Сайёҳлар шаҳри
Саудия Арабистони бир неча юзлаб километрга чўзилган Қизил денгиз қирғоқларида сайёҳлар шаҳри барпо этишни режалаштирди. Шаҳар “Умулж” ва “ал-Вайх” шаҳарлари ўртасида жойлашади. Ҳудудининг умумий майдони 34 минг км. кв.га етади.
Хабар берилишича, ушбу ҳудуд ўзининг қонунчилиги ва норматив базасига эга бўлган “ярим автоном” ҳудуд бўлади. Шунингдек, бу ҳудудда сайёҳлар визаси бўйича ҳам алоҳида кўрсатмалар мавжуд бўлиб, унга кўра виза рад этилади ёки интернет орқали берилади.
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ
Моҳира Зуфарова тайёрлади.
ᅠ
MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.

Каъба ёпинчиғи янгиланди(фото)🕋
Макка шаҳридаги Муқаддас Каъбанинг ёпинчиғи – Кисва янгиланди.
Кисвани тайёрлаш хийла машаққатли иш бўлиб, бундай шарафли иш устида 240 та ҳунарманд ва техник мутахассислар уч ой меҳнат қиладилар. Унга ҳажга алоқадор оятлар ёзилади. Каъба ёпинчиғини тайёрлаш учун Саудия Арабистони ҳукумати 1927 йилда алоҳида устахона ташкил қилган ва ҳозирги кунга келиб кисва тайёрлашга 17 миллион саудия рияли (4,5 миллион доллар) сарфланади.
Кисванинг олтин иплар билан нақшлар солиб тикиладиган матосининг ўзига 450 кг ипак сарфланади. Ҳар йили иккита кисва тайёрланади. Бири Каъбанинг устига ёпилса, иккинчиси, ҳар эҳтимолга қарши сақлаб қўйилади.
Каъбага янги ёпинчиқ ёпиш пайтида ҳожилар Арафот тоғида ҳаж амалларини бажараётган бўладилар. Бу ишни бир қанча маҳаллий ходимлар махсус кўтарма ускуналар ёрдамида амалга оширадилар.
Илҳом Маърупов
тайёрлади