада ота ўғил болаларни тарбияласа, она қизларга одоб бериб, юриш-туриш, кийиниш маданиятини ҳар доим ўргатиши керак. Ҳозирги кунга келиб айрим ёшлар ғарб маданиятига тақлид қилиб бормоқда. Бу миллатнинг маданияти, миллийлиги йўқолиб боришига сабаб бўлаётган омиллардандир.

Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда аксар ёшларимиз бешарм, беҳаё бўлиб кетмоқда, уларнинг оғзидан чиқаётган сўзларга ўзлари уялмасалар-да, атрофдагилар ноқулай аҳволга тушиб қолмоқда. Ёшларни бундай аҳволга солаётган нарса нима бўлиши мумкин, деймиз. Бунга сабаб оиладаги муҳит.

Халқимизда бир гап бор: «Қуш уясида кўрганини қилади». Ҳақиқатдан ҳам, фарзандлар энг кўп маълумотни ота-онасидан йиғади, ота-она беҳаё сўзларни гапиради, уруш-жанжал қилади, бола эса уларнинг амалини қайтаради. Оиладаги муҳит носоғлом бўлса, фарзандга катта таъсир кўрсатади. Ярим кечаси бола кўчадан кириб келади, бунга ота-она бефарқ қарайди. Айниқса, қиз болаларда ҳам шундай ҳолатлар кузатилмоқда. Уларга уй эшигини отанинг ўзи очиб, “Яхши келдингми?!” – деб кутиб олишларини кузатмоқдамиз. Ана шундай ҳол беҳаёликка, шармандаликка олиб боришини наҳотки ўйлашмайди?! Ота “Қаердан келдинг?”, “Ким билан эдинг?”, “Нега кеч келдинг?” каби саволлар бермаса. Устига-устак йигит – қизларнинг кийимлари ҳам қониқарли эмас. Кийимлардаги чет тилида ёзилган беҳаё сўзларга ҳам улар бепарво. Ота-она “Болам фалон жойда ўқийди, мени қизим…”, деб керилишдан олдин фарзандларининг хулқ-атворини ҳеч кузатиб кўрганми?! Киядиган кийимига бефарқ, натижада, фарзандларининг беҳаё бўлиб тарбияланаётганлари, энг аввало, ота-оналарга боғлиқ. Муқаддас динимизда ҳаё ҳам катта неъмат эканлиги таъкидланади.

Ота-она олдида фарзанларнинг ибоси, фарзандар олдида ота-онанинг шарм-ҳаёси, ака-сингил, опа-ука, тоға-жиян, қондошлик ҳаёси бўлиши зарур. Бу менинг отам-онам, акам, синглим, хоҳлаганимни қилсам бўлаверади, деган ҳолатларнинг ҳам, афсуски, гувоҳи бўлмоқдамиз. Йўқ, аслида ундай эмас, ҳаё ҳаммани тўсиб турувчи пардадир. Ҳатто шунақа ҳолатлар ҳам кузатилмоқдаки, беҳаё қилиқлар туфайли оилаларнинг тинчлиги бузилмоқда. Уларга танбеҳ бермоқчи бўлсанг, “Безбетни иши беш”, деб кулишади. Буларнинг бари сафсата. Беҳаёликнинг оқибати нохушликдир.

Уламолардан бири Фузайл ибн Иёз бадбахтнинг нишонаси беш нарсада эканлигини таъкидлаганлар:

– Бешарм ва беҳаё бўлмоқ;
– Кўнгли қаттиқ бўлмоқ;

Батафсил

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/5802-ajo-insonni-jomon-j-ldan-ajtarib-yakhshi-j-lga-j-llajdi
Мавъизанинг ҳанафий мазҳабимиздаги фиқҳий масалалар қисмида намозни бузувчи амаллар  ҳақида суҳбатлашамиз.

Намозда озми, кўпми дунёвий сўзни сўзлаш, хоҳ ихтиёрий, хоҳ беихтиёр бўлсин, намозни бузади.

Бирор кишига янглишиб салом берса ҳам намози бузилади. Саломга алик қайтариш  ҳам  хоҳ  қасддан,  хоҳ  янглишиб бўлсин,  намозни  бузади.

Бирор нарса ейиш ёки ичиш намозни бузади.

Қибладан бошқа томонга бурилиш намозни бузади.

Намоздаги бир рукнни бажариш асносида уч марта ортиқча ҳаракат қилиш (масалан: кийимни тўғрилаш, қашиниш ва ҳоказо)  намозни бузади.

Ўзи эшитадиган даражада кулиш намозни бузади,  аммо ёнидаги эшитадиган даражада кулса, таҳорати ҳам, намози ҳам бузилади.

Дунёвий ташвиш туфайли “уф” тортиш,  “оҳ-воҳ” дейиш ва йиғлаш намозни бузади, аммо охиратни ўйлаб, жаннатдан умидвор бўлиб, дўзахдан қўрқиб йиғласа намози бузилмайди. 

Узрсиз томоғни қириш ёки йўталиш ҳам намозни бузади (масалан: атайлаб йўталиш).

Акса   уриб “Алҳамдулиллоҳ” деган кишига “Ярҳамукаллоҳ” дейиш намозни бузади.

Бирор хабарга жавоб бериш гарчи Қуръон ўқиб бўлса ҳам намозни бузади (масалан: ”Фалончи вафот этди”, дейилса, намоз ўқиётган киши: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”, деб жавоб берса намози бузалади).

Таяммум билан намоз ўқиётган киши сувнинг борлигини сезиши намозни бузади.

Бомдод намозини ўқиётганида қуёшнинг чиқиши намозни бузади.

“Аллоҳу акбар” лафзидаги “а” товушини чўзиш намозни бузади.

Қуръонга қараб қироат қилиш намозни бузади.

Одамлардан сўраса бўладиган нарсани намозни ичида Аллоҳдан сўраб дуо қилиш намозни бузади (масалан: “эй Аллоҳ, менга кўп мол бер”).

(“Мухтасарул виқоя” ва “Нурул ийзоҳ”китобларидан)

Batafsil: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/zhuma-mav-izalari/item/5684

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Тошкент шаҳрида Қуръон мусобақаси ўтказиладиган жойлар билан танишинг
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5804

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига эҳтиром
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5819
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари
https://muslim.uz/index.php/rukn/sijrat/item/5796

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Қуръон мусобақасига "Payme" тизими орқали ҳомийлик қилиш имконияти пайдо бўлди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5822

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Muslim.uz pinned a photo
Қуръон мусобақаси Тошкент вилоятида

Fb.com/muslimuzportal

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ