Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Дуогўйимиз борми
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилишича, руҳлар оламида бир кишининг даражаси ўз-ўзидан кўтарилиб қолар экан. Шунда у: “Эй Роббим, бу қанақаси бўлди, ҳеч қандай амал қилмасам ҳам даражам кўтарилиб қолибди”, дер экан. Шунда унга: “Сенинг ҳаққинга дунёдаги яқинларингдан бири дуо қилган эди, дуоси қабул бўлди ва сенинг бу ердаги даражанг кўтарилди”, дейилар экан.

Бизни каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси билан танишди.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
muslim.uz каналига уланиш учун қўйидаги линкни босинг!
👉https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5r
ИБРАТЛИ ЖАВОБ🕌

Ривоят қилинадики, Абу Ҳафс Ҳаддод раҳимаҳуллоҳ ҳадис мактабига қўшни бўлиб яшар эди. Одамлар у кишидан : “Нима учун илм мажлисига келиб, ҳадис эшитмайсиз?” деб сўрашди. У киши: “Чунки мен ўттиз йил бурун бир ҳадисни, яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Беҳуда нарсаларни тарк этишлиги киши исломининг гўзаллигидандир”, деган ҳадиси шарифларини эшитгандим. Ва мен ушбу ҳадиснинг маъносига амал қила олмаяпман. Қандай қилиб бошқа ҳадисни эшитай”, деб жавоб бердилар.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
muslim.uz каналига уланиш учун қўйидаги линкни босинг!
👉https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Мақоми Иброҳимни кўрганмисиз?(фото)🕋

Манбаларда келтирилишича, «Мақоми Иброҳим» деб, Иброҳим алайҳиссалом Байтуллоҳни қураётганларида устида турган тошга айтилади. У тошга Халилуллоҳнинг оёқ излари бор. Авваллари бу тош Каъбаи муаззамага тегиб турар экан.
Кейинчалик Умар розияллоҳу анҳу унинг ёнида намоз ўқиётганлар, тавоф қилаётганларга ҳалақит бермасин, деб четроққа олдирганлар. Бу ишни маслаҳат асосида қилганлари манбаларда қуйидагича келтирилади:"Ҳазрат Умар Мадинадан келиб саҳобаларни тўплаб улар билан маслаҳат қиладилар:
— Қайси бирингиз мақомни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги ўрнини билади?
Шунда бир киши туриб:
— Мен биламан, эй Умар. Бунинг учун асбоб ҳам ҳозирлаб қўйганман. Мақомни ўзининг ёнидаги нарсаларга нисбатан қанча узоқликда эканини ўлчаб қўйган эдим.
У киши бунга арқонларни ишлатган экан. Ҳазрат Умар дарҳол арқонларни келтиришни буюрдилар. У келтирди. Унинг росгўйлигига ишониб мақомни ўз ўрнига қайтардилар».
Ҳозирги кунда у шиша ғилоф ичига олиниб, ердан маълум миқдор кўтариб қўйилган. Қуйидаги фотолавҳалар орқали мақоми Иброҳим ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга бўлишингиз мумкин.

Илҳом Маърупов
тайёрлади.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
muslim.uz каналига уланиш учун қўйидаги линкни босинг!
👉https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 15:00 да Тафсир фанидан бўлиб ўтадиган навбатдаги онлайн дарсимизда "НАБАЪ" сурасининг тафсири давом этади.
Маълумот учун, "Набаъ" – "хабар" деган маънони англатади. Сурада улуғ хабар, яъни қиёмат тўғрисида баҳслашган Макка мушрикларига аниқ жавоблар берилади. Яна унда Аллоҳ ўз қудрати билан яратган борлиқ, коинот ва мавжудотлар, қиёмат кунининг шиддати, жаннатдаги роҳат-фароғат, имонсиз ўтганларнинг қиёмат куни пушаймон бўлиб ҳатто, тупроқ бўлиб кетишни орзу қилишлари каби маълумотлар баён этилган.

16:00 да Ақида фанидан бўлиб ўтадиган дарсда, Мулла Али Қори ҳанафийнинг “Зовъул маолий” асари асосида "Илоҳий китобларга иймон келтириш баёни" мавзуси шарҳланади.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
#ҳадиси_шариф
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бир мусулмондан дунё ғамларидан бирини аритса, Аллоҳ ундан охират ғамларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ дунё ва охиратда унинг айбларини беркитади. Банда модомики биродарига ёрдам бериб турар экан, Аллоҳ унинг кўмакчиси бўлади» (Имом Муслим ривояти).

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
muslim.uz каналига уланиш учун қўйидаги линкни босинг!
👉https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Арофотдаги воқеа!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
– Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
– Нима учун даврамиздан туриб кетдинг? – дедилар. У айтди:
– Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: «Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?» деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим».
Пайғамбар алайҳиссалом:
– Яхши қилибсан, кел, жойингга ўтир! – дедилар. Сўнгра:
– Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! – деб огоҳлантирдилар.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг!
Муаммолар ечимини Қуръондан изланг📖

Биз кўпинча ҳаётимизда рўй берадиган воқеъа-ҳодисалардан норози бўламиз. Шунда ўзимизга-ўзимиз: нега мен бу мусибатга дучор бўлдим? Нега бошқаларга эмас, айнан менга синовлар кўп бўлаяпти? Қачон бу қийинчиликлар ўз ниҳоясига етади ва ҳоказо шу каби саволлар бера бошлаймиз. Албатта, мўмин киши яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига имон келтиради. Шундай бўлсада, аммо юқоридаги саволларга жавоб излаётган кишилар ҳали-ҳануз орамизда учраб турибди. Қуйида ана шу саволларга Аллоҳнинг каломидан жавоб топишга уринамиз. Шоядки, айрим инсонлар Каломуллоҳдан келтирилган жавобларни ўқиб, қалблари таскин топса.

САВОЛ: Нега Аллоҳ таоло мени бу каби мусибатлар билан синаяпти?

ЖАВОБ:“Одамлар:“Имон келтирдик”,–дейишлари билангина, синалмаган ҳолларида қолдириладилар, деб ўйладиларми?! Биз улардан олдинги(имонли) кишиларни синаган эдик-ку!..”(Анкабут 2-3).

“...Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз...” (Анбиё, 35). 

САВОЛ: Нега мен ўзим хоҳлаган барча нарсаларга эриша олмаяпман?

ЖАВОБ: “...Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар” (Бақара, 216).

САВОЛ: Нега кучим етмайдиган ташвиш мени елкамга тушди?

ЖАВОБ: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги) – ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир”(Бақара, 286).

“Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ, 5-6).

САВОЛ: Ўзимга ишончим йўқолиб бормоқда, нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ: Агар (чин) мўмин бўлсангиз, ўзингиз олий (даражада) бўла туриб,(баъзи мағлубиятларингиз сабабли)сустлашмангиз ҳам, ғамгин ҳам бўлмангиз” (Оли Имрон, 139). 

САВОЛ: Сабр-бардошим борган сари тугаб бормоқда, нима қилсам экан?

ЖАВОБ: “Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (охиратда)нажот топсангиз!” (Оли Имрон, 200).

“(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўрангиз. Дарҳақиқат, у (намоз) оғир ишдир. Илло, итоатли (хокисор)кишиларга (оғир) эмас” (Бақара, 45).

САВОЛ: Очиғи, қийналиб кетдим, кимдан ёрдам сўраб, кимга суянишни ҳам билмай қолдим?

ЖАВОБ: “...Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир!”(Тавба, 129).
 
САВОЛ: Мен бу мусибатларга, қийинчиликларга ортиқ бардош беролмайман, мен учун ҳам яхши кунлар бормикан ўзи?!

ЖАВОБ: “...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур” (Юсуф, 87).

“(Эй, Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”(Зумар, 53).

САВОЛ: Нега бошқаларга ўхшаб бадавлат эмасман, кўзиини қувонтирадиган нарсам йўқ, нимадан хурсанд бўлай, ахир?

ЖАВОБ: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир”(Юнус, 58).

Ушбу оятда Аллоҳнинг икки улуғ неъмати зикр қилинаётир. Бири – фазлу карами, яъни Ислом дини. Иккинчиси – раҳмати, яъни Қуръони карим. Ҳадиси шарифда айтиладики, кимга Аллоҳ таоло Ислом дини ва Қуръон илмини насиб этган бўлса-ю, у камбағалман деб нолиса, Аллоҳ то қиёмат кунигача унинг икки кўзи ўртасига (пешонасига) фақирлик тамғасини босиб қўяр. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу), Ҳасан Басрий ва Қатода (роҳимаҳумуллоҳ)лар оятдаги “Аллоҳнинг фазли” – ислом. “Унинг раҳмати” – Қуръон, деб тафсир қилганлар. Абу Саид ал-Худрий (розияллоҳу анҳу) эса, Аллоҳнинг фазли – Қуръон, Унинг раҳмати – Қуръонга аҳл бўлишдир, деган. Бундан бошқача тафсирлар ҳам мавжуд.

САВОЛ: Аллоҳ таоло менга ҳам яхши кунларни насиб қилармикан?

ЖАВОБ: “...Албатта, Аллоҳ одамларга нисбатан меҳрибон ва раҳмлидир”( Бақара, 143).


Илҳом МАЪРУПОВ
тайёрлади.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@muslimuzportal каналига уланинг!
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 15:00 да Фиқҳ фанидан навбатдаги онлайн дарс бўлиб ўтади. Ушбу дарсни Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ҳасанжон домла Қодиров олиб боради.
Cоат 16:00 да эса Ҳадис фанидан навбатдаги онлайн дарс бўлиб ўтади. Ушбу дарсни Тошкент ислом институти ўқитувчиси Фазлиддин домла Сувонов ўтади.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
ОЛИЙ МАДРАСАНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ ОНЛАЙН УЗАТИЛАДИ

Бугун 6 сентябрь куни соат 11:00да Баҳовуддин Нақшбанд мажмуасида жойлашган катта мажлислар залида Бухородаги Олий мадрасанинг очилиш маросими, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва янги 2017-2018 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида тадбир бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz портали ижодкорлари ушбу тадбирни тўғридан тўғри онлайн узатишни режалаштиришган. Олий мадраса очилиш маросимини қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифамиз орқали онлайн кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)